РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Aspekt24 нинг YouTube канали орқали берилган Вобкент туманидан ўтувчи автомобиль йўли билан боғлиқ ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Вобкент тумани ҳудудидан D 198 “Азизобод қ. – M37 автомобиль (237 км) – Вобкент ш. Алиёр қ. – Хўжа Порсо қ. – A380 автомобиль йўли (274 км.га)” автомобиль йўлининг 10-33 км қисмлари ўтади. Мазкур автомобиль йўли 1980-1985 йилларда қурилган бўлиб, бугунги кунда автомобиль йўлини реконструкция қилиш талаб этилади.
Автомобиль йўлининг 29-33 км қисмларида реконструкция ишлари олиб борилмоқда, қолган қисмлари давлат дастурлари асосида босқичма-босқич реконструкция қилиш режалаштирилган. Автомобиль йўлида биринчи навбатда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш ҳамда маҳаллий аҳолининг эътирозларини қондириш мақсадида 22-24 км қисмлари қопламасида ҳосил бўлган чуқурчалар жорий йилнинг 27 февраль куни Вобкент туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчи-ходимлари томонидан нуқсонларни бартараф этиш ишлари олиб борилган.
Автомобиль йўлида транспорт воситаларининг суткалик ҳаракати 10 мингдан ортиқни ташкил қилганлиги сабаб қопламанинг ҳолати ўз хусусиятларини йўқотиб, айрим чуқурчаларни технология асосида таъмирлашнинг имкони бўлмайди. Аммо, автомобиль йўлида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш зарур ҳисобланади.
Вобкент туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси