Эпизоотология. Аргулёзлар, асосан карп, сазан, линь, караснинг майда болаларига катта зарар келтирадлар. Бу паразитлардан, хатто катта балиқлар ҳам жабр кўрадилар. Аргулез республикамизнинг табиий сув ҳавзаларида, ҳовузларда, айниқса жанубий ҳудудларда анча кенг тарқалган. Ёш балиқларни ўсиши ва семизлигини камайиши, нобуд бўлиши, шунингдек балиқларни даволаш-профлактика чора-тадбирлар ҳаражатларини юқорилиги хўжаликка иқтисодий зарар келтиради. Балиқларда касаллик ёзда июль-август ойларида максимал авж олади, куз ва қишга келиб сусаяди. Паразит жабрадумли қисқичбақасимонлар балиқ танасида қишлаб чиқади, баҳорда инвазия (касаллик) манбаига айланади. Аргулез личинкалик босқичида сув оқими билан соғлом ҳовузга тушиб, у ердаги балиқларни зарарлайди.
Биссус (икраларнинг замбуруғли касаллиги)
Биссус – икраларнинг моғор замбуруғлари зарарлаш натижасида юзага келадиган микоз касаллиги.
Икралар сапролегниози ёки биссус балиқларни сунъий урчитишда, асосан икки босқичда катта зиён етказади: насл берувчи ота-она балиқларни сақлаб тўришда ва увилдириқни инкубация қилишда.
Этиология. Касаллик қўзғатувчиси - Saprolegnia ва Achlya авлодига мансуб моғор замбуруғлар ҳисобланади.
Эпизоотология. Урчиш ҳовузларда сувини гидрокимёвий ҳолатини бўзилиш (сувнинг оптимал бўлманган қаттиқлиги, pH кўрсаткичи, сувдаги эриган кислород миқдорининг меъёрдан камлиги), катта миқдорда органик моддаларни тўпланиб қолиши, балиқ кўпаядиган ҳовузларда ёки инкубацион аппаратлар сув ҳароратининг 18 оС дан юқори бўлганда, сувни яхши аэрацияланмаслиги сабабли касаллик келиб чиқади. Балиқ ва икраларни ташиш жараёнида трамва олиши ва эктопаразитлар касалликни ривожланишига ёрдам беради.
Клиник белгилари. Икралар юзасида перпендикуляр чиққан оқ иплар (замбуруғ гифлари) кўринади. Биринчи навбатда замбуруғлар оталанмаган сариқлик моддаси кам, нобуд бўлган икраларга жойлашиб олади, кейин эса оталанган икраларга ўтиб, у ердаги кислородни олади ва икралар нобуд бўлади. Зарраланган икралар мойчечак гулига ўхшаб қолади (82-расм) . Икраларнинг нобуд бўлиш даражаси 50 % гача етади.
Икраларни 30 минут давомида бинафша К (фиолетового К) 4-6 мг синтетик препаратининг 1 литр сувдаги эритмаси билан профилактик даволаш жуда самарали бўлади.
Лернеоз
Лернез – дунёнинг барча давлатларида кенг тарқалган чучук сув балиқларининг инвазион-паразитар касаллиги.
Лернеоз касаллигининг клиник белгиси тери қисмининг зарарланиши билан тавсифланади. Паразит карпларни интенсив усулда катта тиғизликда етиштирилганда ва асосан оқ дўнгпешона, чипор дўнгпешона, оқ амур балиқ популяцияларида оғир инфекция келтириб чиқаради.
Эпизоотология. Лернеоз республикамизнинг табиий сув ҳавзаларида ва ҳовуз балиқчилик хўжаликларида кўп ўчрайди. Ёш ва бир ёзли карас, карп балиқ чавоқлари касалликка тез чалинувчан бўлади. Эски, ўт босган антисанитария ҳолдаги ҳовузлардаги сазан, карп, ўтхўр балиқларда (оқ амур, оқ дўнгпешона) лернеоз кўп кузатилади.