ЧУСТСКАЯ ПРАВДА™


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Чуст, Наманган, Ўзбекистон ва дунё хабарлари. Самые живые новости и интересные истории из жизни города и региона, страны и мира.
Алоқа ва хабар жўнатиш: @chustiyon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Бир ҳафтанинг икки янгилиги

1⃣ Она-ит совуқда музлаб қолган боласини ветеринария шифохонасига тишларида кўтариб келди!
👉 Истанбул, Туркия.

2⃣ Аёл деб аталмиш она икки ҳафталик чақалоғини совуқ кунда кўчага ташлаб кетди!
👉 Наманган, Ўзбекистон.

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
аччиқ ҳақиқатлар канали.


❗️Ҳокимликлар ва давлат муассасалари Матбуот хизматлари диққатига!

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати Президент суратларига қўйиладиган логолардан воз кечди, деб хабар беради "Журналистика уз" канали.

Президент Матбуот хизмати Давлат раҳбари фаолиятига оид суратларда ўзининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати" номи остидаги логотипини муҳрлашни тўхтатди.

Бунгача ушбу логотип Давлат раҳбарининг суратларида доимий равишда акс этар эди (1-фото).

Жаҳон амалиётида бундай суратлар халқ мулки ҳисоблангани учун унга ҳеч қандай белгилар ишлатилмайди (2, 3-фото).

"Ўйлаймизки, энди вазирликлар, ҳокимликлар ва ҳукуматнинг бошқа давлат ташкилотлари бу муҳрлардан бирин-кетин воз кечишади. Агар шу халқ учун ишлаётан бўлса", – деб таъкидлайди хабар муаллифи.

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
матбуот – тарих кўзгуси.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум!
☀️ Барчага хайрли тонг!

✅ Бугун Сиз учун энг бахтли кунлардан бири бўлсин!
✅ Шу каби хатосиз ёзилган медиалар ўзбек телегромида кўпаяверсин!

Бош ҳарфлар ва нуқталар ноўрин ишлатилгани ҳисобга олинмаса, яна битта хатосиз видеоролик экан.

🕰 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
янги кун муборак бўлсин!


Зикр аҳлига савол: аёллар тўпланиб чойхонада ўтириши мумкинми?

— Ассалому алайкум! Биз қизлар овқатланиш учун баъзида чойхонага кирамиз. Алоҳида кабинага ўтирамиз. Шу мумкинми? Бир киши бизни бу ишимизни қоралаяпти...

Зикр аҳлидан жавоб:
— Ваалайкум ассалом! Ҳа тўғри, аёллар заруратсиз бу каби жойларга боришлари тўғри эмас. Аёллар уйларида ўтирганлари яхши. Ҳатто аёллар намозларини ҳам ичкарида ўқиганлари афзал. Валлоҳу аълам!

©ISLOM.UZ нашрининг «Зикр аҳлидан сўранг» лойиҳасидан.
➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
муқаддас Жума дастури.


🇱🇾 2025-йилдан Ливияда Ҳаж сафари бепул бўлди. Харажатларни давлат қоплайди

Ливия Ҳаж ва Умра комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга кўра, 2025-йилда Ҳаж зиёратини адо этадиган 7800 нафар ливияликнинг барча харажатлари давлат томонидан қопланади.

Ливия 2025-йилда давлат зиёрат харажатларини тўлиқ ўз зиммасига оладиган биринчи давлат сифатида эълон қилинди.

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
муқаддас Жума дастури.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат
❗️«Умра» тадбирларини ноқонуний тарзда ташкил этаётганларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

🔹 Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширув натижасига кўра, Наманган шаҳрида "Namangan Jazira travel" номи остида жисмоний шахс томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан “Умра” тадбирини ташкил этиб келгани аниқланди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатлари бўйича тўпланган материаллар тегишли чора кўриш юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

❗️Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш таъқиқланган.

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
муқаддас Жума дастури.


Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

➡️ Жума муборак бўлсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Каналимизга срочно янги админ керак!!!

Эскиси уч кундан бери ишга кемаяпти...

ЧУСТСКАЯ ПРАВДА – яхши кайфият, сифат ва ҳақиқат!
➡️ обуна бўлиш


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум!
☀️ Барчага хайрли тонг!

✅ Кунингиз файзли, баракали ва омадли бўлсин!
✅ Барча режаларингиз амалга ошсин!
✅ Шу каби биронтаям хатосиз ёзилган медиалар ўзбек телегромида кўпаяверсин!
✅ Шу пост лотин алифбосидан дастак сифатида яқинларга жўнатилсин!
✅ Дўст-у дугоналар 👉 шу каналга қўшилсин!

🕰 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
янги кун муборак бўлсин!


Биласизми, бир вақтлар наманганлик ўқувчилар физика оламида оламшумул ихтиро қилган экан!

Бутун дунёда бир ўттиз йиллардан бери 7-8 синф учун физика фани дастурида лимондан ток олиш бўйича машғулотлар бор.

Жонажон телеканалимиз эса буни "ихтиро" ва Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари натижаси, деб эътироф этган экан.

Эртага Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари туфайли бирорта ўқувчининг бошига олма тушади ва тортишиш қонуни қайта кашф этилади. А, лаббай!?

© Умид Гафуров.
➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
заҳарханда ҳақиқатлар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Футболимиз келажаги порлоқ!

Наманган вилояти футбол ишқибозлари ҳузур қилиб кўрадиган видео экан. Биз ҳам илиндик. Сиз ҳам улашинг...

Видео Жаҳонгирхон Каримовдан.
➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
ҳазиломуз ҳақиқатлар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
— ГРУППА, ОБЕД! Бугун биринчисига – кўза шўрва, иккинчисига – жиз, десертга кечаги байрамдан қолган торт еймиз.

Бир хулиган ошном Питердан аудиофонида Ирина Аллегрованинг "Младший лейтенант" қўшиғи янграган видеороликнинг оригиналини жўнатибди, барака топгур.

👉 Бу ерда эса бизнинг Телегром кўчирмачиларимиз Россия тортларини шартта Ўзбекистонга бож тўловисиз импорт қилганини кўришингиз мумкин.

Видео Аъзам Ҳожиматовдан.
➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
ҳаммага ёқимли иштаҳа!


ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ

"Халқ сўзи" газетаси,
1995 йил, 14 январь.

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
матбуот – тарих кўзгуси.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу кечанинг энг зўр видеоси: сетора қизалоқлар дадасини табрикламоқда.

Шу ёш ота энг бахтли инсон бўлса керак. Чунки қиз фарзандларнинг дадасига меҳри баланд бўлади.

Қизи йўқлар, ҳаракатни қилинг!

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
байрам муборак бўлсин!


Мана шу братни ҳам Ватан ҳимоячилари куни билан табрикласак, нима дейсизлар?

Ватанни, ватандошларини ҳимоя қиламан деб, майда безорилик қилишга мажбур бўлганди. Қолганини биласиз...

Муносабат билдиринг:
👍 Ғайрат – юрт қаҳрамони!
😱 Бу ҳаммаси медиа-шоу!

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
байрам муборак бўлсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Байрам байрамдек бўлсин!» - деб номладик бу ажойиб позитив видеони.

2-сарлавҳа: "Қорни катта деманг бизни – ҳўй, раққослар, кўтариб урамиз сизни!"

Калондадо "отставной майор" бидакан, если что...

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
байрам муборак бўлсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тафсилот
❗️Красноярскда бир ўзбекистонлик рашқ сабаб ўз ватандошини пичоқлади!

ЧП-Красноярск: - Маҳаллий аэропортда жиноят содир этган шахс 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умид Каимов бўлиб чиқди. Сўроқ пайтида Каимов бу ҳаракатларига рашқ сабаб қўл урганини айтди. Мансурбек исмли жабрланувчи эса ҳужум қилган шахсни танимаслигини иддао қилмоқда.

Каимов аэропортга қуролсиз келган, залдаги ошхонанинг бар пештахтасидан ошиб ўтиб, пичоқ олган ҳамда Ўзбекистонга учиб кетаётган 39 ёшли ватандошига қасддан тан жароҳати етказган.

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
ЧП ҳақида ЧП хабарлари.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Равшан Собиров –"АСКАР"

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳозирги кундаги ЭНГ ЯХШИ ҚЎШИҚ ҳисобланади.

🎶 🎶 🎶 🎶 🎶 🎶 🎶

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
байрам муборак бўлсин!




#реклом
14 январь – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ!

✅ Саид
✅ Суннат
✅ Дилшод
✅ Дониёр
✅ Ҳасан
✅ Достон
✅ Шахбоз
исмли йигитларга жўнатадиган шоколад!

😎 😊 😎 😊 😎 😊 😎

➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
ҳазил ва мутойиба.

Показано 20 последних публикаций.