O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


4 март – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун!

Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли ҳаёти ва соғлигини табиий ва техноген хавфлардан асраш йўлида сидқидилдан хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини ушбу сана билан қизғин муборакбод этади!


#kun_savoli Сўнгги йилларда божхона органларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, Халқаро логистика рейтингида божхона кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 140-ўриндан нечинчи ўринга кўтарилди?
Опрос
  •   72
  •   74
  •   75
  •   76
506 голосов


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Бир одам учун эмас, балки ҳамма одамларнинг фароғатини кўзлаш ҳамиша муҳим масала бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Л. Толстой


Репост из: MTRK | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Axborot 24 | «Bojxona qiymatini nazorat qilish» mavzuida seminar
#3mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


Ҳудудлардан хабарлар....

Бухоро вилояти божхона бошқармаси масъуллари вилоятдаги тадбиркорлар ҳузурида бўлди.

Андижонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланишнинг афзалликларига қаратилган учрашувлар давом этмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида "Гендер тенглик ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш" мавзусида тадбир ташкил қилинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон:24 I "Инсон қадри учун!" Божхона тизимидаги ислоҳотлар юртдошларимиз ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилмоқда.


Репост из: HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sayyor sud jarayoni

#Toshkent shahri

12:00 03.03.2025


@hududtv


Репост из: HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Temir yo'l tizimini raqamlashtirishda bojxona organlarining tajribasi

#Toshkent shahri

16:00 03.03.2025

@hududtv


Репост из: YANGI DAVR_Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Божхона қўмитасида Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари иштирокида “Божхона қийматини назорат қилиш” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

@yangidavr_rasmiy


Репост из: MTRK | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Axborot 24 | Bojxona tizimi raqamlashtirilmoqda
#3mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


Бугун Божхона қўмитасида Жаҳон банки Глобал лойиҳа раҳбари Рауль Валера билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Божхона қўмитасининг “Хавфларни бошқариш” тизимини янада такомиллаштиришда Жаҳон банки билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов мазкур тизимда Давлатимиз Раҳбарининг топшириғи асосида молиявий барқарорлик ва савдо тарихига доир 120 дан зиёд янги мезонлар бўйича тадбиркорларнинг ишончлилик даражасини баҳолаш назарда тутилаётганини таъкидлади.

Учрашувда божхона органлари фаолиятида сунъий интеллект элементларини қўллаш масалалари юзасидан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Келишувга биноан бугундан Божхона қўмитасида Жаҳон банки экспертлари иштирокида айни мавзуда 1 ҳафталик семинарга ҳам старт берилди.

Божхона институтида ҳам мазкур йўналишдаги салоҳиятни ошириш, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, таҳлика-таҳлил бўйича малакали кадрлар тайёрлаш масалалари ҳам учрашув кун тартибидан жой олди. Келгусида Жаҳон банки экспертларини жалб қилган ҳолда ушбу олий ўқув юртидан ҳам маҳорат машғулотлари ўтказилиши белгиланди.

Учрашувда Жаҳон банки вакиллари Божхона қўмитасининг соҳани рақамлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Шунингдек, муваффақиятли замонавий технологияларни қўллаш учун зарур бўлган техник мутахассисларни тайёрлашда ҳам ёрдам беришга тайёр эканликларини маълум қилишди.


КУННИНГ ЯХШИ ХАБАРИ: Божхона институти курсантларининг сунъий интеллектга асосланган лойиҳаси ҳакатон совриндори бўлди!

“Бизнесда тараққиёт шу ерда бошланади” шиори остида Ўзбекистонда илк бор ўтказилган Angel Connect Hackathon мусобақаси келажакнинг сунъий интеллект ечимларини яратиш мақсадида 140 нафарга яқин тадбиркорлар, дастурчилар ва инвесторларни бир жойга жамлади.

Жорий йилнинг 1-2 март кунлари пойтахтимиздаги “U-Enter” инновацион тадбиркорлик марказида бўлиб ўтган мусобақада республикамиздаги турли олий таълим муассасаларидан 55 та жамоа ўзларининг сунъий интеллектга асосланган лойиҳалари билан ташриф буюрди.

Жумладан, Божхона институтининг “Data science” гуруҳи аъзоларидан ташкил топган жамоа ҳам ўз имкониятларини намойиш қилишди.

Мусобақа якунларига кўра, Божхона институти жамоаси томонидан ишлаб чиқилган “Lexora AI” божхона маслахатчиси чатботи лойиҳаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолиблари махсус сертификат ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.


#kun_tarixi

Бугун 3 март – Жаҳон ёввойи табиатни асраш куни!

Ҳар йили 3 март санаси БМТ Бош Ассамблеяси ташаббусига биноан "Ёввойи табиат куни" сифатида кенг нишонланади. Шу тарзда жаҳон ҳамжамиятининг эътибори ёввойи табиатни асраш масаласига қаратилади.

Божхона органлари ҳам ноёб фауна ва флора оламини асрашга ўз ҳиссасини қўшади.

Сўнгги уч йилда републикамиз божхоначилари ёввойи жониворлар ва қушлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар шохларининг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ 20 га яқин қонунбузарлик ҳолатларини фош қилишди.

Натижада, 2022-2024 йиллар давомида 700 бошга яқин ёввойи ҳайвонларнинг шу жумладан, шер, илон, тимсоҳ, буқаламун, лочин, қирғовул, бутақуш, тошбақа каби жониворларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинди. Шунингдек, 57 дона буғу ва жайрон шохлари ҳам тўхтатиб қолинди.

Она табиатни биргаликда асраб-авайлайлик!


Репост из: MTRK | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Tahlilnoma | Bojxona tizimi: Kecha. Bugun. Ertaga.
#2mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram

Показано 14 последних публикаций.