Бухоро тиббиёти


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий саҳифасига хуш келибсиз!
Бизни кузатишда давом этинг!
https://www.facebook.com/profile.php?id=61568534641008

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Муассасалар инфратузилмасини ривожлантириш – долзарб масала

Бугун юқумли касалликлар шифохонасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассаларда 2024 йил якунига бағишланган инфратузилмани ривожлантириш бўлими йиғилиши бўлди.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтиб, унда қуйидаги масала кўриб чиқилди: муассасаларда энергия тежамкор технологик қурилмалардан кенг фойдаланиш, “Яшил макон” умуммиллий дастур ижросини таьминлаш,. эскирган иситиш қозонларни ва газ горелкаларни алмаштириш, шунингдек, кўмир захирасини яратиш бўйича топшириклар берилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухорода республика тиббиёт маркази раҳбари иштирокида семинар ташкил этилди

Бугун хизмат сафари билан вилоятимизда бўлиб турган Республика аллергология ва клиник иммунология илмий амалий марказ директори профессор Илмира Розиқова вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, муассаса врач мутахассислари билан учрашди.

Мулоқот учрашувини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хушнуд Жалилов олиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги қарори ижроси муҳокама қилинди.

Вилоятдаги умумий амалиёт шифокорлари, аллерголог, терапевтлар иштирокида “Бронхиал астма” касаллигини ташхислаш ва даволашда янгича ёндашув бўйича ўқув семинари ўтказилди. Якунда иштирокчиларга сертификатлар тарқатилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Яна бир республика илмий амалий маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, XXI аср — аллергик касалликлар асри. Ҳозир Ер юзида энг кўп тарқалган ноинфекцион хасталиклар тури шу. У дунё аҳолисининг 35-40 фоизида учрайди. Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимизда ана шундай касалликларнинг олдини олиш, бундай патологияларни аниқлаш ва даволаш билан шуғулланувчи бош муассаса ҳисобланади.

Муассаса жаҳон талабларига жавоб берадиган янги бинога кўчиб ўтди. Бу ерда 1,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги халқаро грант маблағи ҳисобига референс-лаборатория ишга туширилди. Натижада махсус аллергенларга сенсибилизацияни текширувчи реагентлар сони 500 дан ортди. Бухоро вилоятида 30 турдаги махсус аллергенларни аниқлаш йўлга қўйилди.
“Бронхиал астма”, “Атопик дерматит” ва “Ўткир токсик аллергик реакциялар” мавзусидаги клиник протоколлар тасдиқланиши ҳам соҳада даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
Манбаа: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт маркази ўртасида И.Розиқова билан учрашган соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев соҳани янада ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда муассасаларни зарур тиббий техник воситалар билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳамда вилоят ССБ ва ушбу марказ билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Марказ ва бошқарма томонидан эндиликда хорижий етакчи тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирган ҳолда нуфузли хорижий муассасаларда мутахассислар малакасини ошириш, даволаш жараёнларида телемедицина орқали мутахассисларни жалб қилиш, аллергик касалликларни эрта аниқлаб аниқ ташхис қўйиш орқали халқимиз саломатлиги асрашда ҳамкорлик қилинади.

➡️ Бухоро тиббиёти


#Жойларда_тиббий_кўриклар

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари томонидан Ромитан туман 39-оилавий поликлиникасида тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикка болалар мутахассисларидан: жарроҳ, невропатолог, ортопед, уролог, педиатр, гематолог, кардиолог ва бошқа мутахассислар қатнашди.

Тиббий кўрикларда 167 нафар бола текширувдан ўтказилди.

Шундан 79 нафарига касаллик аниқланди. 46 нафари амбулатор даволанишга, 24 нафари туман даражасида ,9 нафари вилоят даражасида стационар даволанишга йуналтирилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


#Жойларда_тиббий_кўриклар

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш борасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимига қарашли вилоят даволаш-профилактика муассасалари ҳамда республика ихтисослаштирилган марказ филиалари томонидан барча туман ва шаҳарларга қарашли олис ва чекка ҳудудларга жойлашган маҳаллалар ҳудудида жойлашган тиббиёт муассасаларда тиббий кўриклар ўтказилмоқда.
Айни пайтда бундай чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳудудлар бўйлаб давом этирилмоқда.

Фото: кўриклардан лавҳалар

➡️ Бухоро тиббиёти


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухорода давлат тиббий суғурта бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди

Мазкур семинарда давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Сирдарё вилоят бўлинмаси бошлиғи Олимжон Бекмуродов Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасалар масъулларига янги жорий қилинаётган мазкур тизимнинг иш тартиби ва ижро механизми бўйича маълумотлар берилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳисоботлар ва истиқболдаги режалар тақдимоти бўлиб ўтмоқда

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида даволаш муассасалари ҳамда ҳудудий тиббиёт бирлашма раҳбарларининг 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботлари ва жорий йилдаги устувор вазифалар, мавжуд муаммолар ва режалар тақдимоти қабул қилинмоқда.

Бошқарма бошлиғи ҳамда унинг биринчи ўринбосари томонидан устувор вазифалар акс этган истиқболдаги режалар муҳкокама қилиниб, таалуқлиги юзасидан ҳамкор ташкилотлар вакиллари жалб қилинмоқда.

➡️ Бухоро тиббиёти


#КУН_ҲИКМАТИ

Агар хоҳишинг ортидан бормасанг, ҳеч қачон унга эга бўлмайсан. Агар сўрамасанг, ҳеч қачон жавоб ололмайсан. Агар биринчи қадамни ташламасанг, ҳозир турган жойингда қолиб кетасан.


✍️ Нора Робертс

➡️ Бухоро тиббиёти


РШТЁИМ БФ мутахассислари томонидан Қоровулбозор “Emergency department” бўлимига самарали амалий ёрдам кўрсатилди

⚡️ РШТЁИМ Бухоро филиалининг директори М.Ражабов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, туманга бириктирилган куратор билан Қоровулбозор туман “Emergency department” бўлими фаолиятини 2025 йил 24 январ куни куни таҳлилий ўрганиб, амалий-услубий ёрдам кўрсатдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5198-сон қарори ижросини бажариш борасида Қоровулбозор туман “Emergency department” бўлимида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

👉БАТАФСИЛ

➡️ Бухоро тиббиёти


Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ҳисоботи кўриб чиқилди

Бугун бўлиб ўтган сайёр қабул жараёнларидан сўнг, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи К. Сафаровнинг ўтган 2024 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби ҳамда 2025 йилнинг истиқболдаги режалари билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда ҳудудда аҳолига кўрсатиладиган сифатли тиббий хизмат даражасини янада ошириш мақсадида қатор ишлар режалаштирилган.

➡️ Бухоро тиббиёти

Показано 10 последних публикаций.