𝗙𝗔𝗥𝗚'𝗢𝗡𝗔 𝗠𝗔𝗥𝗞𝗔𝗭𝗜𝗬 𝗕𝗔𝗡𝗞𝗜🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


💯 Расмий канал 🇺🇿
Марказий банк Фарғона вилоят Бош бошқармасининг Расмий канали
Мурожаат учун
Бот: @cbufer_bot
Телеграм орқали: @CBU_FERGANA
Тел: (73) 244-11-66

Каналига уланиш: https://t.me/cbu_fer

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️ Эслатма:

⏰ Бугун - 5 февраль куни банкларда тўловлар 17:30 гача узайтирилди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 "Ўзмиллийбанк" АЖ Фарғона вилояти Бош бошқармаси ходимлари миллий либослар ва миллий қадриятлар шиори остидаги челенжда фаол иштирок этди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


😎 Вилоятимизнинг 1063 та маҳалласида 307 нафар маҳалла банкири фаолиятини бошлади, уларга 1063 нафар маҳалла агентлари бириктирилди.

🔹 Хўш, “Маҳалла банкирлари” қандай тизим?

🔹 Маҳалла банкирлари банкларнинг энг қуйи бўғини ҳисобланади. Яъни, маҳалла даражасига тушиб, одамларнинг даромадини оширадиган тизим. Маҳалла банкирларининг энг катта вазифаси маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганиб, одамларнинг ғояларини, лойиҳаларга айлантиришдир. Маҳалла банкирлари “хонадонбай” ишлаб, ҳар бир оилага тайёр лойиҳалар ёки бизнес режалар таклиф қилади. Лойиҳанинг барча занжирида – кредит олиш, бизнес очиш, маҳсулот сотиш жараёнларида аҳолига ҳамроҳлик қилади.

🤩 Батафсил
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


😎 Фарғона вилоятининг доимий аҳолиси 4 млн 144 мингдан ошди.

✅ Фарғона вилоятида 2025 йил 1 январ ҳолатига доимий аҳоли сони 4 144,7 минг кишига етиб, йил бошига нисбатан 83,2 минг кишига ёки 2 % га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 2 354,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 56,8 %), қишлоқ аҳолиси сони 1 789,8 минг киши (43,2 %) ни ташкил этди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 АТ "Халқ банки" Фарғона вилоят минтақавий маркази ходимлари миллий либослар ва миллий қадриятлар шиори остидаги челенжда фаол иштирок этди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


📱 Фирибгарлар Google Play иловалар дўкони дизайнини "клонлаштириб" зарарли иловаларни тарқатишга уринишмоқда.

⌨️ Ижтимоий тармоқларда расмий фаолият олиб борувчи банклар логотиплари акс эттирилган, паст фоизли ёки фоизсиз кредитлар ажралиши тўғрисидаги ёлғон хабарлар реклама қилинмоқда.

🖥 Ушбу турдаги хабарларда кўрсатилган ҳаволага кирилганда  дизайни Google Play дўконига ўхшаш, зарарли иловани (APK файл) юклаб олиш кўрсатилган сохта веб-сайт очилади.

🛡 Бу каби сохта хабарларга дуч келганда ҳаволаларни босмаслик ҳамда шубҳали веб-сайтлардан иловаларни ўрнатмаслик тавсия этилади.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😎 Банклар томонидан тақдим этилаётган барча банк хизматлари ҳақида битта манба орқали маълумот олишни истайсизми?

🔹 Омонат ва кредит шартларини солиштириш имконияти мавжудлигидан хабардормисиз?

✅ Буларнинг барчасига bankxizmatlari.uz портали орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин!
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


Банкоматда банк карта PIN-коди кетма-кет икки марта нотўғри киритилганда банкомат картани ушлаб қолади.
Опрос
  •   Тўғри
  •   Нотўғри
366 голосов


⭐️ Тижорат банклари томонидан қуёш панеллари ва қайта тикланувчи энергия манбаи воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун қуйидаги шартларда кредитлар таклиф этилмоқда.

🏦 Халқ банки
▫️ муддати – 5 йил
▫️
имтиёзли давр – 6 ойгача
▫️ миқдори – 100 млн. сўмгача
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 19,5%
☎️ (73) 244-03-92 ☎️ 1106

🏦 Агро банк
▫️ муддати – 5 йил
▫️
имтиёзли давр – 6 ойгача
▫️ миқдори – 100 млн. сўмгача
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 19,5%
☎️ (73) 244-29-05 ☎️ 1216

🏦 Микрокредитбанк
▫️ муддати – 5 йил
▫️ миқдори – 187,5 млн. сўм
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 19,5%
☎️ (55) 503-74-74 (7601) ☎️ 1285

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк
▫️ муддати – 5 йил
▫️
имтиёзли давр – 6 ойгача
▫️ миқдори – 200 млн. сўмгача
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 19,5%
☎️ (73) 244-03-88 ☎️ 1180

🏦 Азия альянс банк
▫️ муддати – 3 йил
▫️
имтиёзли давр – 6 ойгача
▫️ миқдори – 82,5 млн. сўмгача
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 19,5%
☎️ (73) 244-00-60 ☎️ 1270

🏦 Капитал банк
▫️ муддати – 5 йил
▫️
имтиёзли давр – 6 ойгача
▫️ миқдори – 50 млн. сўмгача
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 19,5%
☎️ (78) 229-79-01 (23235) ☎️ 1340

🏦 Инфин банк
▫️ муддати – 5 йил
▫️ миқдори – 60 млн. сўмгача
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 19,5%
☎️ (73) 244-60-95 ☎️ 1214

🏦 Траст банк
▫️ муддати – 5 йил
▫️ миқдори – 75 млн. сўмгача
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 19,5%
☎️ (73) 244-31-31 ☎️ 1287

🏦 Миллий банк
▫️ муддати – 5 йил
▫️
имтиёзли давр – 3 ойгача
▫️ миқдори – 70 млн. сўмгача
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 20%
☎️ (78) 147-15-56 ☎️ 1344
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

🤩 Батафсил
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


#Олтин_қуймалар

🔹 Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари.


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


⚡️ Банкоматнинг банк картасини ушлаб қолишининг асосий сабаблари:

⏺ PIN-код кетма-кет уч марта нотўғри киритилган;
⏺ банк картаси муддати тугаган (муддати ўтган) ёки блокланган;
⏺ банк картаси механик зарар кўрган (чип зарарланган);
⏺ операция тугаганидан кейин банк картасини банкоматнинг карта ридеридан 10-20 сония ичида қайтариб олинмаслик;
⏺ банкоматнинг носоз ҳолатда бўлиши.

🏧 Банкомат картани қайтармаганда одатда керакли маълумотларни ўз ичига олган чекни чиқаради. Уни ташлаб юборманг, ушбу чек банк картангизни қайтариб олиш учун банкка мурожаат қилганда фойдали бўлиши мумкин.

⚠️ Агар банкомат сизга бундай чек бермаган бўлса, қайғуришга ҳожат йўқ, чексиз ҳам банк картангизни қайтариб олишингиз мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


😎 Дам олиш кунлари банк кассаларидан нақд пул олиш имконияти бўлмайди. Бундай вазиятларда, жойларда ўрнатилган банкоматлар мижозлар хизматига тайёр!

📍 Сизга энг яқин банкомат қаерда жойлашган? Марҳамат, бу ердан топинг.

❗️ Банкоматларда нақд пул олишда муаммолар юзага келса, зудлик билан мурожаат қилинг:

📱 Телеграм бот: @cbufer_bot
📞 Телефон: (90) 534-24-50, (90) 303-15-82,
☎️  (73) 244-11-66
...........................................
© Каналга аъзо бўлинг.


💰 Марказий банкнинг 5 граммли олтин қуймаларининг сўнгги бир ойдаги нархлари динамикасини кўриб чиқамиз.

✅ Демак, 2025 йил 3 январда 5 граммли олтин қуймалар нархи 5 661 000 сўмни ташкил қилган, жорий йил 31 январь кунига келиб эса 5 985 000 сўмни ташкил қилди.

❗️Агарда Сиз 2025 йил 3 январь куни 5 граммли олтин қуймани сотиб олганингизда, январь ойи давомида 324 000 сўм даромад қилган бўлар эдингиз.


🤩 Олтин қуймаларни қайта сотиш шартлари
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


⭐️ Шанба дам олиш куни қуйидаги тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади.

🏦 Ҳамкор банк Фарғона минтақавий БХО
Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси, 41-уй.
Иш вақти: соат ⏰ 13:00 гача.

🏦 Инфин банк Фарғона вилоят филиали
Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси, 52-уй.
Иш вақти: соат ⏰ 15:00 гача.

🏦 Ҳамкор банк Истиқбол УБХО
Фарғона шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси, 74-А уй.
Иш вақти: соат ⏰ 13:00 гача.

🏦 Ҳамкор банк Қўқон УБХО
Қўқон шаҳар, Қипчоқариқ кўчаси, 98-уй.
Иш вақти: соат ⏰ 13:00 гача.

🏦 Инфин банк Қўқон филиали
Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчаси, 15-А уй.
Иш вақти: соат ⏰ 15:00 гача.

🏦 Ҳамкор банк Марғилон УБХО
Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси, 440-А уй.
Иш вақти: соат ⏰ 13:00 гача.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


⭐️ Кредит бўйича қарздорликни тўлашда эътиборли бўлинг❗️

⚠️ Сўнгги пайтларда айрим фуқаролар томонидан кредит тўловларини амалга оширишда пул маблағларини банк кассасига топширмасдан, нақд шаклда банк ходимининг қўлига бериш ёки банк картаси орқали банк ҳисобварағига эмас, балки банк ходими томонидан кўрсатилган (ўзининг ёки бошқа шахсларнинг) банк картасига ўтказиб бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

❌ Қайд этиш жоизки, қарз олувчи томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва оғзаки келишув асосида пул маблағларини бошқа шахсларнинг қўлига топширилиши ёки банк картасига ўтказилиши, юридик жиҳатдан, қарз олувчининг банк олдидаги кредит мажбуриятлари бажарилганлигини англатмайди. Аксинча, кредит тўлови учун бошқа шахсларнинг қўлига топширилган ёки банк картасига ўтказиб берилган ушбу маблағлар кейинчалик банкка кирим қилинмаса, банк билан қарз олувчи ўртасида турли низолар келиб чиқишига ҳамда “кредит тарихи” ҳисоботида муддати ўтган қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

📣 Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари❗️

🏦 Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармаси юқорида келтирилган муаммоли вазиятларга дуч келишингиз эҳтимолини камайтириш мақсадида:

☑️ Кредит тўловларини исталган тижорат банкининг касса бўлинмаси орқали;

☑️ Масофадан туриб банклар ва бошқа тўлов ташкилотларининг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда;

☑️ Кредит (қарз) берган банкнинг ҳисобварағига тўғридан-тўғри амалга оширишни тавсия этади.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


⚡️ Эслатма:

⏰ Банкларда тўловлар 19:00 гача узайтирилди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.

Показано 20 последних публикаций.