#nazm
* * *
Ҳаёт бошқа, кўнгил бошқадир,
менман талош бўлган ўртада.
Ҳаёт – бошга, кўнгил – ёшгадир,
билмам, қайси кўпроқ ўртади?
Парвардигор, бахтга йўқ чора,
бахт кўнглингга қарамас экан.
Оқарар соч, кўнгил қораяр,
кўнгил бахтга ярамас экан.
Ишқ ҳам тушдай олислаб борар,
енгиб бўлмас вақт масофасин,
гарчи ҳижрат– бир кунлик ора.
Хотиралар енга бошлайди...
Гир теварак – рангсиз бир фасл,
кўздаги ёшларни тошлайди.
© Faxriyor
Nukta