❗️КОСМЕТОЛОГ КЕСИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ!
Блефаропластика — кўз атрофидаги терининг пластик жарроҳлиги амалиёти бўлиб, эстетик мақсадларда
бажарилади.
Бу мураккаб жарроҳлик амалиёти ҳисобланиб, уни бажариш учун махсус малака ва рухсатнома талаб этилади.
Косметологлар асосан тери парвариши, юз ва тананинг эстетик муаммоларини бартараф этиш билан шуғулланади. Улар тери текстурасини параприш усулларида яхшилаш, юзни тозалаш каби муолажаларни ўтказишлари мумкин.
❗️Бироқ блефаропластика каби мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш ҳуқуқига косметологлар эга эмаслар.
Блефаропластика операциясини бажариш учун махсус врачликга таълим олган ва лицензияга эга бўлган пластик жарроҳлар жавобгардир.