“Аския деҳқон бозори” ҳудуди инвесторларга таклиф қилинади
Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенованинг айтишича, бугунги кунда “Аския деҳқон бозори”да харидорларнинг келиб кетишига қатор ноқулайликлар бор. Бозорда жойлашган автотураргоҳ кичик, бозор очиқ ҳудудда жойлашганлиги боис ноқулай об-ҳавода фуқароларга ноқулайлик туғдирмоқда.
Маълум қилинишича, бозор ҳудудини “e-auksion” платформаси орқали инвесторларга таклиф этиш режалаштирилмоқда.
Жумладан, камида умумий майдони 3 000 кв.метр бўлган “экобозор”, 1 200 кв.метр “совутгич омборхона” ҳамда камида 400 ўринли ер ости автотураргоҳининг биринчи қаватини бозорга беғараз ўтказиб бериш бўйича талаблар қўйилади.
Янги бозор ёнида 4 юлдузли меҳмонхона иш фаолиятини бошлайди.
Ваъда қилишларича, қурилиш ишлари жамият ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори фаолиятига таъсир ўтказмайди, яъни ушбу бозор фаолиятини тўлиқ сақлаган ҳолда амалга оширилади.
“Экобозор” қурилиши якунлангандан сўнг деҳқон бозори у ерга босқичма-босқич кўчирилади.