#Ана_холос
❗️Энди ўқувчига қўл кўтарган педагоглар мактабда ишлолмаслиги мумкин
Бу қоида нафақат мактаб ўқитувчиларига, балки мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ва тарбиячиларга нисбатан татбиқ этилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)нинг таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига йўл қўйган педагог ва тарбиячиларнинг келгусида болалар билан ишлаш бўйича меҳнат фаолиятини давом эттириши учун муайян чекловларни, қўшимча талабларни назарда тутиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Фармонда айтилишича, Адлия вазирлиги Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қоидани назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда педагогларнинг тарбияланувчилар, ўқувчи ва талаба ёшлар билан ўзаро муносабатларини тартибга солувчи барча ҳужжатларни замонавий талаблар асосида, шу жумладан, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни назарда тутган ҳолда тўлиқ, қайта кўриб чиқади.
💁♂ Яъни, янги ишлаб чиқиладиган тартибда зўравонлик ҳолатларига йўл қўйган педагогларнинг айнан таълим ташкилотида ишлаш ҳуқуқи эмас, балки бошқа ҳуқуқлари чекланиши ҳам мумкин. Бу ҳақда тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилганда билиб олиш мумкин.
Каналга обуна бўлинг
👇👇👇
@choyxona_xabarlari

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги “Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-201-сонли Фармонида назарда тутилмоқда.
Фармонда айтилишича, Адлия вазирлиги Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қоидани назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда педагогларнинг тарбияланувчилар, ўқувчи ва талаба ёшлар билан ўзаро муносабатларини тартибга солувчи барча ҳужжатларни замонавий талаблар асосида, шу жумладан, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни назарда тутган ҳолда тўлиқ, қайта кўриб чиқади.
Ҳозирча, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига йўл қўйган педагог ва тарбиячиларнинг таълим муассасасида меҳнат фаолиятини давом эттириши учун айнан қандай чекловлар жорий қилиниши маълум эмас.