"Chil Qori" jome masjidi (rasmiy kanali🕌


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «CHILQORI» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.
📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@Zizuu5

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌘 ФИТР САДАҚАСИ
Кимлар нима учун ва кимларга, қачон ва қанча миқдорда беради?


🎙Қудратуллоҳ домла Сидиқметов

Тошкент ислом институти мударриси

00:00 1-савол "Фитр садақаси нима ва нима учун берилади?"
04:19 2-савол "Фитр садақаси қачон берилиши керак?"
05:56 3-савол "Фитр садақасини кимлар бериши керак?"
07:29 4-савол "Фитр садақаси кимларга берилади?"
08:03 5-савол "Фитр садақаси кимларга берилмайди?"
08:40 6-савол "Рўза тутмаганлар ҳам фитр садақасини берадими?"
09:12 7-савол "Фитр садақаси қанча миқдорда берилади?"
11:14 8-савол "Фитр садақасини оила азоларининг номидан бир киши берса бўладими ёки ҳар ким ўзи бериши керакми?"
12:03 9-савол "Фитр садақасини бераётганда бу сизга фитр садақаси деб бериш шартми?"
13:00 10-савол "Фитр садақасини пластик картага ўтказиш мумкинми?"

#fitr #sadaqa #miqdor
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩

    🌙 Закот ва хайриянинг ижтимоий аҳамияти

    🏡 Жаннатдаги қўшни

    🤲 Саҳар вақтида истиғфор айтувчилар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Fitrat.uz
Ҳадиси шариф:
“Рўза тутган кишининг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби берилади.”

Дайламий

@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Рамазоннинг учинчи жумаси муборак бўлсин!!!


@fitratuz


🕌 Чил қори жомеъ масжидида намоз вақтлари. 21-28 март 2025 йил


🏙️ БОМДОД - 05:45


🏞 ПЕШИН - 13:00

🌇 АСР - 16:55

🌆 ШОМ - 18:45

🌃 ХУФТОН - 20:30


@chil_qori_jome_masjidi


Репост из: Fitrat.uz
🌱 Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида кўчат экиб, яшиллик яратиш кўлами кенгайди. Пойтахтимизнинг Бектемир туманида яна бир боққа асос солинди.


⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Fitrat.uz
#eslatma
📢 РАМАЗОН ОЙИНИНГ
ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).


🕰 Қадр кечасининг
☑️1 сонияси 23 соатдан афзал
☑️1 дақиқаси 58 кундан афзал
☑️1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
☑️1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🧎‍♂️ Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар” (Имом Бухорий ривояти).


🌙Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 20 март (пайшанба)дан — 21 март (жума)га ўтар кечаси;
23 кеча: 22 март (шанба)дан — 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;
25 кеча: 24 март (душанба)дан — 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 28 март (жума)дан — 29 март (шанба)га ўтар кечаси.

🗣Шундай экан, рамазон ойининг охирги 10 кунлигида кўпроқ
📿 зикр ва дуо қилинг;
📖 Қуръон тиловат қилинг;
🤲 нафл намозларни ўқинг;
🌙закотингизни беринг.

🤲 Аллоҳ таолонинг мағфирати ва раҳматини сўранг.
☪️ҳар куни хайр-эҳсон қилинг;
😄фитр садақасини беринг!

🤲Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва солиҳ амалларимизни қабул эт!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум!

РАМАЗОННИНГ ЙИГИРМАНЧИ КУНИ муборак бўлсин!!!


@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 19 МАРТ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:10
⏰ ҚУЁШ -    06:28
⏰ ПЕШИН - 12:36
⏰ АСР -        16:46
⏰ ШОМ -      18:37
⏰ ХУФТОН -19:50

Улашинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
СОҒЛИК-САЛОМАТЛИК

Рўзанинг фойдалари

– рўза банданинг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади, унинг иммунитетини оширади;

– рўза тутган банданинг баданидан кераксиз моддалар, жумладан, ёғлар, туз ва бошқа нарсалар чиқиб кетади.

– олимлар рўзанинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиб, ажойиб илмий янгиликларни эълон қилдилар. Улар ҳатто саратон касаллигига ҳам рўза орқали шифо топиш мумкинлигини исботладилар.

– рўза шаҳватларни тийишга, инсонга тартибли бўлишга ўргатади ва ҳоказо;

– рўза бандада тақводорлик ҳиссини оширади – тақводор банданинг жисми соғлом бўлади;

@Fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Рўзанинг фойдаларидан:

– Тақволи ҳаётга тайёрлайди.

– Аллоҳ кузатувчи эканига ўргатади.

– Бошқаларни (оч ва фақирларни) ҳис қилишни ўргатади.

– Вақтни тартибга келтиришни ўргатади.

– Ҳусни хулқ сабоғидан дарс беради.

@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли
хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум!

РАМАЗОННИНГ ЎН САККИЗИНЧИ КУНИ муборак бўлсин!!!

@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Қуръон ўқилганда телефон ўйнаманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Қуръон тиловат қилинганда Уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз” (Аъроф сураси, 204-оят).

Қуръон тиловати чоғида бошқа нарсаларга чалғимаслик талаб этилади.

Бир киши бу ҳақда бундай ҳикоя қилади:

“Қуръон ўқиётган эдим, қўлимда Мусҳаф бор эди. Телефонимга келган хабарларни ўқиш фикри хаёлимга келди. Мен қироатдан тўхтаб, телефонимга келган хабарларни бирин-кетин ўқий бошладим. Мусҳаф қўлимда турар эди. Хабарлар орасида Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини ўқиб, ўзимдан уялиб кетдим:
“Ким махлуқотларнинг сўзидан воз кечиб, Аллоҳнинг Сўзига улфат бўлмаса, батаҳқиқ, унинг илми кам, қалби кўр бўлибди ва умрини зоe қилибди”.


Доктор Аҳмад Исо ал-Маъсаровий

Абдуллоҳ АБДУЛМАЖИД тайёрлади


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Рўзадор аёл узрли бўлиб қолса

Cавол: Саҳарлик қилиб, рўза тутган аёл ифтордан олдин, масалан, пешин вақтида ҳайз кўриб қолса, кечгача ўзини рўзадор каби туриши керакми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Рўзадор ҳолдаги аёлнинг кўрган қони ҳайз экани аниқ бўлса, ифторгача рўзадор ҳолда турмайди. Чунки у ҳайз кўриши билан рўзаси очилиб кетади ва унга еб-ичиши жоиз бўлади. Аммо буни ошкора қилмайди. Ифторгача ҳеч нима еб-ичмайман деб, емай-ичмай юриши тўғри эмас. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да бундай дейилган:

(Рўзадор) аёл ҳайз ёки нифос кўриб қолса, оғзи очилади ва қазосини тутиб беради. У ўзини узрли кишиларга ўхшатиши шарт эмас. Чунки бундай аёлнинг рўза тутиши ҳаром бўлиб, ҳаромга ўхшатишлик ҳам ҳаромдир. Куннинг бир қисмида мусофир ўз шаҳрига етиб келса, касал тузалиб қолса, мажнун ҳушига келса, ҳайзли, нифосли аёл пок бўлиб қолса, буларнинг барчаси еб-ичишдан тийилиб туриши вожибдир. Саҳиҳ гап мана шу”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
СОЛИҲЛАР СУҲБАТИНИ ЛОЗИМ ТУТИНГ!

Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлишингиз сизни олти ҳолатдан олти ҳолатга ўзгартиради:
Шак-шубҳа ҳолатидан ишончга,
Риё ҳолатидан ихлосга,
Ғафлат ҳолатидан зикрга,
Дунёга рағбат ҳолатидан охиратга рағбатга,
Кибр ҳолатидан камтаринликка,
Ёмон ният ҳолатидан гўзал ниятга ўзгартиради.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 УЛАРНИНГ ЎЗИ АБТАР!

🎙Зайниддин
домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
КИМ РЎЗАДОРГА ИФТОРЛИК ҚИЛИБ БЕРСА

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

Изоҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда рўзадор кишига ифторлиги учун таом бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифторлик ҳозирлаб берган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки ўзига алоҳида савоб берилади.

Лекин бу ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифторлик қилиб берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. Ҳар ким ўзига фарз қилинган рўзани ўзи тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса фақат хайр-эҳсон ҳисобланади. Бу ишни қилган одам шунга яраша савоб олади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Показано 16 последних публикаций.