Яхши ҳам бахтимизга қуёш бор-а, ўртоқлар. Қуёш бўлмаса нима қилардик. Масалан, кўчалардаги қорлар эримай, музда сирпаниб минглаб одамлар белини синдирарди ёки ўларди. Қуёш бўлмаса совуқ кунларда совуққотиб тарашадек қотиб ўлардик. Қуёш бўлмаса турбалардаги сувлар эримасди, сувсизликдан ўлардик. Қуёш бўлмаса дарахтлар ўсмасди. Дарахтлар бўлмаса ўтин бўлмасди, қишда совуқдан ўлардик. Яхши ҳам бахтимизга қуёш бор-а, ўртоқлар.
Бирор кун кимгадир ҳайкал қўйиш керак бўлса, ўзбек халқини бало-ю кулфатлардан асраган, қишдан эсон-омон олиб чиққан муҳтарам қуёшга ҳайкал қўйишимиз керак. Яхши ҳам бахтимизга қуёш бор-а, ўртоқлар.
Бирор кун кимгадир ҳайкал қўйиш керак бўлса, ўзбек халқини бало-ю кулфатлардан асраган, қишдан эсон-омон олиб чиққан муҳтарам қуёшга ҳайкал қўйишимиз керак. Яхши ҳам бахтимизга қуёш бор-а, ўртоқлар.