"BINTU IBROHIM MAKTABI"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Курсы и гайды


Ўқув курсларимизнинг йўналишлари:
✅ Тил курслари
✅ Онлайн фаолият
Хужжат: №0004150697
ТошДШИ, "ХМ" факультети бакалавр ва магистратура битирувчиси
"Муслимаат Москва" битирувчиси
WISE Jordan Ҳанафий куллияси толибаси

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Курсы и гайды
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Идеал оила 😁😁😁😁
А лаббай?!


Рамазон - ойлар ичида энг кутилганидир.

رمضان هو الشهر الأكثر انتظارا في السنة


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ишқилиб, шундай бўлмаяптими 😅😁
Барокатли Рамазонлар тилайман барчага!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон ойи қандай ой?

1-қисм

Арабий нутқни эътибор билан тинглаб тушуниш учун.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
يا حبي لك رمضان
شهر الرحمة و الغفران
يا حبي لك رمضان




Қишнинг сўнгги жумаси сизга ҳам, бизга ҳам барокатли қилинсин!
Кириб келаётган Рамазон ойи сизга ҳам, бизга ҳам муборак бўлсин!
Ундан покланган, даражотлар кўтарилган, Аллоҳнинг розилигини қозонган ҳолда чиқишлик барчамизга насиб этсин!
Кундузлари соъим, кечалари қоим бўлишлигимиз учун Аллоҳим куч-қувват, тавфиқ берсин!


ЭСЛАТМА: Агар эртадан саҳарлик қилиб рўза тутиладиган бўлса, таровеҳ намози бугундан ўқий бошланади. Таровеҳ намозини эркаклар масжидда, аёллар уйида ўқиши афзал кўрилади. Рўза тутишга узрлик (бемор, ўта қари, хомиладор каби)лар ҳам таровеҳ намозини ўқийди. У Суннати муаккада - вожиб даражасидаги суннат бўлиб, фақат хоиза ва нифосли аёллар ундан манъ қилинади. Таровеҳ намозини жиддий сабабсиз ҳам ўтириб ўқиш мумкин. Намозни ўтириб ўқиш ҳақида ютубда Исҳоқжон домладан намунали видео бор.


Кундалик ташвишлардан, дарслар ва ҳаёллардан дам олишни истасангиз бу йўл хато. Чунки бунда мия дам олмайди. Аксинча, мия бундай ҳолатда ҳар бир ўтказилаётган сония сари ўзи ҳазм қилолмайдиган даражада маълумот олади. Овозлар, кўринишлар, кийимлар, ранглар, актерларнинг сўзлари, ўзини тутиши, эмоциялари, юз мимикалари, фон ва хкз ҳамма-ҳаммаси мияда маълум бир жараёнларни қўзгатади.

Аммо бу жараёнлар мақсадга йўналмаган, беҳуда, кераксиз бўлгани учун мия бундан фақат зўриқади.

Мияга дам бермоқчи бўлсангиз ЭНГ самарали йўлларидан бири ИХТИЁРИЙ ЖИСМОНИЙ ЮКЛАМА.
Ёш қиз ва оналар уйдаги бирор юмушларини (супур-сидир, шкаф тартиблаш, овқат пишириш...) ақлий меҳнатдан, дарсдан толиқиш сезганда қилиб олиши мумкин.
Ҳамма иши бажарилган бўлса, орада жисмоний машқлар, рақс, пиеда юриш, магазинга ёки сайрга чиқиб келиш фойда беради.
Бувижонларимизга ҳам жисмоний юклама меъёр даражасида лозим.


Вайнлар, рилслар, шортслар миянинг тўқималарини жиддий шикастлаши аллақачон олимлар томонидан исботланган. Қисқа муддатли, осон дофамин қарамлиги қанча давом этса, шунча тикланиш қийин кечади. Қариганда хотира ва диққатни жамлай олмаслик, ҳардамҳаёллик ҳатто ақли заифликка қадар олиб келиши мумкин бўлган иллатдан ўзингизни ва яқинларингизни сақланг.




Масжидул Ҳаром ҳақида баъзи маълумотлар

1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.
2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради
3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.
4. Тунукун 24 соат давомида очиқ бўлади.
5. Ҳеч қачон қулфланмайди.
6. 1800 та фаррош, тозалик ходимлари ишлайди.
7. 40 та электр токида ишлайдиган тозалаш машиналари ишлайди.
8. 60 та ташқи саҳнни тозалаш ускунаси бор.
9. 2000та чиқиндилар учун контейнерлар бор.
10. Масжиди Ҳарам ичида 40.000 та жойнамоз солинган бўлиб, уларнинг узунлиги жамланса, Макка ва Жидда шаҳарлари ўртасидаги масофадан 89 километрга узунроқдир.
11. 13.000 сув ҳовузчаси бўлиб, кунига тўрт маротаба тозаланади.
14. 25.000та сув сақланадиган (ёмкость) катта ҳавзалар бўлиб, улар дунёдаги энг катталаридан ҳисобланади.
15. Сув таркибини текшириб туриш учун 1000та кичик таҳлил жўмраклари ўрнатилган.
16. Масжид ҳудудида  1.700.000 дона 10 литрлик замзам сувлари қўйилган сув бурчаклари ўрнатилган.
17. Ҳарамайн китоб бурчакларида  24 соат давомида мутолаа қилиш мумкин ва улар бепул хизматдир.
18. 2000 дан ортиқ буюмларни сақлаш қутилари (камера хранения) мавжуд.
19. Ҳарам ичида юзлаб махсус музлатгич ускуналари ўрнатилган.
20. Маълумотлар бўлимидан масжиднинг қайси еридан бўлсада маълумот олиш имкони яратилган.
21. 6000 та овоз кучайтиргич ўрнатилган.
22. 4 та катта овоз ускуналари бор.
23. 50 та овоз ускуналари мутахассиси ишлайди.
24. Ҳарамда Мусҳафи шарифнинг дунёнинг 25 тилидаги таржималари мавжуд.
25. Жума хутбаси 5 турли тилларга тўғридан -тўғри таржима қилиб  узатилади.
26. Ёрдамга муҳтожларга алоҳида хизмат бўлимлари бор.
27. 10.000та оддий аравачалар бепул фойдаланишга қўйилган.
28. 400та электр аравачалар мавжуд.
29. Рамазон ойида рўзадорлар учун 4.000.000 ифторлик тайёрланади.
30. Масжидул Ҳаром ичида 50.000 та, ташқарисида 50.000 та хурмо бепул тарқатилади.
31. Ифтордан сўнг дастурхонлар бир неча  дақиқалар ичида йиғиштириб олинади.
Аллоҳим, Байтул Ҳаром - муқаддас уйингни асрагин, Уйингни ҳожилар ва умра зиёратчилари қаторида зиёрат қилишни бизга осон айла, муяссар эт!
Аллоҳим, масжиди Набавийда бўлиб, ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларини зиёрат этишни ҳам насиб эт!


Расм ва маълумот islom.uz сайтидан олинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ниҳоят, кечаси соат 03 лар атрофида умра амаллари - 7 марта тавоф, мақоми Иброҳим ортида тавоф намози, Саъй якунлангач, эркаклар соч қирдириб, аёллар сочини тагидан қисқартириб эҳромдан чиқдик.

Жума сизга ҳам, бизга ҳам муборак бўлсин. Ҳозирда Маккада жума ўқишга тайёргарлик.


"Лаббай, Аллоҳим, лаббай" деган ҳолда кеча тунда Маккаи шарифга етиб келдик. Аёлларнинг ҳис-хаяжони ҳамда эркаклар автобуснинг олди томонида ўтиргани учун аёлларнинг овози баландроқ чиқаяпти. Аслида, эркаклар баланд овозда, аёллар ўзи эшитар даражада талбия айтади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мадина

Соғинган қалблар учун 😍 Масжидун набавий

Мадиналиклар асли қаерлик?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мадина

Соғинган қалблар учун 😍 Масжидун набавий


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мадина

Хурмо боғи. Хурмонинг ёшини аниқлаш - танасида кесилган баргларнинг ҳар уч қатори 1 йилни билдирар экан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мадина

Камончилар тепалиги ва Уҳуд тоғлари


#мадина

Уҳуд жангидан машҳур камончилар тепалиги.
Бу жанг ҳақида батафсил сийрат китобларида ўқишингиз мумкин.
Уҳуд жангида мусулмонлар учун улкан ибрат ва ҳикматлар яширинган. Масалан:
1- мусулмонлар нима бўлишидан қатъий назар ўз бошлиғи / имоми / раҳбарига итоат этиши лозимлиги
2- нусрат ўз кучида эмас, балки Аллоҳдан эканига қатъий ишониш
3- айб ёки нуқсонга йўл қўйган мусулмон биродарларининг айбини ошкора қилмаслик ва уларни бу учун камситмаслик
4- мол-дунё кетидан қувмаслик ва ҳар доим сокин ва вазмин бўлиш

Показано 20 последних публикаций.