беш йил муқаддам бу канални очганимда, унинг мен учун қандай аҳамият касб этишини тасаввур ҳам қилмаган эдим. бу йерда менинг ҳис-туйғуларим, кечинмаларим ва ҳаётга бўлган қарашим мужассам. хар бир сўз, ҳар бир пост менинг бир бўлагим, қалбимнинг акс-садоси.
шу канал орқали кўплаб дўстлар орттирдим, турли инсонлар билан танишдим. баъзилари қалбимга яқин бўлди, баъзилари эса йўқотиш ва тушунмовчиликларга сабаб бўлди. лекин ҳар бир учрашув, ҳар бир мулоқот менга сабоқ берди.
канални юритиш бу фақат ёзиш эмас, балки ҳис қилиш, тушуниш ва шу билан бирга, одамлар билан умумий дунё яратишдир. хар бир канал эгасининг ўз олами бор, уни сўзлар билан таърифлаш қийин. бу дунёда ҳиссиётлар, фикрлар, қувончлар ва дардлар бор.
мен учун энг катта бахт бу канал орқали одамларнинг қалбига йўл топиш, уларнинг ҳиссиётларига ҳамдард бўлиш. агар шу вақтгача битта инсоннинг ҳам юрагига йета олган бўлсам, демак, бу каналнинг мавжудлиги бежиз эмас.
хар бир ўқувчимга, менинг сўзларимни ҳис қилган ва мен билан бу йўлни босиб ўтаётган ҳар бир инсонга миннатдорчилик билдираман. йўл давом этади, ва мен ҳали ҳам бу саҳифада ўз ҳикоямни ёзишда давом этаман…