Англия кубоги. Ҳусанов «Манчестер Сити» 1/8 финалга йўл олдиАнглия кубоги 1/16 финалида «Манчестер Сити» Лондонда «Лейтон Ориент»га қарши тўп сурди.
«Шаҳарликлар» 3-дивизион жамоасига қарши ўйиннинг 1-бўлимини жуда омадсиз ўтказишди. «Лейтон Ориент» футболчиси 16-дақиқада узоқ масофадан йўллаган тўп «МС» дарвозабони Ортегага тегиб, дарвоза тўридан жой олди — 1:0.
Манчестер дебютантлари учун ҳам биринчи тайм омадсиз бўлди: Нико Гонсалес жароҳат олиб майдонни тарк этди, бўлимни ёмон ўтказган Витор Рейс эса танаффусда ўрнини Абдуқодир Ҳусановга бўшатиб берди.
Иккинчи бўлимда майдонга тушган ўзбекистонлик ҳимоячи кутилмаганда ўйинда бурилиш ясади. 56-дақиқада Луиснинг зарбасидан кейин тўп Абдуқодирга тегиб, дарвозадан ўрин олди — 1:1. Гол Ҳусанов номига ёзилди, бу унинг дебют голи!
Кевин де Брюйне 79-дақиқада Грилишнинг узатмасини голга айлантириб, жамоасининг камбэк қилишини таъминлади — 2:1.
«Манчестер Сити» ғалабага эришиб, нимчорак финалга йўл олди.
«Сити» навбатдаги ўйинни 11 феврал куни ЕЧЛ ўтиш ўйини доирасида «Реал»га қарши ўтказади.
Англия кубоги. 1/16 финал
Лейтон Ориент – Манчестер Сити 1:2
Голлар: 1:0 — 16, автогол Ортега, 1:1 — 56 Ҳусанов, 1:2 — 79 Кевин де Брюйне.
Лейтон Ориент: Кили, Карри, Ҳэпп, Симпсон, Жеймс, Браун (Болл, 85), Гэлбрейт (Обиеро, 86), Жайесими (Прэтли, 54), Донли (Аджей, 85), Перкинс (Купер, 65), Келман.
Манчестер Сити: Ортега, Рубен Диаш (Стоунз, 46), Рейс (Ҳусанов, 46), О`Райли (Кевин де Брюйне, 72), Люис, Гундўған, Нико Гонсалес (Бернарду Силва, 22), Грилиш, Макати (Фоден, 72), Савио, Мармуш.
Telegram I Facebook I YouTube I Live