КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Блоги


Шеърлар, фикрлар, иқтибослар...
Кайфиятга қараб яна нималардир...
@dadaxon_m

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Бугун филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациямизни ҳимоя қилдик.

Ота-онам, яқинларимнинг меҳри, устозларимизнинг берган билимлари самараси бу.

Худо ҳамиша юзимизни ёруғ қилсин.


***

Сен келмаган эдинг унда умримга,
Энг тоза орзулар ичида эдинг.
Девонавор дунё жойлаб кўнглингга
Бахсизликни бахтдан ортиқроқ севдинг.

Истисно бошланар сен кириб келсанг,
Сен бир гулсан, кўзинг, нигоҳинг ҳаё.
Иккимиздан бўлак ҳеч ким йўқ билсанг,
Дунё бор, мен борман ва бир сен гўё.

Кейин сен шеър бўлдинг, сени куйладим,
Кейин бу ишқмас, деб ичдим ҳам қасам.
Кейин сен йиғладинг бесас, бепарво
Елкам чўкиб қолди тутайин десам.

Сен билан бўлмоқлик бу умид, умид,
Ҳар битта умиддан шеър туғилади.
Аммо бу дардисар, чалкаш дунёда
Урф-одатни қандай енгса бўлади?

Қандай яшаганман – билмайман ҳозир,
Билмам, айланганман сенгача кимга?
Кундан кун тўкилиб борган эдим жим,
Сен келмаган эдинг унда умримга...

©️Дадахон

@dadaxonmuhammadiy


***

Бу кўнгул устина қорлар ёғдилар,
Боғларин пайҳонлаб ўтди бўронлар.
Ақллар, фикрлар ҳайрон боқдилар,
Унинг қайтар вақти бўлди ёронлар.

Кўнгул кулбасини обод этган гул,
Ҳимматингга қуллуқ, раҳмингга қуллуқ.
Ахир нимани ҳам кўрди бу кўнгул,
Гоҳида султонлик, гоҳида қуллик...

Бу кўнгул меҳридан тошлар эриди,
Қўшиққа айланди нолаи зорлар.
Сулаймон сурури-сафар қариди,
Унинг қайтар вақти бўлди, ағёрлар.

Кимнидир қарғади, кимнидир суйди,
Сумбула сувига тўйинган кўнгул...
Бу кўнгул хокисор катта йўл эди,
Ўздан бошқа ҳеч ким юрмаган бир йўл.

©️Эшқобил ШУКУР

@dadaxonmuhammadiy


Репост из: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
TAKLIFNOMA

2024-yil 16-dekabr soat 15:00da O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, shoir Boboqand Mirzoning "Ko'rgulik" nomli kitobi taqdimoti bo'lib o'tadi.Tadbirga barchani taklif etamiz.

Manzil: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi katta tadbirlar zali. Mo‘ljal: metroning "Milliy bog‘" bekati.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati


ПЕЧКА ЁҚАЁТГАН АЁЛ

Деразага урилади қор,
Ташқарида елар изғирин.
Печга ўтин қалайди аёл,
Титкилайди маҳзун хотирин.

Аёл маъюс термулар печга,
Ловуллайди ичида исён.
Нигоҳлари оловга сингар,
Тутунларга тўлади осмон.

Тонг оқариб боради секин
Ташқарида совуқ увлайди.
Қоғоз ёнар, шитирлар сокин,
Мўрилардан кўкка ўрлайди.

Тонгги уйқу элитар танни
Деразага урилар шамол.
Ва бир тутам қоғозни қўшиб
Бир-бир печда ёқади аёл.

Юзларини артиб қўяр жим,
Тиқилади бўғзига овоз.
Ловуллайди ичида исён,
Печда эса ёнади қоғоз.

Аёл қоғоз ёқар-у, кўкка
Баланд-баланд ўрлар тутуни.
Ё Худога бир ёзгани бор,
Балки Худо эшитган уни...

©️Дадахон Муҳаммадиев

@dadaxonmuhammadiy


(достондан...)

Йиғлаётган одам,
Кўзёшларини ичига тўкаётган одам,
Жим-м-м-м одам.

Йиғлашни ўргатиб бўлмайди унга,
Бўғилади экан.
Бузилар экан
Кўздаги энг тоза соғинчлари ҳам.

@dadaxonmuhammadiy


Репост из: Gulbeşeker
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
„Mening Sen sig‘magan peshonam ham bor…“

✍️Najmiddin Ermatov

–Yig‘layapsizmi? (Odatda, er kishilar yig‘lashmaydi😞)
–Siz o‘ylaganchalik kuchli emasman…

@Gulbashakkar


Репост из: Mutolaa
📢 Yilning eng kutilgan kechasi - "Qo'rboshilar qo'shig'i" she'riyat spektakliga marhamat!

🎙️ She’riyat va adabiyotga oshufta qalblar uchun, O‘zbekiston Yoshlar ishlari agentligining “Mutolaa” loyihasi hamda O‘zbekiston Milliy kutubxonasi hamkorligida “MUTOLAA’DA SHE’RIYAT” teatrlashtirilgan kechasini taqdim etadi.

➡️ Dastur bosh qahramoni: yosh va iste'dodli shoir Najmiddin Ermatov

➡️ Dastur mehmoni: taniqli aktyor va shoir Erkin Bozorov

🔖 So‘z va adabiyot muxlislarini 12-dekabr (kuni) soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kutubxonasida kutib qolamiz.

👇 Ro’yxatdan o’tish uchun:
https://forms.gle/JXuWztq9yywF8wbNA

👤 Yilning eng eksklyuziv tadbirini aslo o'tkazib yubormang!

Telegram | Instagram | YouTube


Репост из: КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ
***
Тун чўкди – бошланди бир замон,
Тонг отди,
Очилди ҳамма сир.
Қароғинг ўпади заъфарон,
Бармоғинг ўпаман бирма-бир.

Мудраган кўнглимга кирар нур
Бир гўзал тамшанар лабларинг.
Юзларинг, кўзларинг тортадир –
Шивирлаб айтилган гапларинг…

Тонг отди, очилди ҳамма сир,
Ва бир ишқ қарзи бор бўйнимда.
Ишқни тан оламиз бирма-бир,
Қайтадан тун кирар қўйнимга.

©️ Дадахон

@dadaxonmuhammadiy


Yashil erdi - Shoira Shams g‘azali

"Yashil erdi sening-la har latif suhbat,
Ki majlis ichra hatto gʻam yashil erdi..."

(anchadan beri shu qo‘shiqni qidirib yuruvdim)

@dadaxonmuhammadiy


***
Агарда келмасам белгиланган кун,
Қовоғинг учмаса мени деб бир вақт.
Бир ёмон хабарни етказсалар ҳам,
Мени деб йиғлама, йиғлама фақат.

Ва ёки кўзимда кўрмасанг кулгу,
Оёғим остида тўшалса тикан.
Ё бир тошга келиб қоқилсам, билки –
Кимдир мени эслаб, йиғлаб, қарғаган.

Бир куни осмонга кетаман, дея,
Парчаланиб кетсам суяк-суякдан
Учиб кўрсаммикан, деган телба ўй,
Айириб ташлаган бўлар юракдан.

Ҳавода муаллақ учган бир пат ҳам
Қарғиш теккан жойга қайтиб келмайди.
Пешонамга битган энг олий жазо –
Ҳамма жойда борман, ҳеч ким билмайди...

Сен эса бепарво яшайсан, гуё
Дадахон деган сўз бўлмаган ҳеч вақт.
Юрагингда қийғос гуллайди бирдан
Муҳаббатдан устун, юксак ҳақиқат.

Излайсан, қумсайсан ва кутасан жим,
Авф эта бошлайсан дунёни бутун.
Қарғиш теккан жойга қайтмайман, билгин,
Агарда келмасам белгиланган кун...

©️Дадахон

@dadaxonmuhammadiy




Репост из: КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ
* * *

1
“Бир ёқларга кетмаймизми?” – деди аёл.
“Қаёққа?”
“Би-и-ир ёқларга…”
“Бир ёқлар қайси тарафда? – деди эркак.
– Номи борми бир ёқларнинг?
У ёқларга қандай борса бўлади?”
“Билмайман, – деди аёл.
– Фақат бир ёқларга кетгим келгани-келган
Сиз билмайсизми ўша ёқларни?”
“Бир ёқларни мен қайдан билай?
Сен ўзинг биласанми бир ёқларни?”

Хўрсинди аёл.
Жавоб бермади.
Фақат
узоқларга тикилди ғамгин.

Сўнг кетди.
Қайтиб келгани йўқ.
Эҳтимол,
бир ёқларга кетиб қолгандир.

2
Эркакнинг эса
энди
тунлари бедор,
“уҳ” тортгани-тортган;
боғларда
ёлғизгина кезгани-кезган;
кўнгли билан
суҳбат қургани-қурган;
ҳўнграб йиғлагиси келгани-келган…

Хуллас,
би-и-ир ёқларга
кетгиси келгани-келгандир
эркакнинг.

Бир ёқлар эса
соғинчга айланган:
худди ўша аёлдай
соғинчга айлангандир.

©️Усмон Азим

@dadaxonmuhammadiy


Репост из: SHOM.UZ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Боғларда ловуллаб гуллади хазон,
Майсалар қайтадан ниш урмоққа шай.
Ёмғирлар осмонга кетмоқда қайтиб,
Сенинг келишингни сезаётгандай...


✍️ Дадахон МУҲАММАДИЕВ

Шеърларни шоирнинг ўзи ўқиган.

(Истеъдодли шоир укамизни шукрона куни билан қутлаймиз!)

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Репост из: Suhrob Ziyo
SHOSHMAYDIGAN SHOIR

Dadaxon akaning menga yoqadigan bir xislati bor. Xislatki, aksar shoir zotida topilmaydi.

Yozganini e'lon qilishga shoshmaydi. She'r yozib bo‘lingach, o‘sha daqiqadagi hayajon, ishonch, yana allaqanday jasorat sabab yangi she'rlar tezda e'lon qilinadi.

Dadaxon aka uchun esa, masalan, qor haqidagi she'rni yoz chillasida tarmoqlarda e'lon qilish odatiy hol.

Ya'ni shoir she'r va zamon bahsida she'rga yon bosadi. Zamon bilan hisoblashmaydigan she'rlar shunday yaralar, ehtimol.

@suhrob_ziyo1


Репост из: Xurshid Abdurashid
ПОЕЗД БИЗНИ КУТИБ ТУРМАЙДИ АХИР...

Илк бор эшитганим шу шеър эди:
“Поезд кетиб бўлди. Энди қайтамиз.
Кел, энди, дўстимми, инимми, оғам...
Ҳеч ким кузатгани келмади, тушун,
Атай поездига кечиккан одам!..”
Тахминан 8 йиллар олдин. Миллий университетнинг 2-ётоқхонасида эшитгандим.
Кейин қанча поездлар келиб кетди. Қанча йўловчи қўлида билетини ғижимлаганча вокзалда қолди. Ночор, умидсиз.

Дадахон Муҳаммадийнинг севимли мавзуси эса ўзгармади. Келиш ва кетиш оралиғидаги қандайдир исмсиз туйғу. Номлаб бўлмайдиган ҳис. Эҳтимол, ном қўйсанг, унинг сирлилиги, жозибаси йўқоладигандай. Ёлғизлик десанг, соғинчга яқинроқ. Соғинч десанг ўлчами кичиклашади.

Дадахон аканинг шеърларида инсоннинг руҳий кечинмалари – асосий тасвир объекти. Ичкинлик, бироз тушкунлик, бироз ғам-ғусса аралаш тасвирлар. Бу изтироб тасвири қалбнинг энг тубигача сизиб киради. Бу тасвирлар шунчаки қисмат жафоларию муҳаббат азоблари эмас, уларнинг ичида шоирнинг дунёни англашга бўлган иштиёқи, қилган хулосалари мужассам. Қалб – еттинчи қитъа. Ҳар бир шоирнинг ичида эса битта Колумб яшайди.
“Боғларда ловуллаб гуллади хазон,
Майсалар қайтадан ниш урмоққа шай.
Ёмғирлар осмонга кетмоқда қайтиб,
Сенинг келишингни сезаётгандай”.

Дадахон аканинг лирик қаҳрамони “Осмондаги болалар”даги режиссёрни (Ҳожиакбар Нурматов) эслатади: “Мен ўзимни ўтган асрдаги вокзал йўловчисига ўхшатаман. Ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш”. Лекин нимадандир умид қилади. Умиднинг ўлимини сўнгги лаҳзага қолдиради.

Лирик қаҳрамоннинг руҳиятида тазод яшайди. Унинг ҳиссий ҳолати парадоксларга тўла. “Сен мактублар ёзасан ҳар кеч, Ўқимайман уларни аммо”, дея туриб, “Мен термайман рақамингни ҳеч, Келишингни кутаман ҳамон”, дейди. Гўё у фақат кутиш учун туғилган. Унга кутиш ва соғиниш жазоси берилган. У эса бу жазони неъмат деб билади:
“Кутиш ва кетишнинг оралиғида
Бир истак, бир имо, биргина қадам.
Муаллақ лаҳзани яшаб ўтди ва
Узоқ йўл юргандай чарчади одам”.

Шоирнинг шеърларида драматик ҳолатлар, драматик элементлар кўп. Шеърда драматизм ва поэзиянинг уйғунлашуви таъсирчанликни кучайтиради. Бу жиҳат муаллифда саҳна асари ё кино учун адабий матнлар ёзадиган потенциал ҳам борлигидан дарак. Шоирга узоқ умр ва баракали ижод йўлини тилайман.

👉 @xurshidabdurashid


МЕНИ СОТИНГ

Мени сотинг, дўстларим –
Журъат уйғонди бирдан.
Виждон инграб кетади
Ичимдаги минг сирдан.

Кетган, кечган, кечиккан,
Манзилга етмаган ё.
Сотган ўзимман, бироқ
Жабрдийдаман гўё.

Алдовлар, хиёнатлар,
Силлиққина миннатлар.
Кулиб чиқар юзимга
Сиз билмаган иллатлар.

Ватан, деган ҳайқириқ,
Миллат, деган кўз ёшлар.
Ёлғон-ёлғон ваъдалар,
Ожиз-ожиз қарашлар.

Мени сотинг, дўстларим,
Садоқатни кутманг ҳеч.
Пана-пастқам жойларда
Маишатдаман эрта кеч.

Маишат нима? Бир дунё
Вақтнинг совурилгани.
Шу ўламса вужудга
Хиёнатлар тўлгани.

Боламнинг кулгусини,
Тортиб олган кунларим.
Кутиб умри ўтётган
Бир аёл – кўнгли ярим.

Байроққа қилган қасам,
Онамга берган ваъда.
Ўзим тўқиган ёлғон,
Чин сўзим йўқ дунёда.

Ичимда битта одам
Омад кутар, кун санар.
Билганим – жим туришу
Майдааа-майда нарсалар.

Ҳар кўйга тушган вужуд,
Ҳар қўшиққа дасти ёр.
Билмадим, ҳар кимсанинг
Кўнглида бир сотқин бор.

Ҳеч бўлмаса нархимни
Билсин-ей, дўст-у ғаним.
Мен сизни сотмасимдан
Мени... сотинг, дўстларим!

©️Дадахон

@dadaxonmuhammadiy


Репост из: Маленькая девочка
🕯✨


ТЕСКАРИ ЭРТАК

Эртак сўнги билан бошланди бир кун,
Кейин бир бошидан бошланди ғамлар,
Улар муродига етдилар,
Бирдан,
Ташвишлар бошланди,
Курашлар, жанглар...

Эртак тескарига бошланган ўша
Машъум кун ҳеч қачон қайтиб келмади.
Эртакчи охирга етар чоғида
“Бир йўқ экан”, деди,
“Бир бор”, демади...

©Дадахон


@Yulchiyeva


Қаршидаги Абдулла Орипов ижод мактабида маҳорат дарсини ўтиб қайтяпмиз.


Репост из: КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ
***
Тиниқиб ухлайди бу кеча қушлар,
Бу кеча шамол ҳам бир майин-майин.
Мўралаб тўймайди деразангдан ой,
Тиниқлашиб борар оқшом тун сайин.

Уйқунгни гуллатар бир гўзал хаёл,
Саҳар кулгичингдан ёришар чаман.
Ширин уйғонасан, мен эса шу дам
Тушларингдан чиқиб учиб кетаман.

©️Дадахон

Сурат устоз Шомирза Турдимовдан.

@dadaxonmuhammadiy

Показано 20 последних публикаций.