Эй дўстим, руҳий изтироблар исканжасида эмаслигинг, сени депрессия ёки стрес қийнамаётганлиги, тани жонинг соғлиги, ҳеч қандай жисмоний оғриқнинг йўқлиги, ақл ҳушинг жойидалиги , ҳамма аъзоларинг ўз вазифасини бажараётгани, иштаҳанг жойидалиги, қалбинг хотиржамлиги, ўрганишга, маъно ва мазмун излашга бўлган иштиёқинг баландлиги нақадар ёқимли. Буларни тафаккур қилиб нақадар катта неъматлар ичида эканингни англашга ҳаракат қил ва шукрини адо эт. Бундан ортиқ сенга яна қандай ютуқ керак? Сендаги бу неъматларга ҳатто Стив Жобз ҳавас қилган бўларди.Ўтиб бораётган бетакрор бу лаҳзаларнинг қадрига ет.
#Faiziddin Mumin
https://t.me/facebookdagi_gaplar
#Faiziddin Mumin
https://t.me/facebookdagi_gaplar