Demokratuzb


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўз ҳовлингда қор куралмаган бўлса, қўшнингни ҳовлисини гапирма.
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди).

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Себзордиги ямани ким ямайди? Халқ жабр кўравериши керакми?

——-
Қайси бирини ямасин?! Ямоғистон бўлиб кетди-ку, йўлларимиз!

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мурожаат: Хоразм вилояти, Боғот туманида мол бозори йўлда савдо қилинар экан.

Бу дейман, бозорком билан туман ҳокимлиги улпатми?

@demokratuzb


❗️“Довут ота” чегара ўтказиш пункти юк автомобилларидан ташқари барча учун 3 ойга ёпилади

Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади.

——-
Уч ой вақтинчага кирадими?! )

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйқу — энг самарали дори

Ўйлаб қарасам, биз 30 йил самарали доридан фойдаланган эканмиз!

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мотивацияни зўри!

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Аэрапорт томондаги ушбу ҳолатларни бартараф этишларини сўраб қоламиз

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Олий жазо»😅

Хитойда полициячи ит иш вақтида ухлагани учун йил охирига қадар меҳмондорчиликдан маҳрум бўлди

Хитойдаги корга зотли биринчи полициячи ит иш вақтида ухлагани учун йил охирига қадар зиёфатлардан маҳрум бўлди.

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир гап айтайми!

@demokratuzb


Қонун талабини писанд қилмаган Қобил Дусов энди 11 ой уй қамоғида

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг ёзишича, Қобил Дусовга нисбатан қўлланилган озодликни чеклаш жазоси 11 ой 2 кунлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган.

——-
Бола устозига ишониб катта гапириб қўяди-да.

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дурдонники тоза қахшаб қичияпти, шекилли!

@demokratuzb

9k 1 164 192

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўтирган акамиз, лағмон пишириш бўйича жаҳон чемпиони бўлса керак!

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Журналистни қонунбузарлардан ҳимоя қилинг!

MY5 канали мухбири Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган. Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимасининг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиргани тилга олинади.

Видео лавҳада тилга олинган қонунбузарликка оид ҳужжатларни ўргандим ва қонунга мувофиқ, кўрсатув эфирга узатилгач, ходимага нисбатан дарҳол жиноят иши қўзғатилиши лозим эди. Чунки Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабларига кўра, оммавий ахборот воситасининг жиноят ҳақида берган хабари жиноят иши очилишига асос бўлади.

Аммо тескариси - банк ходимасининг аризасига кўра Рухсоранинг ўзига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Эмишки, журналист банк ходимасининг шаън ва қадр-қимматини камситибди ҳамда унинг жинояти ҳақида хабар бериб, қонунбузарлик содир этибди.

Ҳужжатлардан кўринишича, банк ходимасининг ўзга шахслар номига олинган кредитининг бир қисмини унинг эри - Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Шарофиддин Болиев ўз пластик картаси орқали тўлаб келган. Судья бу қонунбузарликдан хабардор бўлган эҳтимол ва қонунбузар аёлини ҳимоя қилган. Катта эҳтимол билан журналистга ҳужум ортида ҳам жанобнинг ўзлари турибди.

Қонун амал қилмайдиган жамиятда бу каби унсурга ажабланмайман. Бу жиноятларни Олий суднинг ўзи қўллаб-қувватласа ҳам ҳайратланмайман - Жунгли қонуни. Кимдир ўзини Рухсорага ҳамкасб ҳисобласа, бирлашайлик, ҳақ сўзни ҳимоя қилайлик. Адвокат дўстларимиз, илтимос, ёрдам қўлини чўзинг! Зўровонликка тўқнашиш ҳаммамизнинг бошимизда борга ўхшайди.

©️Abdurakhmon Tashanov

@demokratuzb


Эй, Алиш, шу гапингиз учун энамни учи куйган косовини кетингизга бир тиқиб олсамчи! Агар оғримаса гапингизга қўшиламан.

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Халқни тўнқайтириб итаринглар…

2025 йил 1 апрелдан Электр нархлари қувватни ошириш ва трансформаторларни янгисига алмаштириш мақсадида яна қимматлашади.


*
Ижтимоий тармоқларда тез тарқалаётган бу хабар аҳоли орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунда солиқлар ва кредитлар билан кун кечираётган халқ учун қимматлашувлар қийинчиликларни янада кучайтириши аниқ. Кўплаб фуқароларимиз электр таъминоти ва инфратузилмаларни янгилаш учун ажратиладиган маблағлар тўғрисида очиқ-ойдин маълумотга эга эмаслар.

Шу ўринда йирик сармоялар ва айрим лойиҳалар учун миллиардлаб маблағ ажратилаётган бир вақтда, трансформаторларни янгилаш учун қўшимча харажатлар қоплаш мақсадида электр нархларининг оширилиши қанчалик адолатли, деган савол туғилмоқда.

Яна бир савол, электр таъминотидаги ислоҳотларни амалга оширишда аҳоли манфаатлари инобатга олинаяптими?

@demokratuzb


Манғит хонларидан Аҳадхон замонида Бухорода бир ёлғиз — кимсасиз кампир яшаган экан. Биттагина эчкисини соғиб, сутидан бир миқдор ичиб, қолганини сотиб, рўзғор тебратар экан. Иттифоқо кечаси ухлаб қолганда, шу эчкисини ўғирлаб кетишади. Кампирнинг арз қилмаган жойи қолмайди. Охири Аҳаджон ҳузурига боради. Хон ундан не арз билан келганини сўрайди.

Кампир нима бўлганини айтади.
— Ия, - дейди хон. — Эчкини қўриқламай, донг қотиб ухлаган экансиз-да, эна!
Кампир жавоб қилади.
— Ухлаган эдим, хон ҳазратлари. Сизни ухламаган, деб ўйлаган эдим. Қарангга, сиз ҳам ухлаган экансиз-да!...

*
XX асрда ёзилган бу гаплар бугунги мана бу воқеаларни кўра-била туриб, ухлаётган айрим амалдорларга қарата айтилган экан. Уста бобо бир аср кейинги воқеаларни кўргандай ҳикоя қилган эканлар.

@demokratuzb


Тараканчилар

Telegramдаги «Nazorat Uz» канали маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Ҳолат юзасидан уч киши ҳибсга олинган.

Фуқаролар 1980 йилда туғилган Д.И., 1989 йилда туғилган О.М. ва 1987 йилда туғилган Ш. С.га нисбатан 2024 йил 18 декабрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 21 декабрь куни уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Иш якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.

@demokratuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дамас ҳайдовчиси маст ҳолатда йўл четидаги отахонни ва ёш болани уриб, ҚОЧИБ КЕТИБДИ.

——-
Шу каби воқеаларни оддий пост ўқиётгандай жимгина ўтказвориб, на бировнинг дардини эшитиш, на хоинга нисбатан чора кўришларини талаб қилиш ўрнига, одатий воқелик сифатида қабул қилиш даражасига етиб келаяпмиз.

Бугун минглаб йўловчилар умрига зомин бўлаётган ҳайдовчиларни фақатгина қарғаш билан қутилаяпмиз, давлат эса уларга енгил жазо бериш билан.

Аслида бу кўриб чиқилиши керак бўлган жуда катта муаммо. Чунки уқувсиз ҳайдовчилар кўпаётгани, қоидаларга амал қилмаслик ва билмаслик ҳоллари, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаётган фуқаролар ва ишламаётган қонунлар, талаб дараджасида бўлмаган йўлларимиз, буларнинг барчаси тизимли ишлаш талаб этиладиган муаммолардир.

Бунинг учун яна битта кимнингдир чўнтагига тушадиган ташкилот очиш эмас, амалдагиларга эътиборни кучайтириш керак, холос. Балким шунда йўл билан боғлиқ оғриқли ҳолатлар сони камаярмиди!?

@demokratuzb


Мен энди уйқуга ётаман, ҳаммага хайрли тонг.

@demokratuzb


“Айиқ пули” солиғи ҳақида

Қўқон хонлигида барчамизга маълумки, Худоёрхон номи билан танилган хон бўлган. Бу хон нафақат қаттиққўллиги, балки солиқларни энг кўп жорий қилган ҳукмдор сифатида ҳам тарихда қолган.

Бир куни Худоёрхон сарой ташқарисига чиқиб, атрофни вазирлари билан томоша қилиб турса, унинг кўзи сарой олдида ёввойи айиқни ўйнатиб, одамлардан пул олаётган одамга тушибди.

- Ундан бориб пул олинглар, шунча пул тушяпти қаранглар дебди Худоёрхон. - Ахир қандай қилиб? Чорвачилардан олишимиз мумкин, деҳқонлардан олишимиз мумкин, бундан нимага деб оламиз?
- Хон “айиқ пули” деган солиқни жорий қилдилар деб айтасиз деган экан.


Худоёрхон даврида солиқлар кўпайиб, жуда ҳам қимматлашиб кетади. Халқдан даромад манбаи сифатида фойдаланади. Лекин билишимиз керакки, ҳукмдорлар ўзгаради, халқ эса абадийдир!

@demokratuzb


Халқни даромад манбаи сифатида кўради шеклли булар.

“Айиқ пули” деган солиқни эшитганмисиз? Кейинги пост шу ҳақида бўлади.

@demokratuzb

Показано 20 последних публикаций.