2 кун олдин бўлган воқеа.
Ўғлим Дауд иситмалади. Ҳатто бир марта ҳарорати 39.4 га чиқиб кетди.
Болалар докторига олиб бордим. Доктор иситма туширадиган дори бериб, 38.5 гача иситманинг зарари йўқ, ундан ошса, мана шу иситма туширадиган дорини берсангиз бўлади, деди.
Бошқа ҳеч қандай дори бермади. Viral infection (вирусная инфекция), ўзи ўтиб кетади, деди.
Кўрик давомида уни суҳбатга тутдим. Бизда расмий хабарларга кўра 20 та, норасмий - ундан кўпроқ бола ҳиндларнинг йўталга қарши дорисидан ҳалок бўлганини айтдим.
У мен учун жуда ҳайратланарли 2 гап айтди:
1. Ҳиндларнинг болалар йўтал дориси бир неча йилдан бери Саудияга киритилмас экан. Саудия уни текшириб, тақиқлаган экан.
У дорилар ҳалокатли экани 3-4 ойдан бери маълум, бир неча давлатларда анча боланинг ўлимига сабаб бўлди, деди.
2. Саудияда 2 ёшгача бўлган болаларга йўтал дориси берилмас экан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмасига биноан. Бу доктор ўзи 5 ёшгача бўлган болаларга ундай дори бермаскан.
Мен ҳайрон бўлганим, қандай қилиб 3-4 ойдан бери дунёга маълум бўлса, шу бир Саудиянинг болалар доктори билса, бизнинг давлат масъуллари билмади экан?!
Яна ўйлаганим, нега бизда бунча кўп дори ичилади?! 39.4 иситма билан борган боламга бу на антибиотик ва на бошқа дори берди. Иситмаси чиқса, 38.5 дан паст бўлса, дори берманг, ундан ошса, чўмилтириб, ҳароратни туширинг, жуда тушмаса, 39 дан ошса, иситма дори беринг, бошқа дори керакмас, иншааллоҳ, ўзи эплайди, деди.
Алҳамдулиллаҳ, чиндан ҳам яхши бўлиб кетди.
Сизлар нима деб ўйлайсизлар?
#Mahmud Usmon
https://t.me/facebookdagi_gaplar