...
-Ким йиғлатди сизни?
-Йиғлабманми?
-Кўзингиз, киприкингиз....
-Ўзи шунақа...
"Ўткан кунлар" романидан
Жавобни қаранг! "Ўзи шунақа" эмиш! Юракни синдириб соладиган жавоб бу! Отабекнинг дунёсини остин-устин қиладиган жавоб бу! Шу иккитагина сўзга осмонга етгулик дод-у фарёдлар чўкиб турибди! "Бундан кейин шундоқ қиёфада яшаш менга қисмат энди", дегани бу. "Сиз туфайли дийдаси гирёнлар сафига қўшилдим", дегани бу. "Юзимнинг офтоби сўнди, бундан буён мени кўз ёшларим денгизидан топаверасиз энди", дегани бу!
"Ризолик излаб" Турсуной Содиқова
(c)kitob_ombori