🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🇺🇿 “ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИНИНГ 2024 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ РАҚАМЛАРДА!!!
🔣 2024 йилда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 500 ўринга (100 ўрин бакалавриат, 250 ўрин магистратура ва 150 ўрин докторантурага) мўлжалланган очиқ стипендия танлови ташкил этилди.
🔣 Мазкур танлов доирасида квотанинг 65 фоизи фан ва технологиялар, математика, муҳандислик, архитектура, соғлиқни сақлаш, дизайн, санъат ва маданият, туризм соҳаларига йўналтирилди.
🔣 Танловда жами 4017 нафар номзод иштирок этди ҳамда якуний натижаларга кўра жами 411 нафар (бакалавриатга 146 нафар, магистратурага 232 нафар ва докторантурага 33 нафар) номзодлар Жамғарма стипендияси ғолиби деб топилди.
🔣 2024 йилда Жамғарма стипендиати деб эътироф этилганларнинг:
🔣 Шу билан бирга, номзодларнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлилига кўра 78 нафар (19,0%) Тошкент шаҳри, 43 нафар (10,5%) Самарқанд вилояти, 33 нафар (8,0%) Фарғона вилояти, 32 нафар (7,8%) Бухоро вилояти, 31 нафар (7,5%) Жиззах вилояти, 29 нафар (7,1%) Қашқадарё вилояти, 28 нафар (6,8%) Наманган вилояти, 25 нафар (6,1%) Сурхондарё вилояти, 24 нафар (5,8%) Қорақалпоғистон Республикаси, 22 нафар (5,4%) Навоий вилояти, 22 нафар (5,4%) Тошкент вилояти, 21 нафар (5,1%) Андижон вилояти, 16 нафар (3,8%) Хоразм вилояти ва 7 нафар (1,7%) Сирдарё вилояти каби ҳудудлар улушига тўғри келмоқда.
🔣 Жамғарма томонидан 2024 йилда хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва халқаро таълим ташкилотлари билан 150 дан ортиқ учрашув ва вебинарлар ўтказилди, 10 ортиқ икки томонлама ҳамкорликдаги меморандумлар имзоланди ҳамда бунинг натижасида стипендиатларнинг ўқиш харажатларидан 20 фоиздан 55 фоизга қадар чегирмалар олишга эришилди.
“ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ОРҚАЛИ 2025 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ВАЗИФАЛАР:
🌆 EYUF axborot xizmati
🌐 Eyuf.uz
📝Telegram📝Facebook
💻Instagram🎞 YouTube
🌐 www.eyuf.uz

- 263 нафари (64%) эркак ва 148 нафари (36%) аёллар;
- 174 нафари (42%) Буюк Британияда, 147 нафари (36%) АҚШда, 22 нафари (5%) Италияда, 18 нафари (4%) Австралияда, 12 нафари (3%) Германияда, 10 нафари (2%) Малайзияда ва 28 нафари (8%) бошқа турли мамлакат университетларида таҳсил оладилар;
180 нафар стипендиатлар халқаро рейтинглардаги ТОП-100 талик, 231 нафари эса ТОП-300 талик университетларда таълим оладилар;
5 фоизи етимлар, 6 фоизи ота-онаси ишсизлар, 44 фоизи оддий оилалар фарзандлари, 15 фоизи тадбиркорлар фарзандлари, 26 фоизи ўзи ёки ота онаси давлат хизматчилари, 4 фоизи эса ўрта ва юқори бўғин бошқарувида фаолият олиб бораётган шахслар фарзандлари ҳисобланади.
🔣 Шу билан бирга, номзодларнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлилига кўра 78 нафар (19,0%) Тошкент шаҳри, 43 нафар (10,5%) Самарқанд вилояти, 33 нафар (8,0%) Фарғона вилояти, 32 нафар (7,8%) Бухоро вилояти, 31 нафар (7,5%) Жиззах вилояти, 29 нафар (7,1%) Қашқадарё вилояти, 28 нафар (6,8%) Наманган вилояти, 25 нафар (6,1%) Сурхондарё вилояти, 24 нафар (5,8%) Қорақалпоғистон Республикаси, 22 нафар (5,4%) Навоий вилояти, 22 нафар (5,4%) Тошкент вилояти, 21 нафар (5,1%) Андижон вилояти, 16 нафар (3,8%) Хоразм вилояти ва 7 нафар (1,7%) Сирдарё вилояти каби ҳудудлар улушига тўғри келмоқда.
🔣 Жамғарма томонидан 2024 йилда хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва халқаро таълим ташкилотлари билан 150 дан ортиқ учрашув ва вебинарлар ўтказилди, 10 ортиқ икки томонлама ҳамкорликдаги меморандумлар имзоланди ҳамда бунинг натижасида стипендиатларнинг ўқиш харажатларидан 20 фоиздан 55 фоизга қадар чегирмалар олишга эришилди.
“ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ОРҚАЛИ 2025 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ВАЗИФАЛАР:
- 2025 йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси очиқ стипендия танловларида иқтисодиётнинг драйвер соҳалари (энергетика, транспорт, архитектура ва қурилиш, қишлоқ, сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, санъат ва маданият, туризм ҳамда STEM) квоталарни ажратишда устуворлик берилади ҳамда мазкур соҳалар учун умумий квоталарнинг 65-70 фоизи ажратилади;
- Жамғарманинг хорижда таълим олаётган ва битирган стипендиатлар билан доимий мулоқот майдонини яратиш мақсадида “Эл-юрт умиди” платформаси яратилади;
- таълим дастурларини тамомлаган стипендиатларнинг Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун устувор ҳисобланган соҳалар бўйича етакчи халқаро ташкилотларда, хорижий давлатлар идора ва ташкилотларида ҳамда йирик компанияларда стажировка ўташи учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш устида ишланмоқда;
- Жамғарма стипендиатлари ва ватандошлар салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида стипендиатлар таълим олаётган университетларда маданий тадбирлар “Ўзбекистон куни” (Uzbekistan day) тадбирини ўтказиш орқали халқимизнинг шонли тарихи, маданияти ва истиқболи, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тараннум қилиш Ватанимизнинг имиджини халқаро майдонда нуфузини янада оширишга хизмат қилади.
- Бундан ташқари, Жамғарма фаолиятининг тубдан трансформация қилиниши орқали битирувчи стипендиатларнинг хорижда олган назарий билимлари ва амалий тажрибасидан Ўзбекистонда янада самарали ва мақсадли фойдаланишнинг қўшимча механизмлари яратилади.
🌆 EYUF axborot xizmati
🌐 Eyuf.uz
📝Telegram📝Facebook
💻Instagram🎞 YouTube
🌐 www.eyuf.uz