EFFECT.UZ|LIVE


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали
Мурожаат учун 👉 @effectuzbot
O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади.

Бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади - президент фармони.


❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида муҳандислик олимпиадалари ва танловларини ўтказиш йўлга қўйилади. Ғолиб бўлган битирувчи ёшлар техника олийгоҳларига грант асосида ўқишга киради.


❗️Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади.


❗️Дунёнинг нуфузли “Топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиладиПрезидент


❗️Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “Топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.


Шавкат Мирзиёев:

Илгари олий таълимда 1 та ўрин учун камида 10 нафар йигит-қиз кураш олиб борар эди. Қисқа даврда олийгоҳлар сони 3 баробар оширилди. Тизимда қамров 42 фоизга етди.

Хотин-қизларга контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайди.

“Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз”, — деди президент.

Ўтган 25 йил ичида давлат ҳисобидан 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилган бўлса, биргина “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп ўғил-қизларимиз бундай имкониятга эга бўлди.

Энди, Ёшлар агентлиги хорижда ўқиётган ҳар бир талабага бош-қош бўлиб, эҳтиёжларини аниқлаши, Ватанга қайтиб, ўз ўрнини топиши, муваффақиятли карьера қилиши каби масалаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тенг масъул бўлиши белгиланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энди автомобилга газбаллон ўрнатиш янаям осон

my.gov.uz орқали автомобилга газбаллон ўрнатиш учун рухсатномани олиш жараёни янада қулай ва тезкор бўлди.

Бунинг учун ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди. Фақат онлайн тарзда ариза тўлдирилиб, уни йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ЙҲХХ) юбориш кифоя. Қолганини ЙҲХХ ходимлари бажаради.

Аризангиз кўриб чиқилгач, натижаси my.gov.uz даги шахсий кабинетингизга юборилади.

Хизмат кўрсатилиши учун тўлов мавжуд бўлиб, унинг нархи – 112 500 сўм (0,3 БҲМ)

Газбаллон ўрнатишга рухсатнома олишнинг янги, соддалаштирилган тартиби билан юқоридаги видеоқўлланмада танишишингиз мумкин.


Президент ёшлар масалари бўйича видеоселектор ўтказади

Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади.

Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ҳаммага менинг қаҳрамон қизим бор, деб айтганман" — президент

Давлатимиз раҳбари паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев: "Спорт - соғлом халқ, соғлом жамиятнинг таянч устунидир"


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олмазор туманидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин юз берди


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда уч нафар божхона идоралари ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний жамоат фош этилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Нима бўлса ҳам сизларга тўғри келаверади-ми?

Тергов департаменти терговчиси Марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган самарқандлик тадбиркор Ўткир Файзиевнинг адвокати Аъзамат Акрамхўжаевнинг адвокатлик фаолиятини чеклаган.

Адвокатга кўра, бу ҳаракат фуқаронинг Конституцион ҳуқуқларини чеклаш билан баробар.

👉🏻 ТЎЛИҚ ВИДЕО


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқон шаҳридаги мактабларда тажриба асосида "Ўзбек миллий синфлари" ташкил этилмоқда


Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.


Фуқаролар йиғини раисларининг ваколати 5-йилга узайтирилди

Жорий йил 11 февралда қабул қилинган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга кўра, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3-йилдан 5-йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5-йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилади:

▪️ камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратиш;

▪️“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан:

➖ ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш;

➖ 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;

➖ ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.


Ғишт ишлаб чиқарувчиларга қўлланиладиган солиқ икки баравар оширилади

2026 йилдан Ўзбекистонда ғишт ишлаб чиқариш солиғи икки бараварга оширилади, 2027 йилдан эса қўриқланадиган ерлардаги карьерларда қум қазиб олиш тақиқланади. Ғишт ўрнига пеноблок ва газоблокдан кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига «Шаффоф қурилиш» платформасида устуворлик берилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Норасмийлик: алданиш, ногиронлик, ўлим ҳолатлари – Махсус рейдлар давомида қандай қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда?


Сертификатга эга ўзбек тили (давлат тили) ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади

Президент фармонига кўра, 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Показано 20 последних публикаций.