ANDIJON DURDONALARI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ушбу каналда Ханафия мазхаби, Мотурудия ақидасида бўлган Устозларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатлари қўйиб борилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Аввалгиларни ғами қорни эди. Қандай тўйғазамиз дея. Ҳозиргиларни ғами ҳам қорни бўлди, қандай ҳазм қилдирамиз дея...


Ҳеч қачон болангиз хато қилишдан қўрқиб қолмасин!

Болангиз хато қилса, уни койиманг, аксинча қаерда хато қилганини кўрсатинг. Яна хато қилса, яна кўрсатинг, эринманг.

Бугун хатоси учун койисангиз, эртага сиздан хатосини яширишга уринади. Натижада на хатосини тўғрилай олади, на кейинги хатоларнинг олдини ола билади. Бир хато эса кейинги хатоларга олиб келаверади.

Шунингдек, хато қилишдан қўрқиб катта бўлган болалар келгусида катта таваккалларга қўл ура олмайди. Бу дегани катта даромад соҳиби бўлолмайди. Бутун умр ўзгаларнинг қарор қабул қилишини кутиб туради. Мустақил қарор қабул қила олмайди. Доимо бошқарилувчи ходим бўлади.

Худди шунингдек ушбу қоида раҳбарларга ҳам тааллуқли. Эътибор беринг, арзимаган хато учун ҳам ходимларини қаттиқ жазолаган раҳбарларнинг жамоада ҳеч қачон ҳурмати бўлмаган. Ҳамма ундан қўрққани учунгина ишлайди холос. Бунақа жамоада ижодкорлик, янгилик деган тушунчалар ҳеч қачон бўлмайди.

Хулоса ўрнида: болангизнинг хато қилишини койиманг. Хато қилишини одатий ҳол сифатида қабул қилинг. Токи сиздан хатосини яширадиган даражага етиб бормасин!


— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.


Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган бу ҳадис шарифда, кимки кўз тегишидан, камбағалликдан, умидсизликдан ва жинниликдан сақланмоқчи бўлса, унга пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини олиш тавсия қилинган.

Бу ҳадиси шарифни Дайламий роҳматуллоҳ алайҳ ўзининг китобларида келтирган.

Ҳадиси шарифнинг матни:

"من اَراد ان يأمن شكاية العين والفقر والرجى والجنون فليقص أظافره يوم الخميس بعد العصر"

Таржима:
"Кимийки кўз тегиши, камбағаллик, умидсизлик ва жиннилик (каби офатлар) дан сақланмоқни истаса пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини олсин."

Ҳадиси шарифнинг шарҳи:

Кўз тегиши (العين): Исломда кўз тегиши ҳам душманликка, ҳам салбий таъсирга олиб келиши мумкинлиги айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, кўз тегишидан сақланиш учун дуо қилишни, шифо ва яхши амаллар қилишни тавсия қилган.

Камбағаллик (الفقر): Камбағаллик, инсоннинг иқтисодий аҳволи ёки рухий нуқсони бўлиб, ундан сақланиш учун Аллоҳдан ёрдам сўраш ва ишда самарали бўлиш тавсия қилинади.

Умидсизлик (الرجى): Умидсизлик, инсоннинг қайғуси ва рухий қийинчиликка тушиб қолишини англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳар қандай қийинчиликда Аллоҳга таяниш ва сабр қилишни буюрган.

Жиннилик (الجنون): Жиннилик — бу ақлий саломатликнинг бузилиши. Бунда, рухий соғломлик ва қалбнинг поклиги ҳам муҳимдир.

Амалий тавсия:

Ушбу ҳадисдан чиқарилиши мумкин бўлган муҳим хулоса: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиясига кўра, тирноқ олиш (яъни тозаланиш) маълум бир вақтда амалга оширилиши керак. Бунинг ортидан нафснинг покланиши, гўзаллик ва руҳий поклик орқали камбағаллик, умидсизлик ва жинниликдан сақланишга эришиш мумкин.

Муддат:

Ҳадисда махсус пайшанба куни аср намозидан кейин амалга оширилиши тавсия қилинган. Бу вақтда амал қилиш, инсонга Аллоҳнинг раҳматини ва ҳар қандай офатдан сақланишни таъминлаш учун махсус белгилаш бўлиши мумкин.

Манба: "Дурратун Носиҳийн" ва баъзи маънавий тарбиявий рисолаларда келтирилган ҳадислардандир.

Бу ҳадис орасида амалий тавсия бор: тирноқ олишнинг вақти ҳақида. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан муайян амалларни муайян вақтда қилишни тавсия қилганлар, бу амаллар руҳий ва жисмоний покликка хизмат қилади.

Аллоҳ таоло бизни ҳар қандай ёмонликлардан сақласин. Илтимос, бу ҳадисни ёдга олиб, ҳаётимизда амал қилишга ҳаракат қилайлик.

Бу ҳадиснинг шарҳи ва унинг амалий аҳамиятини ўрганиб, ҳаётимизда ундан фойдаланиш жуда муҳим.

Шамс.....


- Лайлодан сўрабдилар:
Мажун сени кўпроқ севдими ёки сен уни кўпроқ севдингми?
- Лайло:
Албаттаки, мен кўпроқ севдим....! Дебди.
Ҳамма бу жавобга жуда ҳайрон бўлибди.
- Қандай бўлар, у сенинг ишқингдан чўлларда кезди...
Ақлини йўқотди...!
- Лайло:
У ишқини ҳар доим тилларда дастон қилди, хаммага англатди, ичини бўшатди.
Mен ҳеч кимга сўзлай олмадим, юрагимда бир сир каби сақладим.
Шундай экан сиз айтинг ким жуда кўпроқ севди?

Келинг, яхшиси бу саволга Мавлоно ҳазратлари жавоб берсин:

Ишқда гапирмоқ, ишқдан баҳс этмоқ йўқдир.
Ишқни яшамоқ бордир.
Ишқда шивирламоқ (умид қилмоқ) кўз ёши тўкмоқ бордир.
Бу кўз ёшлари сенга кифоядир.

Ишқ жим бўлмоқдир Эй севгили....
Англадимки, чуқур ва сирларла тўла бўлган ҳар нарса жим бўлади.


ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТ...

Бир куни Рacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни орқа тарафидан сездирмасдан маҳкам қучоқлаб олдилар.
 
Шунда Билол розияллоҳу анҳу:
— Ким бу? Aбу Бакр, сизми? Умар, ёки сизмисиз? Ҳа, билдим, Усмон, сизми бу? — дедилар.

Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам:
— Эй Билол, бу мен эканлигимни, наҳот, билмадингми? — дедилар.

Бу саволга эса Билол розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу сиз эканлигингизни бошидаёқ билгандим, лекин бироз кўпроқ қучоқлаб туришингизни хоҳладим — деб жавоб бердилар.

P.S.: Барчамизга Расулуллоҳни шундай севиш насиб этсин!


Сабр шундай арқонки,
сен узилади деб ўйлайсан,
у борган сари мустаҳкамланади.
Тугайди деб гумон қиласан, у эса кўпайиб боради!

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу


Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”

Донишманд жавоб берди: “Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”.


Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий ҳазратлари:
- Маҳшар куни инсонлар, қиздирилган қуёш остида эллик минг йил, жуда мушкул ҳолда кутадилар. Улардан етти тоифа мусулмонлар Аршнинг соясида сояланадилар ва ҳеч қандай ғам-ташвиш кўрмайдилар - дея марҳамат қилдилар.
- Ҳазрат, улар кимлардир?", дея сўраганларида:
- Булардан бири мўминларнинг юзига, Аллоҳ учун муҳаббат билан қараган кишилардир. Ўша эллик минг йиллик вақт, уларга икки ракат намоз вақти қадар қисқа ўтади" - дедилар.


Зилзилалар – фақат табиий эмас, руҳий огоҳлантириш ҳамдир!

Бугун яна ер қимирлади... Икки кун олдин кечқурун, ундан олдинроқ Тожикистонда ҳам зилзила бўлди. Афсуски, ўша ерда одамлар ҳалок бўлди.

Биз англашимиз керак:

Бу каби табиий офатлар — фақат табиатнинг ўзгариши эмас, Аллоҳнинг огоҳлантиришидир!

Қуръонда айтилган:

"Биз уларни балолар билан ушладик, балки тўғри йўлга қайтар деб..."
(Аъроф сураси, 94-оят)

Шу боис, биз ўз амалу феълларимизни тузатишимиз керак!

Қилайликки:

Намозни қазо қилмайлик! Бу мўминнинг энг катта бурчидир.

Қимор, карта, лото каби ўйинлардан узоқ бўлайлик! Ҳаром рўзғор баракасини олади.

Савдода ғирромлик қилмайлик! Аллоҳ таъоло адолат ва ростгўйликни яхши кўради.

Вақтимизни беҳудага ўтказмайлик! Ҳаёт – синов, ҳар соат сўралур.

"Қачон ер силкина бошласа, билингки қалблар қаттиқлашган бўлиши мумкин."
– деганлар уламолар.

Аллоҳ таоло юртимизга тинчлик, қалбларимизга эзгулик, ҳаётимизга барака ато этсин.

Тавба қилайлик. Яхшиликка шошайлик. Дуоларни кўпайтириб, бир-биримизни яхшиликка чақириб юрайлик!


“Ким бир кишининг ҳаётига нур олиб келса, Аллоҳ унинг ҳаётини Ўзининг нурига буркаб қўяди.“

Шайх Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу.
——————•——————
“Бир одамнинг қалбини муҳаббат билан тирилтириш минг ракат намоздан афзалроқдир.“

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
———————•—————-
“Кимки биродарининг қалбига қувонч киритса, Аллоҳ унга Қиёмат куни улкан қувонч бахш этади.“

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу


Катта Бадр жангида шаҳид бўлган бир онадан туғилган етти ака ука саҳобалар.
1. Муоз бин ал-Ҳорис
2. Муаввиз бин ал-Ҳорис
3. Авф бин ал-Ҳорис
4. Иёс бин ал-Букайр
5. Холид бин ал-Букайр
6. Оқил бин ал-Букайр
7. Омир бин ал-Букайр

Оналари Афро бинти Убайд ал-Ансорий розияллоҳу анҳум.

«Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсаларингиз ҳам, Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, шукр қилсангиз».
Оли Имрон 123.

‎ معالم المدينة النبوية


Ўшда 14 апрел соат 23:11да ер силкинди

Дастлабки маълумотларга кўра, андроид алоқаларга магнитудаси 4.1 шкалада зилзила қайд этилган.

Қўшимча маълумот берилади


Ҳамма тўфон ҳам ҳаётимизни бузиш учун келмайди, уларнинг баъзилари йўлимизни тозалаш учундир.
Ҳеч нарса бехикмат эмас, ҳаммаси яхшиликка. Ҳар бир мусибат орқасидан, албатта ёруғ кунлар келади...


КОМИЛЛИККА  УЧ  ҚАДАМ

Комил инсон қандай бўлади?

Бунинг учун уч нарсага риоя қилиш керак:

– Биринчиси, сенга кимдир ёмонлик қилса, ёмонлик билан жавоб қилмайсан.
Бу ишинг комиллик томон қўйилган биринчи қадаминг бўлади.

- Сенга ёмонлик қилганга яхшилик билан жавоб беришинг иккинчи қадамингдир.

- Кўрган ёмонлигингни унутиб, кўнглингдан чиқариб юборолсанг, демак, сен комилликка сўнгги – учинчи қадамни қўйган бўласан.


Бир киши: «Аёллар пойабзалга ўхшайди. Ўзингга муносибини топсанг, алмаштириб олаверасан», деди. Ёнидагилар ўша ерда ўтирган бир ҳаким зотдан: «Бу гапга нима дейсиз?» дейишди. Шунда ҳаким зот: «Бу кишининг сўзи тўғри. Ўзини оёқ деб билган киши аёл кишини пойабзал ҳисоблайди. Аммо ўзини шоҳ деб билган киши учун аёл киши тождир. Бу кишини маломат қилманглар, лекин унга ўзини ким деб билаётганини билдириб қўйинглар», деди.


Ҳаж мавсумининг бошланиши олдидан Кисва юқорига кўтарилиб, Каъбанинг пастки қисми оқ мато билан ўралади.
Бунинг сабаблари қуйидагилар:
1. Кисванинг оқ мато билан ўралиши Ҳаж мавсуми бошланишига ишора ҳисобланади;
2. Ҳаж мавсуми бошланиши билан кўп сонли тавоф қилувчиларнинг Каъба матосини шикастлашининг олдини олиш.

Бундан ўн йиллар аввал Ҳаж бошланиши билан Кисванинг ўзи шунчаки кўтариб қўйилган ва ортидаги деворлар кўриниб турган. Аммо йилдан-йилга зиёратчиларнинг сони ошиши, турли миллат, маданият, қадриятдаги одамларнинг зиёратга келиши, Каъбани кўргандаги ҳосил бўлувчи эҳтирос сабаб Кисвани юлиш, қайчида кесиш, Каъба деворларига исм ёзиш ҳолатлатри пайдо бўла бошлаган. Катта миқдордаги оломон ичида шу каби ҳаракатларнинг олдини олиш қийинлиги сабабли ҳам ёпинчиқ 3 метргача кўтариб қўйилади. Аммо, сўнгги йилларда раҳбарият Кисва кўтарилгач, Каъбанинг ўртасига оқ мато ўрашни жорий қилди.


Наргиз гулини ҳидлаб туринг...

قال أميرُ المؤمنينَ رضيَ اللهُ عنهُ:
تَشَمَّمُوا النَّرْجِسَ وَلَوْ فِي الْيَوْمِ مَرَّةً، فَإِنَّ فِي قَلْبِ الْإِنسَانِ حَالَةً لَا يُزِيلُهَا إِلَّا شَمُّ النَّرْجِسِ.

---

Амирул мўминун — Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Наргиз гулини ҳидлаб туринглар, ҳатто бир кунда бир марта бўлса ҳам. Чунки инсон қалбида шундай ҳолат бўладики, уни (яъни қалбдаги ғам, қайғу, руҳий зиқлик) фақат наргиз гулининг хушбўй ифори кетказа олади.” (Сабабчи бўлади.)

Бу гул деярли ҳаммани уйида бор. Халқ тили билан айтканда пиёз гули. Айни дамда бу гул уйларда очилиб, ифор тарқатаяпти.

Шамс.....


Бир донишманддан
«Сени ким яхши кўришини қандай биласан?» дея сўралди...
       
Донишманд шундай жавоб берди:

-Ким дардимга ҳамдард бўлса,

Kим хол-аҳволимни сўраса,

Kим хатойимни авф этса демак у мени севади!
@durdonadur


#Масжиддаги_ёзув:

Рамазонда масжид сизлар билан саодатли эди. Рамазондан сўнг уни маҳзун қилиб тарк этиб кетманг.

Рўза тугагани йўқ...
Қуръон кетиб қолгани йўқ....
Масжид ёпилгани йўқ...
@durdonadur

Показано 20 последних публикаций.