Дўстлик тумандаги таълим муасасалари ҳамда ташкилотларда 14 январ - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!" деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шундай тадбирлар 1-умумтаълим мактабида ўтказилди. Унда "Ватан таянчи" ёшлар отряди аъзолари, ўқувчи ёшлар, шунингдек, 40040-сонли Ҳарбий қисм жамоаси таклиф этилди.
Тадбирда қисм майори Ж.Тоғаев, катта лейтенант О.Солиев, Маънавият ва маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси раҳбари М.Исмоилов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири ўринбосари С.Тоғаев, туман Мудофаа бўлими бошлиғи, подпольковник Н.Рафиев, Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академияси 1-курс курсанти, Дўстлик тумани “Чинобод” маҳалласида яшовчи Д.Маматкулов ҳамда 14 умумтаълим мактабининг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосари Б.Абдураҳмоновлар томонидан ҳарбий хизмат, Ватан, бурч, садоқат ҳамда ҳаётий кечилмалари хақидаги маърузалари тингланди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига ҳарбий қурол-аслаҳалар бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.
Шунингдек, шу куннинг ўзида 40040-сонли Ҳарбий қисм жамоаси ва “Ватан таянчи” отряди аъзоларини “Дўстлик тумани тарихи” музейига саёҳат ҳамда Ахборот кутубхона маркази билан китобхонлик кечаси ташкил этилди.
📍Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
🌍
Web sayt | ✅
Do'stlik hayoti| ✅
Tuman hokimligi | 💬
Facebook| 📹
Youtube