#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори
(26-сон, 21.01.2025 й.) билан
“Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди
🔰 Низом
қуйидагиларни назарда тутади:
🔹хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг
раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тартиби, муддатлари ва уларни
амалга оширувчи ташкилотлар;🔹хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган
ходимлар тоифалари;🔹аттестация комиссиясининг таркибини
шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
🔹аттестация натижалари бўйича
аппеляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.
🔍 Ходимлар
даврий аттестациядан қуйидаги муддатларда ўтказилади:
▪️хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларнинг
раҳбар ходимлари, уларнинг марказий аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари –
беш йилда бир марта;▪️
муҳандис-техник ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари –
уч йилда бир марта;▪️хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларда фаолият юритадиган бошқа ишчи-ходимлар –
бир йилда бир марта. Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot