ТАРАҚҚИЁТ
Бир киши айтади: Дўконга бир аёл қизи билан кийим олиш учун келди. Онаси қизи учун "очиқ" кийим танлаганда, қизи отам бу кийимда кўрса урашади деди. Онаси: Отанг ишга кетганда кийисан деб жавоб берди.
Яна бири айтади: Ота ва қиз дўконга кийим олгани киришди. Қиз кийиб кўрадиган хонага кириб кетди ва у ердан қисиб турадиган жинсида чиқди. Отаси қизига қараб мамнун ҳолатда: «Энди шаҳардаги бутун йигитлар сеники» деб мақтаб қўйди.
Бу нарсага бизни нима олиб келди?
Шу яқин яқинларгача бир қиз рўмолсиз кўчага чиқса ёки шим кийиб юрса, уни ҳеч ким келин қилмас эди... Ҳозирдачи?! Ҳозир қизлар иштонини ечиб юрса ҳам на аёллар ва на йигитлар эътибор бермаяпти.
Ота - оналар қизларини тергаш тарбиялаш ўрнига ўзлари шундай кийимлар олиб беришяпти.
Вазирлар маҳкамаси томонидан қизларни рўмолсиз ва иштонсиз калта юбкада юришга мажбурлаш қонуни ҳақида айтмаса ҳам бўлади... Бу миллатга нисбатан очиқ хиёнатдир. Рўмолни бир амаллаб ечдиришди енди иштонга осилишмоқда.
Дунёвийлик, тараққиёт иштонни ечиш билан эмас илмни, техналогияни ривожлантириш билан бўлади. Наҳотки мансаб курсиларига ўтириб олганларни шунга ақллари етмаса. Қачонгача иштон, қизларни бошидаги латта ва юздаги туклар билан шуғулланишади?! Ислоҳ қилиш керак.
Ақлли миллатини иффати, номуси учун бефарқ бўлмаган ватанпарвар мансабдорлар ўз норозиликларини билдириши керак. Ватанпарварлик осмонимиз мусаффо деб мақтанишлик, ёки қарсакни кўп чалишлик билан бўлмайди. Шундай хатоларни тузатишга ҳаракат қилиш билан бўлади.
Ота-оналар қизларини қўлига телефон олиб бермасдан ТВ дан узоқлаштириб, илм, дин ибодат қилан машғул бўлишларига буюришлари керак. Агар қизларини келажаги керак бўлса.
Агар бу хатолар тузатилмаса яқин йилларда четга фоҳиша экспорт қилиш бўйича биринчи рақамли нобелни қўлга киритамиз. Бузуқликда тараққиёт қиламиз холос.
(Абу Холилуллоҳ)
@yunusov_trenning •Maqsad Sari Intilamiz✈️