❗️Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади
“Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(41-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи нодавлат музейи ташкил қилинади.
📢 Қуйидагилар музейнинг
асосий вазифалари этиб белгиланди:
🔹музей ашёлари ва
коллекцияларини аниқлаш, тўплаш ва сақлаш;
🔹
маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;
🔹ёшларни
“устоз-шогирд” анъаналари асосида кулолчилик ҳунарига ўргатиш;
🔹кулолчиликнинг бой маданий мероси,
инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
🔹экспозицияларни ташкил этишда
замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;
🔹
чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.
📚
Музейни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди ва унинг асосий вазифаларидан бири этиб,
музей концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда музей фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.
🗓
2025 йил 1 апрелга кадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси
музей фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.
Каналга аъзо бўлишни унутманг!