Репост из: QUR'ON VA SUNNAT
#ибрат
Миллиардер саҳобанинг камтарликлари
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу қуллари билан бирга овқатланардилар. Танимаган одам у кишини қуллари орасидан ажрата олмасди.
Агар бизда 500 минг доллар пулимиз бўлсачи?! Ўзимизни қандай тутардик?! Корхонамиз ишчилари билан бирга овқатланармидик?!
Маълумот ўрнида: у киши вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бўлган экан. 1 динор — 4.365 грамм олтиндир. Мазкур динорларни долларга айлантирсак, 528.2 млрд.$ бўлар экан.
Саҳобаи киромлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мадрасаларининг пешқадам талабаларидир.
Пулнинг кўп ёки озлиги уларнинг фазилатларига соя солмаган. Доим инсонийликнинг юксак намунасини кўрсатиб бораверишган.
Бугунги кунда талабанинг контрактига, бева-бечоралар, етим-есирларга, масжид-мадрасага, қарзини тўлолмаётган кишига, уйланолмаётганни уйлантиришга ва ҳоказо хайрли ишларга катта маблағ эҳсон қилиб, номи сир тутилишини истайдиган, буни миннат қилмайдиганларни Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг издошлари деб биламан.
Аллоҳ таоло Абдурраҳмон ибн Авф ва бошқа содиқ саҳобалардан рози бўлсин! Бизни ўшандай қўли очиқ саҳобага издош қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy