dr_Olimjonov ( shaxsiy blog )


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


1) Tibbiyotga asoslangan ma'lumotlar
2) Pediatriyaga oid ma'lumotlar
3) Tibbiy ba'za
4) Shaxsiy fikrlar
Savol yoki takliflar uchun 👉 @pediatr_Olimjonov

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИНСУЛЬТ - мия қон айланишининг ўткир бузилиши.

      Дунёда инсультдан ўлим 1-ўринда.Энг самарали ёрдам биринчи 3-4 соатдир, шунинг учун эрта ташхис қўйиш жуда муҳимдир.

  ❗️Агар одам аҳволи ёмон эканлигини кўрсангиз:
1) Унинг исмини сўранг ёки оддий савол беринг агар нутқ сўзсиз бўлса ёки жабрланувчи саволни тушунмаса, бу инсультнинг 1 белгисидир.

2) Қўлларини кўтариб, оғирликда ушлаб туришини сўранг агар бир ёки иккала қўл тушиб қолса (бўйсунмаса), бу инсультнинг 2-белгисидир.

3) Табассум қилишни сўранг  агар табассум қийшиқ бўлса (юзнинг бир қисми билан табассум қилиши мумкин), демак бу инсультнинг 3-белгиси.

🔴Агар камида битта белги тасдиқланса:
❗ Тез ёрдам чақиринг, инсультдан шубҳаланаётганингизни хабар қилинг.
❗ Жабрланувчини ён томонига ётқизиб,
❗ Тез ёрдам келгунча жабрланувчини тарк этманг,
❗ Унинг онгини ва нафасини бошқаринг
❗ Беморни бошига совуқ нарса қўйинг

https://t.me/drolimjonov_blog


Замонавий тиббиёт мўьжизалар яратади !

Бир неча ўн йиллар олдин,бундай ерта туғулган чақалоқларнинг омон қолиш имконияти йуқ еди.

https://t.me/drolimjonov_blog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✳️ Онажонларга жўнатиб қўйинг!!!

https://t.me/drolimjonov_blog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Доктор сеҳргар эмас!

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Дермазол - кетоконазал 20 мг.

🔷 Қўлланилиши

Бош терисининг замбуруғли қазғоқланиши ёки кепакланиши.
Бош териси дерматомикози.

🔸 Дозалаш

12 ёшдан катталар учун: 5 мл шампун сув билан намланган терига суртилади. 5 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. 2 кунда 1 марта 1 ой давомида.

⁉️ Қарши кўрсатма

12 ёшгача болалар
Хомиладорлик ва лактатсия даври.
Кетоконазалга аллергия.
Ўткир ва сурункали жигар касалликлари.
Кўзларга тегиши.

✅ Аналоглари

Дермазол
Деласен
Себозол
Кетоконазал

https://t.me/drolimjonov_blog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИНСОН ҚАДРИ…!

Бу эса Турциядаги холат...!

https://t.me/drolimjonov_blog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИНСОН ҚАДРИ…!

Ҳолат Самарқандда бўлгани айтилмоқда...


https://t.me/drolimjonov_blog


Хурматли Юртдошлар!
Академик В.Вохидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий Амалий Тиббиёт марказида 2025 йил 16 февралдан 22 февралгача Саудия Арабистони Подшох Салмон Гуманитар Ёрдам Маркази ва Ислом Дунёси Хамжамияти томонидан болаларда туғма юрак нуқсонларини даволаш бўйича беғараз кўмак лойихаси ташкил этилган.
Лойихага асосан 30 кишидан иборат, дунёнинг нуфузли клиникаларида ишлаб тажриба орттирган (АҚШ, Канада, Великобритания, Янги Зеландия) саудиялик мутахасислар гурухи болаларда турли хил даражадаги мураккаб бўлган туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр (кесмасдан) ва очиқ жаррохлик йўли билан Хирургия Маркази ходимлари хамкорлигида амалга оширилади.
Таъкидлаш лозимки, барча турдаги амалиётлар ва жаррохлик учун зарур бўлган хамма тиббий буюмлар (сарфлов материаллари) Саудия Арабистони Подшох Салмон Гуманитар Ёрдам Маркази томонидан тақдим этилади.
Агар сизнинг яқинларингиз ёки фарзандингизда туғма юрак нуқсони аниқланган бўлса бизнинг марказ мутахасисларига мурожаат қилинг ва текширувлардан сўнг лойиха асосида бепул, малакали тиббий ёрдам олиш имконига эга бўлинг.
Манзил: Тoшкент шахри, Кичик халка йули, 10 (Чилонзор метро бекати)
+998712304560 Регистратура
+998977118160  Акмал Холмуратов (кардиожаррож)
+998997804414 Умид Муратов (кардиожаррож)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўпка-юрак реанимация.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Чақалоқлар учун Укроп СУВИ фойдалари!!!

🔷 Укроп суви бу табиий хамда самарали восита бўлиб 4 хил таъсир кўрсатади:

🔸Қабзиятни бартараф этиб ахлатни равон қилади
🔸Қориндаги ортиқча газларни ўзига тортиб олиб қорин дам бўлишидан сақлайди
🔸Тинчлантирувчи таъсири мўтадил таъсир қилиб, чақолоқ уйқусини яхшилайди.
🔸Сийдик хайдовчи хусусияти болажонлар сийдик тузлари йиғилиб қолишидан сақлайди.

❗️Чақалоқ туғилгандан бошлаб бемалол қўллаш мумкин.

https://t.me/drolimjonov_blog


Репост из: SUBYEKTIV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Oʻzbeklar nega bir-biriga oʻxshamaydi?

Genetika haqidagi katta koʻrsatuvimizda shu haqda ham gapirgandik. Koʻrmaganlarga bir eslatib qoʻyaylik, dedik))

@subyektivuz'ning boshqa sahifalarini ham kuzating:
Instagram | Youtube | Facebook


“Формада келмасанг, якунийга ҳам кирмайсан” – ўзбек олий таълим модели

P.S.: Овропа осмонда учишда давом этмоқда...

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Боланинг бурун йўллари тоза ва нам бўлиши ниҳоятда муҳим!!!

🔸 1 ёшгача бўлган болаларда йўтал 90% ҳолларда оғиз орқали нафас олиш оқибатида келиб чиқади 
Бола оғзини очиб нафас олганда томоғи қурип қолади ва йўталади. Шу сабабли бола йўталаётган пайтда кўп суюқлик ичириш тавсия этилади

🔸 Боланинг бурун бўшлиғида ортиқча шиллиқ бўлмаса ҳам бола оғиз орқали нафас олишда давом этса унда хонада ҳаво намлиги нормадан пастлигини билдиради. Шунинг учун хонани тез-тез шамоллатиб туриш, болани бурнини физ. раствор ёки бошқа махсус тузли эритмалар (Аквалор ) билан намлаб туриш керак. Энг яхшиси бола хонасида махсус ҳаво намлагич увлажнитель бўлса (айниқса қишда уй иситилгани ҳисобига ҳаво қуруқ бўлади) бола енгил нафас олади

https://t.me/drolimjonov_blog


Чарли Чаплин 88 ёшда вафот этган.
У бизга ўзидан 4 та баёнот қолдирган:

1. Бу дунёда ҳеч нарса абадий эмас, ҳатто бизнинг муаммоларимиз ҳам.

2. Ёмғир остида юришни яхши кўраман, чунки ҳеч ким менинг кўз ёшларимни кўра олмайди.

3. Ҳаётдаги энг беҳуда кун – бу кулмаган кунингиздир.

4. Дунёдаги энг яхши олтита табиб ( врач) :

1. Қуёш,

2. Дам олиш,

3. Жисмоний машқлар,

4. Диета,

5. Ўз-ўзини ҳурмат қилиш,

6. Дўстлар.

Ҳаётингизнинг ҳар бир босқичида уларга амал қилинг ва соғлом ҳаётдан баҳраманд бўлинг.
Агар сиз ойни яхшироқ кўрсангиз, гўё Худонинг гўзаллигини кўрасиз...
Агар сиз қуёшни кўрсангиз, Худонинг қудратини ҳис этасиз...
Агар сиз ойнага қарасангиз, Худонинг энг яхши яратган махлуқи – ўзингизни кўрасиз. Шунинг учун илоҳий кучга ишонинг.

Биз барчамиз сайёҳмиз, Худо эса бизнинг саёҳат агентимиз. У аллақачон маршрутимиз, брон қилиш ва йўналишларимизни белгилаб қўйган... Унга ишонинг ва ҳаётдан баҳраманд бўлинг.
Ҳаёт шунчаки бир саёҳат! Шунинг учун бугунгидан завқланг!
Эртанинг келиши эса аниқ эмас.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Анемия — бу қонда гемоглобин даражасининг камайиши ёки эритроцитлар сонининг пасайиши билан тавсифланадиган ҳолат. Анемия даражалари ва уларда қандай дори воситалари қўлланилиши ҳақида маълумот қуйида келтирилган:

❗️Анемия даражалари

🔸Ёруғ даражадаги анемия

🟢Гемоглобин: 90–110 г/л
🟢Симптомлар: енгил ҳолсизлик, чарчоқ, кўп ҳолларда аниқ симптомлар кузатилмайди.

🔸Ўрта даражадаги анемия

🟢Гемоглобин: 70–90 г/л
🟢Симптомлар: умумий ҳолсизлик, чарчоқ, бош айланиши, кўнгил айниши, тери оқариши.

🔸Оғир даражадаги анемия

🟢Гемоглобин: 70 г/л дан паст
🟢Симптомлар: тери ва шиллиқ пардаларнинг қаттиқ оқариши, нафас қисиши, юрак-қон томир тизимида бузилишлар.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ 1 ёшгача бўлган болалар учун антибиотиклар фақат шифокор тавсиясига асосан ва жиддий инфекцияларда қўлланилиши лозим. Чунки антибиотиклар чақалоқларнинг ривожланувчи иммун тизимига таъсир кўрсатиши мумкин.


❗️Мухим Эслатмалар

🔸Антибиотиклар фақат шифокор томонидан белгиланган ҳолатларда қўлланилиши керак. Ҳар қандай ҳолатда ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўлламаслик зарур.
🔸Дозаси ёшга, вазнга ва боланинг умумий соғлиғидан келиб чиқиб, шифокор томонидан аниқланади.
🔸Антибиотикларни тўлиқ давр мобайнида қабул қилиш, яъни шифокор кўрсатмасини тўлиқ амалга ошириш зарур, акс ҳолда инфекция қайта кузатилиши ёки антибиотикларга чидамлилик пайдо бўлиши мумкин.

https://t.me/drolimjonov_blog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✳️ Чақалоқлардаги туғма сўриш рефлекисининг ишлаши!!!

🔸Чақалоқларда туғма сўриш рефлекиси мавжуд бўлиб, бу рефлекс ишлаганда боланинг 24 та жағ мускуллари ҳаракатга келади.

❗️2-3 ёшдан кейин  бу рефлекс ёқолиб кетади.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Болаларга қачондан бошлаб парацетамол бериш мумкин???

✅Агар шифокор томонидан белгиланмаган бўлса, парацетамолни 2 ойликдан кичик чақалоқларга ва жигар, буйрак муаммолари бор бўлган болаларга бериш тавсия этилмайди.

✅Болаларга 24 соат ичида 4 мартадан кўп парацетамол бериш мумкин эмас. Ва дозалар орасида 4-6 соат фарқ бўлиши лозим.

✅Шифокор билан гаплашмасдан болаларга парацетамолни 3 кундан ортиқ бермаслик керак.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Гўдакни парвариш қилиш чакалокларники сингари, лекин бола неча ойликлигига қараб ўзига хос бўлади!!!

👶🏻1-3 ойлик даврда бадан тарбия ва чиниқтириш мухим аҳамиятга эга, чунки чиниққан бола турли касалликларга камрок чалинади.
👉🏻Шунингдек,
🔹очик хавода сайр қилиш,
🔹ҳаво ванналари,
🔹сув муолажалари,
🔹массаж ва гимнастика боланинг ҳар томонлама етук ва соглом ўсишига ёрдам беради.

🔸 Гўдакни 3-6 ойлигидан бошлаб оёқ-қўлларини енгил ҳаракат қилдириб бориш, буни турли-туман ўйинчоклар билан амалга ошириш максадга мувофик. Кунига бир неча бор корни билан ётқизиш мумкин.

🔸 Бола 6-10 ойлигида асосий эътиборни эмаклашга каратиш, нутқи шаклланиши учун иложи борича у билан кўпроқ гаплашиш, кўллари билан ҳар хил айланма ҳаракат қилдириш лозим, бунинг учун ранг-баранг ўйинчоқлардан фойдаланиш тавсия этилади.

🔸 10-14 ойлик бола ўзи туради, юради, гапни тушуна бошлайди. Шу сабабли, оёкларини кўтариш, қўлларини ушлаб ўтириб-туриш, гавдани олдига эгиш ва ростлаш каби машклар киритилади. Машгулотлар кўп жиҳатдан боланинг гапга тушунишига, ҳаракат кўникмаларини орттиришга ёрдам беради. Шундай қилинганда бола фаол ва мустакил ривожланади.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ БОЛАЛАРДА «малочница»!!!

🔸 Болалардаги малочнитсани яни тилни оқ караш билан қопланишини сабаби оғиз бўшлиғида Cандида деб номланувчи ачитқи замбуруғларининг кўпайишидир. Улар инсон организмига тушгандан сўнг бир умр бирга яшайди. Фақат кўпайиш учун қулай муҳит бўлгандагина кўпайиб кетади.
Болажонларда тилда, яноқлар ички деворида, танглайда, милкларда ва ҳатти томог шиллиқ пардасида ҳам кўпайиб кетиши мумкин. Шунинг учун дастлабки белгилар сезилгандаёқ тиббий чораларни кўриш керак.

🔸1.РОМАШКА ДАМЛАМАСИ.
200мл қайнаган сувга 2ош қошиқ (2пакетик) ромашка солиб илигунча қолдирилади. Ҳосил бўлган дамлама орқали болажонни оғиз бўшилиги обработка қилинади. Шприц ёрдамида томоқ ювилса ҳам инфекцияланиш олдини олади.

🔸2. НИСТАТИН ЭРИТМАСИ
100мл қайнаб илиган сувга 1дона нистатин таблеткаси майдалаб солиниб эритилади. Ҳосил бўлган эритма орқали болажонни оғиз бўшлиғи секинлик билан артилади. Антисептик хусусиятга эга бу восита айнан cандида ривожланишига чек қўяди.

🔸3.МEТИЛИН КЎКИ ЭРИТМАСИ
Дорихоналардан метилин кўкининг 1%эритмасини топишингиз мумкин. Ҳамёнбоп нархларда. Лекин жуда самарали восита. Уй шароитида тайёрлаш тавсия этилмайди.

🔸3.НОН СОДАСИ ЭРИТМАСИ.
200мл қайнаган сувга 0,5чой қошиқ нон содасидан солиб, илиқ ҳолида фойдаланиш ҳам уй шароитида малочнитсага қарши яхши усул ҳисобланади.

❇️Бу усуллардан ташқари болажонингизни албатта шифокор кўригидан ўтқазинг. Замбуруғлар миқдорининг ошиб кетиши салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин.

https://t.me/drolimjonov_blog

Показано 20 последних публикаций.