“Тоштурма" ҳақида
Ушбу Тергов ҳибсхонасида маҳбуслар билан учрашув ҳам маҳбус яқинлари учун, ҳам адвокат учун шу қадар оламшумул воқеа-ки, буни эрталаб кун "терак бўйи" дан ҳам баландга чиққанига қарамай, ҳали тонг отмайдиган "регистратура" дарчаси олдида турнакатор тизилиб турганлар яхши ҳис қилишади.
Гап шунда-ки, Ҳибсхонада аввало кирувчиларни бирламчи қайд этиш хизмати соат 9:30 ларда иш бошласа, ичкарига киргач, учрашув хонасига навбатда туриб, то маҳбус билан дийдорга эришгунча, кун қоқ ярим бўлади.
Бу, куннинг ярмини шунчаки кутиш билан ўтказдингиз, дегани.
Ҳибсхона мамурияти бу борада жиддий мулоҳаза қилиб, ташкилий томонини қайта кўриб чиқиши керак, деб ўйлаймиз.
Бундан ташкари, терговчи, прокурор тергов ҳаракати ўтказиши учун соат 22:00 гача монелик қилинмагани ҳолда, негадир ҳимоячи учун соат 17:30 даноқ "бўлди, якунланг" га тушадилар.
Нега энди адвокат бу борада ҳам камситилган?
Мазкур ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги нима деб изоҳ бераркин?
@Davr_talabi