Америка безгаги ва Украина тақдири
Демократ одам ўлим ёқасида ҳам чора қидиради. Дипломатиянинг олтин қоидасини ортида ўз халқи ва Ватани турган одам айниқса унутмаслиги керак. Зеленский бироз енгилтаклик қилди, қилиб ҳамки, Оқ уйда америка безгаги хуруж қилаётганини бутун дунё кўриб турган бир пайтда.
Сиёсатчига хорезма ва амбиция ярашади, аммо у фойдага ишласа, душманни хурсанд қилмаса. Кремлда мисли кўрилмаган тантана, жафокаш Украина тақдири шундоғам боши берк кўчада эди, имкониятлар яна қисқарди.
Кўпчилик Зеленскийнинг муҳорабасини қаҳрамонликка йўймоқда, афсуски, бу героизм эмас, менимча. Бир одамнинг нодонлигини деб катта масалаларда фурсатни бой бериш нотўғри эканини сиёсатшунос бўлмасам ҳам сезиб турибман. Қолаверса, иттифоқчилик муносабатларида гаровга каттароқ нимадир тикилади, бу табиий.
Америка безгаги узоқ давом этмайди, бу эпидемиядан АҚШ халқи жуда узоқ бўлмаган муддатда чиқади. Аммо Зеленскийнинг бетоқатлигидан украин халқининг жабр кўриши тайин, бўрон тўхтайди, аёзи қолади.
©️А. Ташанов
Каналга уланиш
@centerasiastudy