davletovuz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Давлат раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.

Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз", – дейилади Президент мактубида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Расман


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Байден Оқ уйнинг калитини Трампга топширди.


ПФ-7.pdf
12.5Мб
“Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони

Фармонга кўра, 2025 йил пахта ҳосилидан:

➖Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси календарь йилининг 1 ноябрь кунида (2025 йил ҳосили учун 1 февралда) пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг бошланғич нархини (биринчи нав, иккинчи синф) аниқлаб, Биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилади;

➖мулкчилик шаклидан қатъи назар барча пахта хомашёси етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари ўртасида пахта хомашёси етказиб бериш бўйича олди-сотди (фьючерс, форвард ва спот) шартномалари Биржанинг пахта хомашёси секциясида ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдоларда тузилади;

фьючерс шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида биржада эркин шаклланадиган, бироқ эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нархда тузилади;

форвард шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 мартигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархларда тузилади;

спот шартномалари реал вақт режимида омборда сақланаётган пахта хомашёси ҳажмига хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда тузилади;

сақлаш омборлари ёки ижара шартномалари мавжуд бўлмаган хўжаликлар ўзи етиштирадиган пахта хомашёси бўйича ҳар ҳосил йилининг 1 мартигача форвард ёки 1 июнигача фьючерс шартномалари расмийлаштиради;

➖ пахта хомашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, Биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

➖ пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31 декабрига) қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоизлик пунктини субсидия сифатида қайтариб бериш тартиби жорий этилади.


Марат Жураев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.


Ўтган йили мигрантларимиз юборган пул ўтказмалари 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд
долларни ташкил қилди.

Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан (11,5 млрд долл) келиб тушган. Қолган қисми Қозоғистон (795 млн долл), АҚШ (577 млн долл), Жанубий Корея (534 млн долл), Туркия (405 млн долл), Буюк Британия (135 млн долл) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.


Навоийда инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266-(Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-(Хавф остида қолдириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Халқни худдики вақтинча ижарага олгандек ўлпон ва тўловлар гирдобига тиқаётганлар битта ҳақиқатни билиши керакки, халқ абадий, фақат улар вақтинчалик. Халқ кеча бўлган, бугун бор, эртага ҳам бўлади.


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўладиЎзгидромет


Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантиради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилмаган, айниқса йўл бўйлаб қурилган ноқонуний иншоотлар нафақат шаҳар инфратузилмаси, балки аҳолининг кундалик ҳаёти учун ҳам жиддий муаммолар туғдирмоқда, деб огоҳлантирмоқда пойтахт маъмурияти.

Маълум бўлишича, айни дамда тегишли таҳлиллар олиб борилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шу сабабли Тошкент ҳокимлиги мавжуд ҳужжатларни шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини қайта текширишни тавсия қилмоқда. Кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёткор бўлишга, юридик хизматлардан маслаҳат олишга чақирмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Engelberg - ҳашаматли уйнинг беқиёс атрибути

Шоурум манзили: Тошкент шаҳри, Махтумқули кўчаси, 2/1V

Батафсил маълумот:
+998 71 203 00 00

Сайт | Facebook | Instagram

Реклама


AloqaBank Қашқадарё ва Сурхондарёда стартаплар учун янги имкониятлар эшигини очди

16 январь куни Қарши шаҳрида, 18 январь куни эса Термиз шаҳрида Startup Garage лойиҳасининг янги филиаллари очилиш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳа AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, бундан асосий кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёш тадбиркорлар ва стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Startup Garage’нинг асосий моҳияти ва мақсади:

- маҳаллалардаги ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш, ғояларни бизнесга айлантириш, малакасини ошириш ва “кичкина ишлаб турган дастур” (MVP) даражасига етказиш;
- менторлик хизматларини кўрсатиш;
- офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;
- лойиҳаларни банк экотизимига интеграциясини таъминлаш;
- лойиҳаларни ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлаш;
- инвестиция жалб қилишга кўмаклашиш;
- лойиҳаларни ички ва ташқи бозорларда кенгайтиришга ёрдам бериш;
- маркетинг таҳлили ва лойиҳаларнинг техник экспертизадан ўтказишга ёрдам бериш.

Бугунги кунга қадар Startup Garage доирасида 50 дан ортиқ стартап муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Эндиликда унинг филиаллари тез орада республиканинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

Реклама


Айтишларича, Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов лавозимидан озод қилинган.

Хабар расман тасдиқланмаган.


Бекзод Тошпўлатов Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Жиззах вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи эди.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Зафар Рузиев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.


Binance платформаси Ўзбекистонда расман иш бошлайди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance томонидан Ўзбекистон фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш масаласини ҳал қилибди.

Агентлик хабар беришича, Ўзбекистон резидентлари Binance платформасига “COINPAY” МЧЖнинг тегишли ресурслари орқали киришларига имконият берилади.

Тизимни ишга тушириш ҳамкорлар платформаларининг барча модуллари, жумладан, миллий тўлов тизимлари билан интеграциялашганидан сўнг амалга ошириш режалаштирилган.


Истанбулда қўлбола алкоголь маҳсулотидан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди. Яна уч нафарининг аҳволи оғир.


UzIMEI балоси

Маълум бўлишича, Ўзбекистонга янги мобиль қурилма (телефон, планшет) олиб киришда энди божхона декларациясини тўлдириш керак, акс ҳолда қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда бож тўлашга тўғри келади. Янги талаб 2024 йил бошидаёқ жорий қилинганди. Божхона органлари ва UzIMEI октябрь ойида тизимли интеграцияни якунлаган ва ўз-ўзидан, одамлар бошига ғалва туша бошлаган.

Шундоқ ҳам UzIMEI одамлар чўнтагига ўлпон бўлишдан ташқари бирорта миссиясини бажараётгани йўқ.

UzIMEIни жорий қилганлар ва ундан чўнтагини қаппайтираётганлар шу даражада безбетлашишдики, одамларнинг эътирозига, норозилигига пинагини ҳам бузмайди. Ўғри, муттаҳам қолиб, оддий одамлар ҳалол ишлаб топган пулига олган смартфони божга тортилмоқда, UzIMEI балоси билан бюрократия, сансалорлик гирдобига тиқилмоқда. Ўзидан тушови қиммат бўлган ушбу бўлмағур маъмурчилик тўхтатилиши керак. Инсоф ҳам керак.


2025 йилнинг 17 январидан оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймалар тижорат банклари орқали сотувга чиқарилмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Америка сенати АҚШ давлат котиби лавозимига Марко Рубио номзоди бўйича эшитув ўтказяпти. Американинг бўлажак топ-дипломатидан сенаторлар АҚШ ташқи сиёсати бўйича ўз саволларига жавоб сўрашмоқда.

Марко Рубио “Жексон-Веник” қонунидан Марказий Осиё давлатларини бутунлай чиқаришга оид саъй-ҳаракатларда сенаторлар билан ишлашга тайёрлигини билдирди.

Сенатор Стивен Дэйнс сайланган президент Дональд Трамп Марказий Осиё ва АҚШ лидерларининг саммитига мезбонлик қилишига умид билдирди.


Пахта бўйича

➖Жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.

➖Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади.

Показано 20 последних публикаций.