Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этди
▪️ Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл парламентда кўпчилликни ташкил қилаётган мухолифат партияларини “КХДРга ҳамдардлик”да ҳамда ҳукумат ишига тўсқинлик қилишда айблаб ҳарбий ҳолат жорий этди;
▪️ Мамлакатда ҳарбий ҳолат туфайли барча ОАВлар устидан назорат ўрнатилиши эълон қилинди;
▪️ Етакчи ОАВлар интернет порталларида узилишлар бошланди;
▪️ Мудофаа вазирлиги “асосий қўмондонларни” йиғиб жанговар тайёргарликни оширишни буюрди;
▪️ Жанубий Корея парламенти биносига кириш ёпилди;
▪️ Ҳарбий ҳолат туфайли мамлакатда ҳар қандай митинг ва намойишлар ўтказиш, сиёсий партиялар йиғилишлари тақиқланди.
▪️ Мухолифат партиялар вакиллари Миллий Ассамблея яқинида тўпланиб, асосий бинога киришга уринмоқда.
▪️ Мухолифат партиялари етакчилари президент қарорини Конституцияга зид деб таъкидлашмоқда.
👉
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда