15 май - Халқаро оила куни. Оила бағрида камол топган ҳар бир инсон борки, унинг нақадар иссиқ меҳрли, қувончларга тўла маскан эканини яхши англайди. Инсон умри давомида унга ҳамроҳлик қилувчи, қувончларини бирга баҳам кўрувчи, қайғули кунларида далда бўлгувчи ва асосийси авлодлар давомийлигини таъминловчи қўрғонда ўзини тўкис ҳисоблайди. Юртимиздаги барча оилалар тинч-тотув бўлишини, болажонларимиз ота-она бағрида, тўкис оилада камол топишини тилаймиз. Байрам муборак бўлсин!
@stikkeruz
@energylifetv
@stikkeruz
@energylifetv