Биласизми ёлғон қанчалик ширин ва ишонарли бўлса ҳам унинг умри жуда қисқа бўлади. Ҳақиқат эса доим яширинади, жуда секин ошкор бўлади, ва мутлақ барқарорликка эришади. Буни ҳаётда яққол мисоллар билан кўриш мумкин. Ҳар доим, одамларни анализ қилаётганимда уларни жуда мудҳиш айбларини қаторасига санаб бераётганимда энг биринчилардан бўлиб менга қарши чиққан одамларни ўзи ана шундай айб ва гуноҳлар қилган бўлиб чиқади. Бу тасодифми? Ҳаммамиз айбларимиз ва ёлғонларимизни яширишга уринамиз. Бу бизни емиради холос дўстлар! Ҳеч кимдан ҳеч қандай сири йўқ одамгина чинакам озод, ҳеч қачон ҳақиқатларни тан олишдан уялманг, улар мутлақ барқарор.
@edmondclub
@edmondclub