НАСИЯГА СОТГАН НАРСАСИНИ АРЗОНРОҚҚА ҚАЙТА СОТИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#савдо
❓1468-CАВОЛ: Бир одам машинасини 1 йилда бўлиб тўлашга 17 мингга сотди. Харидор маълум муддатдан кейин ўша машинани бозорга олиб чиқиб, 12 мингга сота олмабди. Кейин ўша машинани биринчи сотган одам ўзи қайта савдо қилиб, нақдга 12 мингга сотиб олибди. Шу савдо шаръан тўғри бўлганми? Агар тўғри бўлмаган бўлса, булар қандай йўл тутишлари керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай савдо дуруст эмас. Чунки бундай ҳолатда харидор ҳеч нарсага эга бўлмасдан қарздор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай деганлар:
(و) فسد (شراء ما باع بنفسه أو بوكيله ) من الذي اشتراه ( بالأقل ) من قدر الثمن الأول ( قبل نقد ) كل (الثمن) الأول. صورته: باع شيئا بعشرة ولم يقبض الثمن ثم شراه بخمسة لم يجز
“Киши ўзи ёки вакили сотган нарсанинг пулини тўлиқ олмасдан аввал харидордан аввалги нархдан арзонга сотиб олиши – шаръан фосид савдодир (яъни, жоиз эмас). Бундай савдонинг кўриниши: Сотувчи 10 га бир нарса сотди ва пулини қўлига олмади. Кейин уни 5 га ўзи қайтиб сотиб олса, жоиз эмас” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Демак, сотувчи сотган нарсасини ҳамма пулини олишидан аввал уни арзонроққа сотиб олиши жоиз эмас ва бундай савдони бузиш лозим бўлади. Лекин, сотувчи насияга сотган нарсасини аввалги нархда ёки ундан кўпроқ нархга сотиб олиши жоиз.
Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мазкур савдо кўринишида агар маҳсулот харидорнинг мулкидан чиқиб, яна янги мулк бўлиб қайтиб келса: масалан, учинчи шахсга сотса ва савдони бекор қилиб қайтариб олса, ёки учинчи шахс ўша маҳсулотни сотиб олгандан кейин унга совға қилса, ана ўшанда аввалги сотувчи аввалги нархидан озроғига қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм шундай дейдилар:
ولو خرج المبيع عن ملك المشتري ثم عاد إليه فإن عاد إليه بحكم ملك جديد كالإقالة قبل القبض أو بعده أو بالشراء أو الهبة أو بالميراث فشراء البائع منه بالأقل جائز،
яъни: “Агар товар харидорнинг мулкидан чиқиб, янги мулк ҳукмида ўзига яна қайтиб келса, масалан савдони бекор қилиш билан қайтса (бунда қабздан олдин ёки кейин бўлишнинг аҳамияти йўқ) ёки кимгадир сотиб, яна қайтиб сотиб олса, ёки кимдандир совға сифатида қабул қилиб олса ёхуд мерос орқали қайтиб келса, харидордан ўша маҳсулотнинг биринчи эгаси аввалги нархидан озига сотиб олиши жоиз бўлади” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, саволда сўралган масалада иккинчи савдони бузиш лозим бўлади. Бунинг ечими сифатида ўша машинани бозорда аввалги эгасидан бошқа одамга сотиб, ундан тушган пулни биринчи савдодан юзага келган муддатли қарзни тўлаш ва қолган суммани келишилган муддатда бўлиб тўлаш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar