ДУРБИН 🔭


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Хориж ва Ўзбекистон: хабарлар, холисона таҳлиллар

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Дурзийлар Суриядаги ас-Сувайда шаҳарчасида Исроил байрогини осди, бошқалари байроқни ёқиб юборди.

Кечв бошқа бир дурзий Хайфада 6 яҳудийни пичоқлаган, 1 нафари улган эди


🇷🇺🇺🇦Осмонда минг снайпер: Украинада янгича уруш

Дронлар Россия ва Украина қўшинлари орасидаги йўқотишларнинг асосий сабабчисига айланиб, баъзи жангларда 80% гача ташкил қилмоқда. Улар анъанавий қуроллардан кўра кўпроқ ҳарбий техникани йўқ қилади ва кўпроқ одамлар ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

АҚШ томонидан етказиб берилган 31 та Abrams танкидан 19 таси дрон ҳужумлари натижасида йўқ қилинди, ишдан чиқарилди ёки қўлга олинди.

Яқин келажакда сунъий интеллектга эга разведка дронлари пайдо бўлиши кутилмоқда. Американинг Shield A.I. дрони автоном равишда Россиянинг иккита Бук SA-11 ракета тўпламларини аниқлаб, координаталарини Украина қўшинларига узатган.

"ДУРБИН 🔭"


🇺🇸🇺🇦 Президент Д.Трамп Украинага амалдаги барча ҳарбий ёрдамни ва
бу мамлакатга қурол-яроғ сотишни расман тўхтатди.

"ДУРБИН 🔭"


🇵🇰Гвадар (Балужистон)дан бўлган аёл худкуш террорчи Покистон 61-қанот командири транспорт воситаси ёнида ўзини портлатгани оқибатида 2 нафар аскар қурбон бўлди.

"ДУРБИН 🔭"


🇺🇿Ўзбекистон ҳукумати меҳнат муҳожирларини пойтахт Тошкентни қайта қуришга қаратилган йирик лойиҳада ишлаш учун ватанга қайтариш кампаниясини олиб бормоқда.

Охирги ҳафта ичида Ўзбекистон элчихоналари анъанавий равишда кўплаб ўзбек меҳнат муҳожирларини жалб қиладиган давлатлар, жумладан, Россия ва Туркияда, “Янги Тошкент” қурилиши учун Ўзбекистондаги иш имкониятлари ҳақида эълонлар жойлаштирди.

Эълонларда малакали қурувчилар, шу жумладан, электриклар ва қурилиш усталари учун рақобатбардош маош таклиф қилинадиган 10 000 га яқин иш ўрни мавжудлиги айтилган.

"ДУРБИН 🔭"


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇱🇵🇸 Исроил армияси Ғазо секторидаги Рафаҳ ҳудудида икки фаластинликни ўлдириб, ўт очишни тўхтатиш режимини бузди.

Хайфа (Исроил) шаҳрида пичоқли ҳужум содир бўлди. Ҳодиса натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланган.


"ДУРБИН 🔭"


🇦🇫Афғонистон муваққат ҳукумати вакили З.Мужоҳид:

Афғонистонда қолдирилган Америка қурол-яроғ ва техникаси "ҳарбий ўлжа" ҳисобланади.

Агар АҚШ ушбу қурол-яроғни қайтаришни талаб қилса, биз ҳам 20 йиллик уруш учун компенсация талаб қилами
з.


"ДУРБИН 🔭"


🇵🇸🇮🇱Исроил ҳукумати 400000 та захирадаги аскарларни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди

Бу, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинувининг биринчи босқичи тугаганидан сўнг, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш эҳтимолидан далолат беради.

Ҳолбуки, келишувнинг иккинчи босқичида Исроил Фаластиндан қўшинларини олиб чиқиши керак эди.

Channel 14 телеканали маълумотларига кўра, ҳукумат ушбу қарорни Ғазо секторида янги ҳарбий операция бошланиш эҳтимоли билан боғлиқ ҳолда қабул қилган.

Исроил Ғазога гуманитар ёрдамлар ўтказилишини ёпиб қўйди. Араб давлатлари бу қилмишни қаттиқ қоралаб, шантаж дея баҳолади.

"ДУРБИН 🔭"


🇺🇿🇲🇳✈️ Uzbekistan Airports Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси билан Тошкент ва Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Лойиҳа 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, у икки давлат ўртасидаги авиаалоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

"ДУРБИН 🔭"


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ШарқСанъати

🎤Моҳир Зайн, "Парвардигоро", 2013 йил, Швеция

"ДУРБИН 🔭"


➡️Сўнгги воқеалар ҳақида қисқача (Исроилга шошилинч пул етказилгани ва Украинага рад этилгани)

🇵🇸Фаластинга бораётган гуманитар юкни чегарадан ўтказиб юборишни Исроил бугундан тўхтатди - Келишувга вафо қилиш ҳаммага эмас.

Исроил армияси Байт Ҳанун яқинида тинч аҳолига ҳужум қилмоқда.

"ДУРБИН 🔭"


🇹🇯 Бугун Тожикистонда парламент депутатлиги сайлови бўляпти. 7 та партиядан 6 тасининг номзодлари кўрсатилган.

"ДУРБИН 🔭"


"The Guardian" газетаси фаластинлик 12 ёшли Айман ал-Хамунийни исроиллик аскар ўлдиргани, Айманнинг отаси фарзандини дафн этиш учун келаётганда бошқа бир исроиллик аскар унинг боласини ўлдирганини айтиб, масхара қилгани ва бошқа ҳолатлар баён қилинган.

"ДУРБИН 🔭"


🇵🇸🕊Ғазода илк ифторлик бўлди. Вайронага айлантирилган Рафаҳ шаҳарчаси аҳли бор-будини ўзаро баҳам кўрди.

🇮🇱🇵🇸 Отишма тўхтатилганига қарамай Исроил Ғазога ҳужумларини тўхтатмаяпти. Бунинг оқибатида уруш бошланганидан буён қурбон бўлганлар сони 48 388 нафарга етди..

"ДУРБИН 🔭"


🇺🇿🇩🇪Германия нашри "Узбекистон: 1001 кеча эртаклари" сарлавҳаси остида мақола тарқатди.

Оддий инсонлар ҳаёти ёритилган кам сонли хорижий материаллардан бири бўлибди.

"ДУРБИН 🔭"


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ШарқСанъати

☹️Мустафо Отиф, "Ойдек нурли", Миср, 2024 йил (ўзбекча версия)


"ДУРБИН 🔭"


🇦🇫Афғонистон озодлик фронти "Толибон"га қарши ҳужумларни Рамазон ойи охиригача тўхтатишини эълон қилди

Шу билан бирга, фронтнинг разведка тармоқлари ўз фаолиятини давом эттириб, вазиятни яқиндан кузатиб боради.

Агар "Толибон" томонидан исломий ва инсоний меъёрларга зид ҳаракатлар, жумладан, тинч аҳолига тазйиқ ўтказиш, аёллар ва заиф қатламларга нисбатан зўравонлик кузатилса, жавобан зарур чоралар кўрилиши таъкидланган.

"ДУРБИН 🔭"


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇵🇸 Фаластин вайрон этилган масжидларида таровиҳ адо этилмоқда

"ДУРБИН 🔭"


🇰🇷Сеулда Жанубий Корея президенти Юннинг импичментини талаб қилувчи ва унинг лавозимда қолишини талаб қилувчи бир-бирига зид намойишлар бўлиб ўтмоқда.

"ДУРБИН 🔭"


Оқ уйда Д.Трамп ва В.Зеленский ўртасида кескин учрашув бўлиб ўтди. Муаммо Д.Трамп маъмурияти таклиф қилган тинчлик келишуви ва иқтисодий битимлар шартлари борасидаги қарама-қаршиликлар сабабли юзага келди. Хусусан, Зеленский Украина учун аниқ хавфсизлик кафолатларининг йўқлигини танқид қилди, Д.Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс эса уни АҚШ ёрдами учун миннатдорлик йўқлигида айблади.

Музокараларнинг асосий мавзуси “минерал битими” деб номланган келишув бўлди. У АҚШ ва Украина томонидан биргаликда бошқариладиган тикланиш фондини яратишни назарда тутади. Аммо бу келишув Киевда ташвиш уйғотмоқда, чунки унга кўра, Украина табиий ресурсларидан тушадиган даромаднинг 50%и берилмоқчи. Бу эса украин элиталарининг норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Шу билан бирга, АҚШнинг бу фондга қўшаётган ҳиссаси ноаниқ бўлиб қолмоқда ва ҳужжат асосан ниятлар декларациясига ўхшаб, мулкчилик ва бошқарув бўйича муҳим масалаларни очиқ қолдирмоқда.

Шунга қарамай, бу келишув ҳар икки томон учун стратегик аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Украина учун бу келажакда яхшироқ шартларни талаб қилиш имконияти бўлса, АҚШ учун Европа, Россия ва Киевга таъсир ўтказиш воситаси ҳисобланади. Шу билан бирга, хавфсизлик кафолатларининг ноаниқлиги вазиятни беқарор қолдириб, томонларга манёвр қилиш имкониятини беради. Натижада, бу масала бўйича музокаралар давом эттирилиши аниқ бўлиб қолмоқда.

"ДУРБИН 🔭"

Показано 20 последних публикаций.