ПРОКУРОР
Илоҳий тартибга таянар олам,
Дунёда ҳар ненинг тутган ўрни бор.
Давлат қонунига суянар одам,
Ихлосни таъминлар одил прокурор!
Прокурор бўлмоқлик нақадар шараф,
Оқламоқ давлату одам ишончин.
Ҳар қандай ҳолатда адолат тараф –
Бўлмоқлик бағишлар ҳаёт қувончин.
Прокурор шунчаки оддий касб эмас,
У табиат берган улуғ бир мақом.
Одам балки дардни машаққат демас,
Лек ноҳақлик кўрса – йўқотар ором.
Адолат бўлмаса татимас бойлик,
Заҳматда йўқ маъно, меҳнат беқадр.
Одамлар турмуши бўлмас чиройлик,
Ҳақиқат онлари умрга татир.
Адолатни тиклаб, қилмоқ ҳимоя –
Қутлуғ ҳаёт йўли, хайрли тақдир.
Халқ хизмати – олий мақсаду, ғоя,
Прокурор шу учун азиздир, ахир!
БОБУР БОБОМУРОД
@bobur_bobomurod