Buxoro 24 | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Бухорода ҳақиқий журналистика!
Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар.
Тижорат таклифи учун: @bmup88

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Телеграмда янги функциялар пайдо бўлди

Tелеграмда энди контактдан ташқаридаги кимдир биринчи марта хабар юборганида, батафсил маълумот саҳифаси тақдим этилади.

Бунда умумий маълумот кўринишида нотаниш одамнинг телефон рақами қайси давлатга тегишли экани, Tелеграмга қачондан бери кириши, исми ёки расмини қачон ўзгартиргани кабилар кўрсатилади.

Бу фирибгарликларни аниқлаш, ўзини бошқа биров деб кўрсатадиганлардан қочиш ва ким билан гаплашилаётганини тасдиқлаш имконини беради.

Шунингдек, мессенжерда контактдан ташқари одамлар хабар ёзишини пулли қилиш имкони мавжуд бўлди. Бу Телеграм “юлдузчалар” орқали амалга оширилади.

👉 Каналга уланиш 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Коррупция барибир йўқолмайди деган кўникиш пайдо бўлиб қолди” - экспертлар билан суҳбат

Нима учун ўзбек амалдорлари ҳашаматни яхши кўради? Давлат хизматчисининг даромадларини декларациялаш муаммога ечим бўладими? Нега президент коррупцияга қарши курашиш умуммиллий масала эканини айтди? Коррупцияга тўла барҳам бериш учун нималар қилиш керак? Hавбатдаги катта суҳбатда шу каби саволлар таҳлил қилинди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

👉 Каналга уланиш 👈

7k 0 11 1 14

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чусовитина олтин медал соҳибаси!

Оксана Чусовитина Бокуда бўлиб ўтаётган жаҳон кубогида таяниб салто отиш баҳсларида олтин медални қўлга киритди.

Бухоролик Оксана опа шу йил 50 ёшга тўлади. ОФАРИН!

👉 Каналга уланиш 👈

9k 0 35 1 76

⚡️Жанубий Корея президенти қамоқдан озод этилди

Ҳибсга олинган бугун, 8 март куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль қамоқдан озод этилди. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу қарор Сеул марказий суди томонидан қабул қилинган. Юн Сок Ёль 52 кун ўтиб Сеулдаги қамоқхонадан чиққан. Маълум бўлишича, унинг дастлабки ҳибсда сақлаш муддати тугаган. Бироқ, Юнга қарши импичмент ва жиноий суд жараёнлари давом этади.

Маълумот учун, Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этгани учун бир неча уринишдан сўнг январь ойида ҳибсга олинган. У ҳокимиятдан четлаштирилиб, унинг вазифалари бош вазирга ўтказилган эди.

👉 Каналга уланиш 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли аёллар!

Сиз ҳаётга гўзаллик, меҳр ва шижоат бахш этувчи беқиёс инсонларсиз. Ҳар куни жамиятимизнинг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётганингиз, билим ва донолигингиз билан келажак авлодга йўл очаётганингиз учун миннатдормиз. Ҳаётингиз доимо бахт ва муваффақиятларга тўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Бухоро халқаро тиббиёт техникуми жамоаси


https://bxtt.uz

👉 Каналга уланиш 👈


❗️Маиший чиқинди қарзи 5 кун ичида тўланмаса, қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Янги қонунга кўра, чиқинди хизмати учун қарздорлар SMS орқали огоҳлантирилади. Агар қарз 5 кун ичида тўланмаса, электр таъминоти чекланади.

Қарз тўланганидан сўнг чеклов автоматик тарзда бекор қилинади.
Қонун 3 ойдан кейин кучга киради.

👉 Каналга уланиш 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Мен ош билан шашликни хуш кўраман"

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да феврал ойининг энг яхши футболчиси бўлганидан сўнг мухлислардан келиб тушган саволларга жавоб берди.

👉 Каналга уланиш 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Битта қизни ўқитсак бутун оилага таълим берган бўламиз - Шавкат Мирзиёев

"Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар – замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари" дейди Президенти Шавкат Мирзиёев.

👉 Каналга уланиш 👈


Президент эътироф этган бухоролик ўқитувчига кўкрак нишон берилди

"Бухоройи шариф дейди Бухорони. Шарифликка муносиб фарзанд етиштирибсиз, сиздан миннатдорман", дея Шавкат Мирзиёев томонидан эътироф этилган Бухоро давлат тиббиёт институти кафедра мудири Феруза Нуриддинова "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофот Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари ва БухДТИ ректори томонидан Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан бўлиб ўтган байрам дастурида топширилди.

Ф. Нуриддинованинг ўғли 18 ёшли Парвиз Тухсанов илк бор Ўзбекистон тарихида SАТ имтиҳонидан максимал балл тўплаб, дунёнинг етакчи университетларига кириш учун асосий ҳисобланган ушбу имтиҳонда энг юқори натижани қўлга киритган эди.

Ушбу ютуқ билан у Гарвард, Стенфорд, Принстон, Оксфорд, Кембридж каби университетларидан бирида гранти асосида ўқиши мумкин..

П.С. Спортда улкан ютуқларни қўлга киритган ватандошларимизга бериладиган мукофотларни танқид қилмоқчи эмасмиз. Аммо илмда эришилган бундай юксак натижалар ҳам Олимпия чемпиони бўлишдан кам эмас.

👉 Каналга уланиш 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❔Қаҳрамон аёл тимсоли қандай бўлади?

Видеотабрикда жамиятимизнинг қаҳрамон аёллари портретини яратдик.

Аёлнинг меҳри, матонати, сабри туфайли дунё гўзал! Ҳар бир она, ҳар бир аёл-қиз ҳар кун худди байрамдагидек эъзоз ва ҳурматда бўлсин! 🌷🤍

👉 Каналга уланиш 👈


Фуқаролар давлат хизмати сифатини ўзлари баҳолайдилар
 
Президент бошчилигида ўтказилган йиғилишда давлат хизматларини янада шаффоф ва самарали қилишга қаратилган муҳим янгиликлар эълон қилинди.

Масалан, барча давлат хизматлари туман кесимида баҳоланадиган тизим йўлга қўйилади.

Бу фуқаролар ўзлари олган давлат хизматларига ўзлари баҳо бериш имкониятига эга бўлади, энг ёмон деб топилган идора раҳбарлари эса тегишли хулоса чиқариши зарурлигини англатади.

Бугун одамлар энг кўп мурожаат қиладиган масалалар – сув, газ, электрга уланиш, субсидиялар, пенсия ва моддий ёрдам олиш.

Бу жараёнда турли идораларга қатнаб, сарсон бўлиш эса фуқаролар учун катта муаммо бўлиб келган. Эндиликда буларнинг барчаси онлайн тарзда ҳал этиладиган тизим орқали йўлга қўйилади, яъни одамлар кутмайди, сарсон бўлмайди, ҳужжат орттириб, идорама-идора юришга мажбур бўлмайди.

Мутасаддиларга сунъий интеллект асосида аҳолининг саволларига қўл телефони орқали содда жавоб берадиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди.

Бу ўзгаришлар давлат хизматларини одамлар учун янада қулай, осон ва шаффоф қилишга қаратилгани айтиляпти.

Фуқароларга хизмат қилувчи идоралар энди нафақат қонунлар, балки ҳақиқий ижтимоий баҳолар асосида ҳам баҳоланади.

Бу тизим ишга тушиши билан бюрократия ва кўзбўямачиликка барҳам беришга қаратилган аниқ механизм яратилади.

Энг муҳими, аҳолига хизмат қилиши керак бўлган идоралар, аксинча, аҳолини овора қилиши мумкин эмас. Бу тизим ишга туширилса анчагина югур-югур камаяди.

👉 Каналга уланиш 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

❗️Болаларингизни ёки бирор инсонни телефонига уланиб олиб СМСЛАРИНИ, қайси сайтга киряпти, қаерга боряпти хаммасини билиб туриш СИРИ ОЧИЛДИ


Яқинларга юбориб қўямиз.

👉Каналга уланиш👈

9.7k 0 174 9 30

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 16 июль куни имзоланган «Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битимга эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисида»ги баённома кучга кириши учун зарур тартиботларнинг икки тарафлама бажарилиши якунланди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2025 йил 25 февралдан эркин савдо режими жорий этилди.

Маълумот учун: ушбу Баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-29-сон қарори билан тасдиқланган. 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 1,14 млрд долларни ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 5,5 фоизга ошган.


Режимнинг жорий этилиши натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебель (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди.


Божсиз савдо режимининг қўлланиши келгусида икки мамлакат ўртасида инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат кооперацияларини ривожлантириш орқали ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга замин яратади.

👉Каналга уланиш👈


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва давлат мукофотларини топширди.

👉Каналга уланиш👈


Тожикистонда 8 март байрами.

👉Каналга уланиш👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

👉Каналга уланиш👈


❗️ Саксовул савдоси билан шуғулланган ҳуқуқбузар 35 млн сўмга "тушди"

Ромитан тумани Учқур чўл ҳудудида ўтказилган рейд давомида Пешкў туманида яшовчи фуқаро Ш.И. ноқонуний равишда саксовул кесаётган пайтда ушланди.

Ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 79-моддаси бўйича 9 375 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарар учун 26 250 000 сўм тўлов белгиланди.

👉Каналга уланиш👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тирбандлик. Йўлчироқлар ўчган.

Эҳтиёт бўламиз йўлларда.

👉Каналга уланиш👈


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Бир ҳақиқатни барчамиз яхши тушуниб олишимиз зарур. Аёлларнинг ташвиш ва машаққати ҳам, зиммасидаги масъулияти ҳам эркакларга нисбатан анча юқори.

Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, тўғри бўлади.

Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.


👉Каналга уланиш👈


Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи бўлди

ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида U-23 терма жамоаси бошқарувига номзод мураббийлар муҳокама қилинди.

Унга кўра, ёшлар билан ишлаш бўйича юртимизнинг энг тажрибали мутахассисларидан бири, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони эгаси Равшан Ҳайдаров номзоди илгари сурилди ва раҳбарият томонидан тасдиқланди.

Ҳайдаров бошқарувидаги турли ёшдаги терма жамоалар икки карра Осиё чемпиони бўлган, икки бор Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган.

👉Каналга уланиш👈

Показано 20 последних публикаций.