Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👨✈️ Азиз ва қадрдон каналимиз мард ва содиқ йигитлари, Сизларни 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!!!
ЭРКАКСИЗ ЮРТ, ЮРТ БЎЛАРМИДИ
Эркаксиз юрт, юрт бўлармиди,
Чулғармиди гўзал ҳаёллар.
Қалбимизда бахт кулармиди,
Тўғрисини айтинг, аёллар.
Суянчиқсиз қолмас елкамиз,
Оғир кунда яхши сирдош у.
У отамиз, ака-укамиз,
Садоқатли умр йўлдош у.
Ватан дея тикиб турар жон,
Ҳар соҳада тиришқоқ, илғор.
Меҳнатига кутмайди нишон,
Ёш боладек қалби беғубор.
Қанча орзу йиғлар кўксида,
Гоҳ сезамиз, гоҳи сезмаймиз.
Дунёларни айланиб гоҳи,
Юрагини бир бор кезмаймиз.
Яшнамасди дала-ю, қирлар,
Ширин тушлар қоқмасди қанот.
Ёзилмасди соғинчли шеърлар,
Зимистонга ўхшарди ҳаёт.
Маънавият сочмасди зиё,
Жаҳолатлар ҳеч ўлармиди.
Эркакларга суянар дунё,
Эраксиз юрт, юрт бўлармиди.
✍Мактуба ШАЙДО
ЭРКАКСИЗ ЮРТ, ЮРТ БЎЛАРМИДИ
Эркаксиз юрт, юрт бўлармиди,
Чулғармиди гўзал ҳаёллар.
Қалбимизда бахт кулармиди,
Тўғрисини айтинг, аёллар.
Суянчиқсиз қолмас елкамиз,
Оғир кунда яхши сирдош у.
У отамиз, ака-укамиз,
Садоқатли умр йўлдош у.
Ватан дея тикиб турар жон,
Ҳар соҳада тиришқоқ, илғор.
Меҳнатига кутмайди нишон,
Ёш боладек қалби беғубор.
Қанча орзу йиғлар кўксида,
Гоҳ сезамиз, гоҳи сезмаймиз.
Дунёларни айланиб гоҳи,
Юрагини бир бор кезмаймиз.
Яшнамасди дала-ю, қирлар,
Ширин тушлар қоқмасди қанот.
Ёзилмасди соғинчли шеърлар,
Зимистонга ўхшарди ҳаёт.
Маънавият сочмасди зиё,
Жаҳолатлар ҳеч ўлармиди.
Эркакларга суянар дунё,
Эраксиз юрт, юрт бўлармиди.
✍Мактуба ШАЙДО