📚BIZNING KUTUBXONA📚


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


-Eng sara kitoblar
-Foydali ma'lumotlar
-Audiolar
-Ibratli statuslar
Elektron variantdagi kitoblarni buyurtma qilish uchun: @Hamidxon_Xusanovich

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций




👆👆👆👆Палахмон тоши - қиссамизни охирини қўйиш эсимиздан чиқибди. 😇
Обуначиларимиздан узр сўраймиз🙏🙋‍♀


#palahmontoshi

Палаҳмон тоши

(10-қисм)

—Алдаманг? —дедим кўзларига қараб.
—Нимага алдайман?  Нигоҳи совуқ...
—Унда нимага рози бўлдингиз?—сал енгил тортган эдим.
—Ойим бу бўлмаса бошқаси билан яна учраштиради.  Ҳеч кимни кўргим келмайди. Сен мени нима қилиб қўйгансан, қандай сеҳрлагансан-а? —дея юзимдан чимдиб қўйдилар.
— Муҳаббатим билан сеҳрлаганман!—жилмайишга ҳаракат қилдим...

Кейинги пайтларда ошқозоним оғриб юрибди. Кечки овқатни таъбим тортмади. Музлаткичдан битта олма олиб еб ўтирдим. Дадамнинг кайфияти йўқ эди. Овқатдан сўнг укаларимни уйга киргизиб юбордилар. Учаламиз қолдик.
— Содирхўжани кўрдим. Келаси якшанба ўғлининг фотиҳаси экан. Умархўжа айтганмиди?
—Хабарим бор,—дедим секин.
—Энди келса айт, талоғингни бериб кетсин, бошқа бу ерга келмасин!
—Дада, ўзимга алоҳида уй олиб берар эканлар...
—Уйи бошида қолсин! Бошқа учрашмайсан. Умринг кутиш билан ўтади-ми?  Тўғри, мен Алллоҳнинг ҳукмига қарши бормоқчи эмасман, аммо ҳозирги эркаклар, барибир, адолат қилолмайди! Бунақа ҳаёт-ҳаёт эмас, қизим. Бундай яшашингни истамайман.
Индамадим. Ҳозир дадам аламзада, гапиришнинг фойдаси йўқ...

—Саодат, соат ўн бўлди, райҳоним, бўлди пардани ёп, бугун келмасалар керак. Ётақол, қизим.
— Яна озгина кутай, ойижон!
Икки кўзим дераза орқали қоп-қоронғи кўчага қадалган. Боя телефонда гаплашганимизда ҳам "Кечга бораман!" деган эдилар. Соат ўн икки бўлди ҳамки,   келмадилар.
Ноилож, толиққан кўзларимни юмдим. Икки томчи қайноқ ёш дувиллаб оқиб тушди. Ўрнимдан турганимни биламан,бошим айланиб кетди. Деворни ушлаб қолдим.
—Нима бўлди, офтобим, рангинг оқариб кетди гулим?
— Кутиб чарчадимми, бошим айланди.
— Тузук-қуруқ овқат ҳам емаяпсан, бошинг айланиб, кўнглинг айниб юрибсан. Вай! Саодатим, балки..
Нигоҳларимиз тўқнашди. Ё, Аллоҳ, наҳотки!

Бу қандай бахт! Мен Хўжамнинг зурриёдини дунёга келтираманми!?  Мен она бўламанми?! Алҳамдулиллаҳ!

Шифокор кўригидан ўтмагунча ишониб- ишонмаган онам энди юм-юм йиғлаб ўтирар эди.
Хўжамга айтишим керак.

Онамдан шифохонада эканлигимни  эшитган Хўжам ўн дақиқада етиб келдилар.
Шифохона йўлагида ўтирар эканман, деярли югуриб келаётган Хўжамни узоқдан танидим. Ўрнимдан туриб муборак кўксига бошимни қўйдим. Елкамдан қучиб авайлаб ўтказдилар. Ўзлари чўкка тушиб, қўлларимдан ушлаб, кўзимга термулганча гапирар эдилар
—Бир кун келмаганимга бетоб бўлдингми, Саодат?  Мен кеча фотиҳани йўқ қилдим! Қиз билан гаплашиб, ҳаммасини тушунтирдим, уни бахтли қилолмаслигимни айтдим. Кечаси  дадам билан бирга  ойимга қарши уруш очдик. Уйланмайман, ҳеч кимга! Сени уйга олиб кетаман, хозироқ.
—Тўхтанг, мен ҳам гапирай, Хўжам
—Керак эмас, гапирма! Дадам айтдилар бир умр менга ўхшаб фақат фарзандларинг учун яшаб бахтсиз бўлма, келинимга ўхшаган аёллар дунёга юз йилда бир келади дедилар.
Ортиқ сабрим қолмади Кафтим билан лабларини беркитдим.
—Ота бўласиз, Хўжам!
Кейин мен ҳам столдан пастга тушиб ўтириб олдим
—Бизнинг ҳам фарзандимиз бўлади! Шифокор айтди, она бўлар эканман.
Шифохонанинг полига тиззама-тиза ўтириб, бир-биримизга тикилиб йиғлайвердик. Бир пайт Хўжам қўлимдан тутиб тургиздилар. Етаклаб нарироқда бизни кузатиб турган ота-онамнинг олдига олиб бордилар

—Дада, бизга рухсат беринг,  уйга кетамиз.

Дадам қўлларини  очиб дуо қилдилар,.

Икки дунёдаги энг азиз инсонимнинг, дўстим, сирдошим, ёстиқдошим, туғилажак фарзандим  отасининг бақувват қўлларидан тутиб борар эканман, қалбим бахтга шодликка тўла эди.

Уйга кириб борганимизда Ойижон сўрида ёлғиз хаёл суриб ўтирган эканлар. Хўжамнинг қўлларини қўйиб юбориб ойижонга салом бердим, сўнг ўтирган жойларида қучоқлаб олдим...

Хушхабаримиз  ойижонни ҳам эритиб юборди чоғи
— Энди ўзингизни эҳтиёт қилинг, болам,-деб қўйдилар.
Беш йилда илк бор "Болам" дедилар...

Шуни билдимки,  аёл  муҳаббат улашиб, бахтга эришар экан..

Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Агар бирортага Аллоҳдан бошқага сажда қилишни буюрганимда, аёлни эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим».

Севсангиз, Аллоҳ қўшган жуфтингизни севинг, унутманг, оила барча хазиналардан қиммат, барча бойликлардан бебаҳодир.

Феруза Салходжаева

(тугади)


#palahmontoshi

Палаҳмон тоши

(9-қисм)

Бомдоддан қайтган отам онамга бир гап айтиб қолди
— Онаси, бу кунларда ҳам бир хайр бор. Вақтдан фойдаланиб, Саодатни шифокорга кўрсатамиз. Соат ўнга тайёр бўлиб туринглар.
—Дадажоним, хафа бўлманг, аммо мен куёвингизнинг рухсатисиз ҳеч қаерга бормайман.
—Тўғри айтасан, рухсат олиб, кейин борамиз.
Турмуш ўртоғим ҳар куни ишга кетаётиб ва қайтаётиб мендан хабар олгани кирадилар.
Ҳар куни бир умид, илинж билан кутаман. Бугун ҳам дераза олдига жойлашиб олдим. Олисдан Хўжамнинг машинаси кўриниши билан ўзимни тузатиб, чопдим.
Машина ичида ўтириб гаплашдик. Қандайдир ўйчан эдилар. Дадамнинг таклифи юзасидан рухсат сўрадим.
—Саодат, шошмай тур, ўзим олиб бораман,-дедилар.
—Майли, жоним, нима десангиз—шу!
Дадам Хўжамнинг қароридан аччиқландилар, аммо начора, гапириб-гапириб охири кўндилар.
Хўжам ҳар оқшом қўйни-қўнжини тўлдириб келар , баъзан бир соат, ярим соат шаҳар айланиб келар эдик. Ширинликлар, ҳўл мевалар, ёки шарбат кўтариб уйга кирар, укаларимни меҳмон қилардим.
Бу орада ёз келди. Чилла кирди.
Хўжам кечқурун келиб, эртага тайёр туришимни, бир ҳафтага тоққа олиб кетишларини айтдилар. Қувончдан маҳкам қучоқлаб олдим.

Тонг бошқача отди. Осмон тип-тиниқ, беғубор эди. Кейинги айрилиқ даврида Хўжам билан ўтадиган ҳар бир дақиқамни қадрлайдиган бўлиб қолганман. Бир ҳафта! Бир ҳафта бирга бўламиз. Оламда биздан бошқа ҳеч ким бўлмайди. Бу мен учун улкан бахт.
Мана, биринчи марта Хўжамнинг машинасида, шундоқ ёнгинасида ўтириб саёҳатга кетяпман. Машина ичи салқин, ҳаво совуткич ишлаб турибди. Йўлда мастава ичдик, кабоб едик, яна давом этдик.
Биз борган дала ҳовлининг шароити аъло даражада, иккита бассейн, теннис столи, ўчоқ, манқал, хатто тандири ҳам бор эди.
Бирга беш маҳал номоз ўқидик
Гоҳ кабоб пишириб, гоҳ балиқ қовуриб, ердик, баъзида пастга тушиб овқатланиб чиқардик. Тошкент жудаям исиб кетган ёзнинг қоқ ўртасида биз кечаси кўрпага ўраниб ухлардик.

Бир хафта бир лаҳзадек ўтиб кетган эди.
Қайтар эканмиз Хўжам тоғнинг энг чиройли манзарали жойида тўхтадилар, суратга тушдик. Кейин дўлана тагига бориб ўтирдик.
—Саодат,- дедилар оҳиста, — ўзинг ақлли аёлсан.
Юрагим ёмон ура бошлади.
—Айта қолинг...
—Хуллас ойим бир жойга совчиликка боряпдилар. Менимча, у томон ҳам розилик бергандек. Куёв билан қиз учрашсин дейишибди. Ман ишимни баҳона қилиб бу ёққа қочиб келдим. Ойим, барибир, ўз ҳолимга қўймайдилар деб қўрқаман.
Дир-дир титрай бошлайдим. Қулоғим шанғиллар, юрагим томоғимга тиқилиб қолгандек эди.

—Шунга... Шунга... Балки сен билан ҳам алоқани узмасмиз. Мен сени ҳеч кимга беришни истамайман, бошқа билан кўрганим—ўлганим, Саодат! Ман уйлансам, даданг ҳам сени узатиш пайига тушади. Нима бўлсак ҳам ажрашмасак дегандим...

" Алҳамдулиллаҳ!" Хўжам мендан воз кечмоқчи эмас, азбаройи фарзанд учун бошқасига уйланмоқчи!"
Жим бўлиб қолганимни бошқача тушундилар чоғи давом этдилар
— Саодат, агар кўнмасанг, яна нимадир ўйлаб топаман, лекин билиб қўй: Сен билан ажрашмайман!
— Хўжам, ман сизни ҳар куни кўришим керак. Шунчаки, бир марта бўлса ҳам кўришим, беш дақиқа бўлса ҳам гаплашишим керак. Шунга ваъда бера оласизми?
— Ваъда бераман, Саодатим...
Япроқларига чанг қўнган дўлона дарахти тагида беш йиллик жуфтлик изҳори дил қилардик.
Аллоҳим фарзанд неъмати бермаётган бўлса-да мен дунёдаги кўпгина аёллардан кўра бахтлироқ эдим. Бирга яшаб бир-бирини кўргани кўзи йўқ жуфтликлар қанча? Бирга ўтириб бир соат гаплаша олмайдиганлар қанча? Мен ўтган умримдан, ўтаётган ҳар лаҳзамдан миннатдорман. Хўжам билан ўтган ҳар сониям ҳамиша қадрли бўлган.

Машинага ўтирдик. Хўжам бир қўли билан машина рулини, иккинчи қўли билан кафтимдан тутдилар. Қўлларимиз қўллларимиздан тафт олиб Тошкенга кириб келдик.

Орадан бир хафта ўтгач, Хўжам учрашувга бориб келганларини айтдилар. Машинада ўтирар эканман юрагимни биров эзғилаётгандек, сўнг оловга тутиб куйдираётгандек бўлардим.
—Ёқдими?-куч билан сўрадим
— Бир грамм ҳам ёқмади.

(давоми👇👇)

Феруза Салходжаева




Saodat sohili [@kitoblar_pdf].pdf
1.6Мб
👤 Xayriddin Sultonov
📓 Saodat sohili (qissa)


http://t.me/bizning_kutubxona1


Boburning tushlari… Tahlikali uzun kechalarda, beorom tunlarda qandoq sirli, ilohiy tushlar koʻrgan ekan bu ulugʻ zot? Va karomatli, moʻjizakor bu tushlar qandoq taʼbir, roʻyob topgan ekan? Mumtoz adibimiz Abdulla Qodiriyning «Moziyga qaytib ish koʻrish xayrli deydilar», degan hikmatli oʻgiti yodingizda boʻlsa kerak. Qissa muallifi ham bu safar sizni olis va yaqin tariximiz sari sayohatga chorlamoqchi. Mutolaa davomida siz Hofiz Koʻykiy va Zahiriddin Muhammad Bobur singari mashhur ajdodlarimiz siymosi bilan uchrashasiz, xayolan ular kezgan moziy soʻqmoqlaridan bosib oʻtgandek boʻlasiz.

http://t.me/bizning_kutubxona1


#Ruhiyat

Kishilarni o‘zgartirishga harakat qilmang. Avvaldan o‘zingizga o‘xshagan ruhni qidiring!

| Jubron Xalil Jubron

https://t.me/bizning_kutubxona1


#Техника

Ҳеч нарса қилишни ўрганиш.

Инсон ҳеч бўлмаганда бир кунда ўн беш дақиқа ҳеч нарса қилмасликни ўрганиши керак.

Яъни умуман ҳеч нарсани ўйламайсиз, ҳеч бир жисмоний ишни бажармайсиз ва имкон борича ҳаракатдан ҳам тўхтайсиз.

Тахминан беш дақиқадан сўнг миянгизга шу даражада ғаройиб фикрлар кела бошлайдики, ўзингизга ўзингиз ҳайрон қоласиз.

Бу ўзига хос медитация вазифасини бажаради. Кунига ўн беш дақиқа ҳеч нарса қилмасдан кўп нарса қилса бўлади.

Ичингиздаги овозниям эшитасиз. Практика ажойиб. Тавсия қиламан. Атиги 15 дақиқа.


https://t.me/bizning_kutubxona1




Бенжамин Франклиннинг ўзини мукаммаллаштириш усуллари:

1. Тилни тий.
Олдингга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма.

2. Сукут сақла.
Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан.

3. Интизомга муҳаббат қўй.
Ҳамма буюмларингни қўйиш учун жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин.

4. Уддасидан чиқ.
Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил. Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ.

5. Бошқалар ҳақида қайғур.
Фақат  ўзингга эмас, балки  бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма.

6. Меҳнатсеварлик.
Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл, ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл.

7. Очиқкўнгиллик.
Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан. Ҳар доим дилингда ўйлаганингни гапир.

8. Тўғрисўзлик.
Ҳеч қачон одамларга ёмонликни раво кўрма ва уларни хафа қилма.

9. Кечиримлилик.
Сенга етказилган озор учун ҳеч қачон кек сақлама, ҳаттоки улар хафа бўлишга арзисалар ҳам.

10. Озодаликка риоя қил.
Уйингда ҳам, либосингда ҳам кирлик бўлишига йўл қўйма.

11. Ҳотиржамлик.
Бўлар бўлмасга хавотирланаверма.

12. Ақл билан иш қил.
Кўп изланишдан тўхтама. Кўп китоб мутолаа қилиш, наслни соф табиатли инсонлар билан давом этишини таъминлайди.

https://t.me/bizning_kutubxona1


Муваффақиятсизликка учрадингми, чуқур нафас ол, нафас олаётган экансан, яна ҳаракат қилишинг мумкин.
Кимдир биров оғир зарба бердими, нафас ол! Билки, ЭНГ асосийсини нафас олиш ҳуқуқини ҳеч ким тортиб ололмайди.
Қийналяпсанми, нафас ол!Бир бор бўлсада  тўйиб нафас олишни истаганлар борлигини унутма.
Нафас олаётган экансан, ҳаётда ҳамма нарсани, ҳамма вазиятни ўзгартириш мумкин.
Хайрли тонг, қадрдонлар!
СИЗ кучли эканингизни, ўзига хос эканингизни унутманг! 🥰
Кунингиз хайрли ўтсин!😉


https://t.me/bizning_kutubxona1


Умрингизнинг қадри ҳаёт денгизида бир томчига кўпайди!😍
Муҳаббатингиз ортди яна бир кунга!❤️
Мўъжизалар яраладиган китобингизга бир саҳифа қўшилди янги!😇

Ҳаммасини бир четга сурингда руҳингизни кўтаринг, кайфиятхоннинг даражасини 💯га кўтаринг, ўзингиз истаган қўшиқни қўйинг, рақс тушинг, ёки ўзингиз севган бирон бир ишни қилинг, бугунги кунни қайта топмайсиз🌺
Ишда бўлсангиз муҳаббат юборган чойдан ичинг, чой қайнатгич ишламаса қўшни хонада бор...😉😁
Хуллас, ўзимизни севадиган кун бўлса бўлсин эй, хайрли кун азизларим!😇

https://t.me/bizning_kutubxona1


#хайрли_тонг                 
Агар қаршингиздаги эшиклар юзингизга ёпилса, дунё зулматга айланса, кўз ёшларингиз бўғзингизга тиқилса, ер юзи торлик қилиб қолса Аллоҳнинг Ал-Фаттоҳ исмини қалбингиздан ўтказинг. Ёлғиз Унинг ўзигина ёпилган эшикларни очишга қодирдир. Агар Сиз учун раҳмат эшикларини очса, ер юзидаги борлиқ кучлар жамланиб келсаларда уни ёпа олмайдилар...

Ассалому алайкум. Бугунги кунингиз хайрли ўтсин Қадрдон!

https://t.me/bizning_kutubxona1


   🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ🌸
   ≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡

💐🌼💐Ассалому алайкум Азиз инсоним!!! 💐🌺💐


Бетакрор янги тонг  муборак бўлсин!!!

Бошланган янги кун мўъжизаларга

Сизни қувонтирадиган янгиликларга

Ҳаётингизда янги саҳифа очувчи учрашувларга

Сиз истаган Бахт,
Омад, Меҳр, Қувончга
лиммо➖лим бўлсин!!!

Ушбу кун Сиз кутганданда, юқори кайфиятда ўтсин!!! .

https://t.me/bizning_kutubxona1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#хайрли_тун                   
Бугунги неъматлари учун шукрлар бўлсин!  Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин...

Хайрли тун Қадрдон! Аллохнинг панохида бўлинг!

https://t.me/bizning_kutubxona1


Умид сўнса, ҳақиқий ҳаёт бошланади.
Сиз мўжизани кутишни тўхтатасиз ва ўзингиз ҳаракат қила бошлайсиз. Орзулар воқеликнинг ўрнини бўшатиб беради, бу ерда ҳамма нарса сизнинг қадамларингизга боғлиқ. Бу охир эмас, балки бошланиш - ўз тақдирингизни ўз қўлингизга олган пайтингиз.

https://t.me/bizning_kutubxona1




Said Ahmad. Meni kechiring (intermediya).epub
4.6Кб
📁 Muallif: Said Ahmad
📝Nomi: meni kechiring
💾 Formati:pdf

http://t.me/bizning_kutubxona1

Показано 20 последних публикаций.