☀️
Эркин Воҳидов "Ўзбегим" қасидасидаги "ўзбегим" радифини келтиришларида ҳазрат Алишер Навоийдан илҳомланганликларини биласизми? Буюк мутаффакир Алишер Навоий "ўзбек" сўзини қўллаган мисраларга эътибор беринг--а...📜Ҳалол она сутидекдур гар ўзбеким тутса,
Тобуқ қилиб юкунуб тўстағон ичинда қимиз.
***
📜Шоҳу тожу хилъатиким, мен тамошо қилғали
Ўзбегим бошида қалпоқ, эгнида ширдоғи бас.
***
📜Агар ҳусн ўлса қотил, зор не дарвешу не султон,
Вагар ишқ ўлса комил, ёр не ҳиндуву не ўзбак.
***
📜Ўзбек, мўғул ўлғай анинг оллида мусулмон,
Билман ани қалмоқмудур, йўқ эса тағмоч.
***
📜Ўзбекий гулнори тўндин куйдум, аммо ўлтурур,
Лемуйий терлик анинг остидаким, жонон кияр.
***
📜Боронғор12 анга хайли Машриқ замин,
Самарқанддин токи сарҳадди Чин.
Яна юз минг ўзбек мўғул бирла зам,
Юз эллик минг ул сори қалмоқ ҳам.
Бўлуб борчаси олти юз минг киши,
Борига ҳунар кин ила разм иши.
***
📜Яна манғит ўзбек била ёндашиб,
Ики зулфдек тузлари чирмашиб.
Боз узра довулғалар чаркасий.
Кумушдек ёруғ барчанинг кўҳаси,
✍
АЛИШЕР НАВОИЙ ғазаллари ва достонларидан олинди.✅
Ўзбек сўзи баъзи асарларда араб ёзуви ва форс тили таъсири доирасида "Ўзбек, Ўзбег" ўрнида "Ўзбак" каби берилган.👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com