Репост из: Ikrom Sharif
Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ бир киши билан кетаётган эди. У киши чанқади ва Бишрга деди: Кел, мана шу қудуқдан сув ичайлик. — Бишр деди: — Сабр қил! Бошқа қудуққа борамиз. Нариги қудуққа боришганда Бишр яна аввалги гапини айтди. Шундай қилиб, токи кўзлаган манзилларига етиб боришгунча Бишр уни сабрга ундаб борди. Сўнг унга қараб: "Дунёни мана шундай қилиб сабр билан босиб ўтасан", деди.
“Набавий тарбия” китобидан.
@IkromSharif
“Набавий тарбия” китобидан.
@IkromSharif