🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
❗️ССВ: Туркиялик экспертлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш борасидаги ишлар билан танишди 🇹🇷 Аввал хабар қилганимиздек, Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, шу кунларда Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилиш жараёнига кўмаклашиш учун бир гуруҳ туркиялик мутахассислар жалб қилинган.
✅ Ушбу хорижий экспертлар иштирокида тузилган ишчи гуруҳлар
тизимдаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш ҳамда соҳада иш самарадорлигини ошириш мақсадида барча бўғиндаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар олиб бормоқда.
📍 Хусусан, ўтган ҳафта давомида ишчи гуруҳлар пойтахтимизнинг
Мирзо Улуғбек туманидаги 7-сонли оилавий поликлиника, Республика ихтисослаштирилган онгология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали фаолияти ҳамда Олмазор туман марказий кўп тармоқли поликлиникасида рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
🖥 Шунингдек, ҳафта якунида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари О.Омонов томонидан Ягона интегратор – “UZINFOCOM” МЧЖ биносида ўтказилган тақдимотда Х.Чагил бошчилигидаги туркиялик мутахассисларга
соҳада рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йилдаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.
💬 Қайд этилганидек, тизимини рақамлаштиришда 4 та асосий мақсадли кўрсаткич — инфратузилма, ахборот тизимлари, ахборот хавфсизлиги ва кадрлар сиёсати йўналишлари белгилаб олинган. Ушбу кўрсаткичлар доирасида йиллар кесимида қилинган ишлар таҳлил қилинди.
📌
Шунингдек, Ягона интегратор – “UZINFOCOM” МЧЖда ходимлар томонидан ишлаб чиқилаётган ва фойдаланиб келинаётган ахборот тизимлари ҳамда ишчи-мутахассислар учун яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди.‼️
Тақдимот сўнгида чет эллик экспертлар тиббиёт соҳасини рақамлаштириш борасида Туркия тажрибаси ҳақида тўхталиб, Ўзбекистонда мазкур йўналишдаги ҳаракат ва режалар ўз самарасини беришига ишонч билдирди.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram