⚡️Бўғимлардаги оғриқ ўнлаб турли сабаблар: инфекциялар, аутоиммун касалликлар, моддалар алмашинуви бузилишлари ва ҳ.к. туфайли юзага келиши мумкин. Муаммонинг асл моҳиятини аниқлаш учун қуйидаги бир қатор лаборатория текширувлардан ўтиш тавсия этилади 👇👇
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
🩸Умумий қон таҳлили (ОАК рус.) - ревматизм, ревматоид артрит, тизимли қизил югурук (красная волчанка рус.), Бехтерев касаллиги, вирусли ва бактериал артритларни ташхислашда ёрдам беради.
🔥ЭЧТ (СОЭ рус.) ва С-реактив оқсил (СРБ рус.) - Яллиғланиш жараёнини кўрсатади, ревматизм, ревматоид артрит, Бехтерев касаллиги, бактериал артритлар, стрептококкдан кейинги артрит (постстрептококковый артрит рус.).
⚡Ревматоид омили (Ревматоидный фактор рус.) ва циклик цитруллинланган пептидга антитаналар (АЦЦП рус.) - Иккала тест ҳам ревматоид артритни ташхислаш учун қўлланилади, бироқ АЦЦП тести юқорироқ сэзувчанликга эга.
🌌 Антинуклеар антитаналар (АНА) - Аутоиммун касалликлар, тизимли қизил югириги, Рейтер синдроми, ревматизм, псориатик артрит ни ташҳислаш учун.
💥 Антистрептолизин О (АСЛО) га қарши антитаналар - Яқинда ўтказилган стрептококк инфекцияси (ревматизм, стрептококкдан кейинги артрит) кўрсатиб беради.
🦶🏻Сийдик кислотаси (Мочевая кислота рус.) даражаси - Подагра артритини тасдиқлаш ёки истисно қилиш учун.
🩸Темир ва ферритин таҳлили - Бўғимларнинг шикастланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган гемохроматозни истисно қилиш учун.
☀️ D витамини (25-ON) - ушбу витаминни танқислиги бўғимлар ва мушаклардаги оғriqlarga, шунингдек остеоартритга сабаб бўлиши мумкин.
🦠 Вирусларга қарши антитаналар - Вирусли артритлар (қизилча, В/С гепатитлари, Эпштейн-Барр вируси) текшириш учун.
🌙 Кардиолипинга қарши антитаналар, югурик антикоагулянти - Антифосфолипид синдроми ва тизимли қизил югурикни ташҳислаш учун.
🪲 Боррелиага (Borrelia) қарши антитаначалар (Лайм касаллиги) - Бўғимлар яллиғланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган кана орқали юқадиган боррелиозга шубҳа туғилганда текширилади.
💧Синовиал суюқликни текшириш - Суюқликда кристаллар (подагра, пирофосфат артропатияси), бактериялар (бактериал артритлар) ёки замбуруғлар (кандидоз артрит) бор-йўқлиги текшириш учун.
🫁 Туберкулин (квантиферон) тести ва микобактериялар таҳлили - Сил артритини аниқлаш мақсадида.
🧬 Генетик тест (HLA-B27) - Бехтерев касаллиги (анкилозловчи спондилит) ва Рейтер синдроми гумон қилинганда қўлланилади.
🧪 Биокимёвий кўрсаткичлар (қўшимча равишда):
🔹Кальций, фосфор, ишқорий фосфатаза: минерал алмашинуви ва суяк тўқимаси ҳолатини баҳолаш учун қўлланилади (остеоартрит, дистрофик артрит, остеопороз шубҳаси бўлганда фойдали).
🔹Креатинин, сийдикчил (мочевина рус.): буйраклар фаолиятини акс эттиради, бу айниқса подаграда (сийдик кислотасининг чиқарилишини назорат қилиш учун) ва айрим тизимли касалликларда (масалан, қизил югурукда) муҳим аҳамиятга эга.
🔹АЛТ, АСТ: жигар ферментлари бўлиб, уларнинг кўпайиши тизимли яллиғланиш касалликлари ёки артрит билан боғлиқ вирусли гепатитларда кузатилиши мумкин.
☝️Бўғимлардаги оғриқнинг аниқ сабабини аниқлаш тўғри даволашнинг кафолатидир. Масалан, инфекцион артрит антибиотиклар билан даволанади, аутоиммун яллиғланишда эса яллиғланишга қарши ёки иммуносупрессив дорилар талаб этилади. Ташхис қанчалик эрта қўйилса, ҳаракатланиш қобилиятини сақлаш ва асоратларнинг олдини олиш имконияти шунчалик юқори бўлади.
⚠️ Эътибор беринг: бўғимларда доимий ёки вақти-вақти билан такрорланувчи оғриқлар бўлса, ревматологга мурожаат қилинг. Мутахассис зарур таҳлиллар тўпламини тайинлайди ва касалликнинг табиатини аниқлаб беради.
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz