#Қунунчилик_янгиликлари
⚡️Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди
🔰Президентнинг тегишли қарори билан Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти фаолияти йўлга қўйилди.
➡️Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.
✔️Бакалавриат таълим йўналишларига 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.
Бунда:
➖ чет тилини билиш даражаси B2 ва ундан юқори миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга имтиҳонсиз максимал балл берилади;
➖ чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
◽️Магистратурага киришда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификат ва бакалавриат диплом балининг ўртача кўрсаткичи инобатга олинади ҳамда қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди.
◾️С1 даражасидан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.
▶️Ўқув жараёнига малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади.
📌Талабалар амалиёт ўташи учун уларни ҳудуддаги корхоналар, туризм ва маданий мерос объектлари, таълим ва бошқа ташкилотларга бириктириш ҳамда юқори курс талабаларини иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилиш чоралари кўрилади.
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube