😎 OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар универститети билан ҳамкорликда “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
✔️ Тадбир давомида “Қариндошлар ўртасидаги никоҳ тузиш ҳолатларининг сабаб ва оқибатлари” , “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг миллат генафондига салбий таъсири” ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзуларида маърузалар эшитилди.
✅ Шунингдек, депутатлар талаба қизларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
#uzlidep #ayollar_qanoti
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг