#Таҳлил
🇨🇳 Хитойда тотал оммавий кузатув
Кузатув тармоғи – ҳукумат назоратида
Хитойда оммавий кузатув марказлашган давлат тизими орқали амалга оширилади. Интернет назорати, видеокузатув ва рақамли технологиялар орқали фуқароларнинг барча фаолияти кузатилади. Бу жараён айниқса, ХХР етакчиси С.Цзиньпин даврида янада мураккаб ва кенг қамровли тус олди.
"Skynet" ва сунъий интеллект назорати
2016 йилда қабул қилинган Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳамда маҳаллий технология компаниялари – Tencent, Hikvision, Huawei, ByteDance кабилар иштирокида назорат тизими сезиларли даражада кучайтирилди. 2019 йилга келиб, мамлакат бўйлаб 200 млн. кузатув камераси ўрнатилган, 2023 йилда эса улар сони 700 млн.га етди – бу ҳар икки фуқарога битта камера тўғри келади дегани.
Дастлаб диний ва мухолифат гуруҳлари, кейин эса барча учун
Аввалига масжидлар, мухолифатчилар уйлари ва хавфли деб топилган ҳудудлар атрофида кузатув кучайтирилган эди. Аммо вақт ўтиши билан бу тизим бутун мамлакатни қамраб олди. Ҳозирги кунда ҳеч ким камера назоратидан қоча олмайди.
Технология воситасидаги тотал назорат
Бугун Хитойда ҳар бир ҳаракат, харид, йўл ҳаракати, ҳатто юз ифода ва овозли мулоқотлар ҳам автоматик равишда таҳлил қилинади. Бу, расмийлар таъкидича, "хавфсизликни таъминлаш", аммо айрим инсон ҳуқуқи ҳимоячилари фикрига кўра, "тотал назорат ва шахсий эркинликларни чеклаш" демакдир.
"ДУРБИН 🔭"