Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


ДЕНОВ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ - маҳаллий давлат бошқарув органи.
denau-press-service.uz
https://taplink.cc/dthaxborotxizmati
@dthaxborotxizmati
@denaupress_bot
https://twitter.com/denau_press
https://threads.net/@dthaxborotxizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Эълон

4-кун, 4-май:
🕗 соат 10:00 дан 18:00 гача – Фолклор жамоалари кўрик-танлови (Амфитеатр марказий саҳнаси);

🕗 соат 09:00 дан 20:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 09:00 дан 18:00 гача – Миллий таомлар кўргазмалари (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 10:00 дан 17:00 гача – Фолклор жамоаларининг ўз қўрғонларида мусиқий дастурлари намойиши (Шаҳар ва туманлар қўрғонларида);

🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Миллий кураш мусобоқалари (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 12:00 дан 15:00 гача – Эко туризм ҳудудларига саёҳат (“Хўжақўчқор ота” зиёратгоҳи, “Зовбоши” эко ҳудудида);

🕔 соат 10:00 дан 18:00 гача – Тумандаги туризм обектларида инфотур (Белгиланган ҳудудларда, алоҳида режа асосида);

🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Қўчқор, хўроз уруштириш, арқон тортиш ва бошқа миллий халқ ўйинлари (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 18:00 дан 22:00 гача – Кўрик-танловда иштирок этаётган вилоятлардан келган фолклор жамоалар ижросидаги гала консерт (Амфитеатр марказий саҳнасида).

5-кун, 5-май:
🕗 соат 10:00 дан 18:00 гача – Фолклор жамоалари кўрик-танлови (Амфитеатр марказий саҳнаси);

🕗 соат 09:00 дан 20:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Миллий кураш мусобоқалари (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 16:00 дан 17:00 гача – Спорт ва маданий тадбирлар ғолибларини тақдирлаш маросими (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 10:00 дан 17:00 гача – Фолклор жамоаларининг ўз қўрғонларида мусиқий дастурлари намойиши (Шаҳар ва туманлар қўрғонларида);

🕗 соат 18:00 дан 20:00 гача – Вилоят мусиқали драма театри жамоасининг консерт дастури (Амфитеатр марказий саҳнасида).

6-кун, 6-май:
🕗 соат 10:00 дан 18:00 гача – Фолклор жамоалари кўрик-танлови (Амфитеатр марказий саҳнаси);

🕗 соат 09:00 дан 20:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 10:00 дан 18:00 гача – Улоқ-кўпкари мусобоқалари (Бойсун тумани Инкабод маҳалласи ҳудудида);

🕗 соат 12:00 дан 15:00 гача – Эко туризм ҳудудларига саёҳат (Инкабод маҳалласи “Қизил канён” ҳудудида);

🕗 соат 18:00 дан 20:00 гача – Кўрик-танловда иштирок этаётган фолклор жамоалар ижросидаги консерт дастури (Амфитеатр марказий саҳнасида).

7-кун, 7-май:
🕗 соат 09:00 дан 12:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 11:00 дан 14:00 гача – Фестивалнинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими (Амфитеатр марказий саҳнасида);

🕗 соат 14:00 дан бошлаб – Фестивал иштирокчилари ва меҳмонларини кузатиш (Термиз халқаро аеропорти ва Бойсун тумани темир йўл вокзалида).

Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube


#Эълон

Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалининг етти кунлик дастури билан танишинг!

Жорий йил 1-7-май кунлари Бойсун тумани “Бибиширин” маҳалласида жойлашган туризм комплексида ҳар икки йилда бир маротаба бўладиган “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали ўтказилади. Фестивал дастуридан қуйидаги тадбирлар ўрин олган.

1-кун, 1-май:
🕗 соат 07:00 дан 10:00 гача – Халқаро фолклор фестивали меҳмонларини кутиб олиш (Термиз халқаро аеропорти ва Бойсун тумани темир йўл вокзалида);

🕗 соат 14:00 дан 16:00 гача – “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалининг илмий-амалий конференсияси (Термиз давлат университетида).

2-кун, 2-май:
🕗 соат 09:00 дан 10:00 гача – Вело марафон мусобақалари (“Хўжамайхона” зиёратгоҳи йўлларида);

🕗 соат 10:00 дан 14:00 гача – Миллий таомлар кўргазмалари (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Хориждан ташриф буюрган фолклор жамоалар чиқишлари (Амфитеатр марказий саҳнасида);

🕗 соат 10:00 дан 17:00 гача – Фолклор жамоаларининг ўз қўрғонларида мусиқий дастурлари намойиши (Шаҳар ва туманлар қўрғонларида);

🕗 соат 11:00 дан 13:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);

🕔 соат 18:00 дан 21:00 гача – Узун ва Сариосиё туманлари фолклор жамоалари ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрадиган таниқли санъаткорлар ижросида гала консерт (Бойсун тумани “Алпомиш” ўйингоҳида);

🕗 соат 18:00 дан 21:00 гача – Фестивалнинг тантанали очилиши тадбири (Амфитеатр марказий саҳнасида);

🕗 соат 21:00 дан 21:30 гача – “Дрон” шоу томошалари (Амфитеатр марказий саҳнасида);

🕔 соат 21:30 дан 22:00 гача – Мушакбозлик (Амфитеатр марказий саҳнаси).

3-кун, 3-май:
🕗 соат 09:00 дан 20:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 10:00 дан 14:00 гача – Миллий таомлар кўргазмалари (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 10:00 дан 17:00 гача – Фолклор жамоаларининг ўз қўрғонларида мусиқий дастурлари намойиши (Шаҳар ва туманлар қўрғонларида);

🕗 соат 10:00 дан 12:00 гача – Хориждан ташриф буюрган фолклор жамоаларни тақдирлаш маросими (Амфитеатр марказий саҳнасида);

🕗 соат 12:00 дан 18:00 гача – Фолклор жамоалари иштирокидаги кўрик-танлов (Амфитеатр марказий саҳнасида);

🕗 соат 12:00 дан 15:00 гача – Эко туризм ҳудудларига саёҳат (“Омонхона” оромгоҳи, “Хўжа Султон валий” ва “Камари азиз” зиёратгоҳларида);

🕔 соат 10:00 дан 18:00 гача – Бойсун туманидаги туризм обектларига инфотур (Белгиланган ҳудудларда, алоҳида режа асосида);

🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Варрак учириш, қўчқор уриштириш ва бошқа этно спорт турлари бўйича мусобақалар (Туризм комплекси ҳудудида);

🕗 соат 18:00 дан 20:00 гача – Кўрик-танловда иштирок этаётган вилоятлардан келган фолклор жамоалар ижросидаги гала консерт (Амфитеатр марказий саҳнасида);

🕗 соат 18:00 дан 21:00 гача – Шеробод ва Термиз туманлари фолклор жамоалари ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрадиган таниқли санъаткорлар ижросида гала консерт (Бойсун туманидаги “Ёшлар” боғида).

Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эълон

Ҳурматли фуқаролар!

"Магистрал электр тармоқлари"АЖ Сурхондарё Магистрлар электр тармоқлари тасарруфида бўлган 220/35/6 кВ Денов подстанциясида реконструкция ишлари олиб борилиши режалаштрилган бўлиб, шу сабабли ишларни хавфсиз бажариш учун ПС 35/10 кВ "Шифохона", "Ш.Худойназаров" тўлиқ ўчирилиш талаб этилади.

Ушбу ишларини хавфсиз амалга ошириш мақсадида, бугун 30 апрель куни соат 13:00 гача тумандаги "Муқумий", "Янги куч,"Боғи шамол", "Мингбулоқ", "Обод турмуш", "Навниҳол", "Сурхон", "Қорабоғтепа", "Озод", “Водий ”, "Жомий", "Оловуддин", "Буюк замин", "Бўстон", "Дўстлик", "Юрчи", "Файзли", "Лағмон ота", "Оққўрғон" маҳаллаларининг вақтинча электр энергияси таъминотида узилиш бўлиши маълум қилинади.


Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube


Репост из: Huquqiy axborot | Lex.uz
#Ҳукумат_қарори

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"
Ҳукумат Қарори (242-сон, 29.04.2024 й) қабул қилинди

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6901776

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


Репост из: АОКА | Сурхондарё
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини юқори бадиий савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ва ижодий ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З.Тўраев бошқарган анжуманда журналистлар, ахборот хизматлари раҳбарлари, блогерлар иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, ташкилий қўмита аъзоси Ж.Тўраев бу ноёб ва нафис санъат байрамини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ва ижодий ишлар, унинг аввалгиларидан фарқли жиҳатлари, фестиваль доирасидаги тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби М.Давлатов фестиваль матбуот маркази фаолияти, халқаро тадбирни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш, журналистлар ва блогерларга яратилган шароитлар ҳақида сўз юритди.

Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Telegram | Facebook | @AOKASURXONDARYO' rel='nofollow'>You Tube | Web-site


Репост из: АОКА | Сурхондарё
Шаҳрисабз — 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг туризм пойтахти

Шаҳрисабзда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котибияти ва ташкилотга аъзо давлатлар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Туризм бўйича Маслаҳатлашув кенгаши ташкил этилишининг аҳамияти ва унинг доирасида амалга ошириладиган кўп томонлама манфаатли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро тадбир доирасида “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида чегарасиз туризм” мавзусида сайёҳлик форуми ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда ИҲТга аъзо давлатлар, жумладан, Покистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон делегациялари раҳбарлари ва юқори мартабали меҳмонлар иштирок этди.

Форум якунида Шаҳрисабз декларацияси қабул қилинди. ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозирий Шаҳрисабз ҳокими Шерзод Бўриевга Шаҳрисабзнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти, деб эълон қилингани ҳақидаги махсус сертификатни топширди.

Telegram | Facebook | @AOKASURXONDARYO' rel='nofollow'>You Tube | Web-site


#Жараён

Сурхондарё вилояти ҳокимининг топшириғидан сўнг


ОБОД МАНЗИЛЛАР

Ўзбекистон Республикаси Презид
ентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов ҳамда Денов тумани ҳокими И.Аброров бошчилигида туман ҳудудини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришда давом этмоқда.

Айни вақтда Денов туманидан Шўрчи тумани ва Сариосиё туманига ўтувчи М41 йўли бўйлаб ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.


Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Маърифат_улашиб

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Денов
туманида бўлди

Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, Олий мажлис сенатори, "Дўстлик" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари соҳиби Сирожиддин Саййид билан "Адабиёт ҳафталиги" доирасида "Маърифат улашиб" шиори остида адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Шоир Сирожиддин Саййид, Денов тумани ҳокими Илҳом Аброровга ДТПИ ректори Ғанишер Рахимов институтда яратилган имкониятлар, хусусан, РИМ маркази, этнографик музейи, талабалар турар жойлари билан таништирди. Шунингдек, институт ҳуддудига ижодий жамоа билан ҳамкорликда арча кўчатлари экилди.

Шоир талабалар билан самимий суҳбат чоғида болалик йиллари, адабий муҳит, машҳур шоирлар ижодидаги муҳим мавзулар, шеърларнинг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув давомида шоир талабаларнинг китобхонлигини ошириш мақсадида, институт кутубхонаси учун 200 та китоб совға қилди.


Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube



Показано 9 последних публикаций.