BEKTEMIR NEWS


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Энг тезкор ва сўнгги хабарлар канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ishonch.uz / Расмий хабарлар
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗞 “ISHONCH” ГАЗЕТАСИ БИЛАН ВАҚТИНГИЗ ЎТГАНИНИ БИЛМАЙ ҚОЛАСИЗ!

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Salom, do'stlar, biz yana doimiy aloqadamiz! Ish kunlari boshlangani munosabati bilan eslatma qilmoqchimiz: 1-yanvardan poytaxt avtobuslarida naqd pul bilan to'lov to'xtatilgan.

Endi faqatgina transport va bank kartalari to'lov qilish yoki maxsus infokiosklardan bir martalik chipta sotib olish mumkin. 


Kanalga obuna bo’ling
👉https://t.me/bektemir_haqiqati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️"Бутун Марказий Осиё 365 йил Ўзбекистон деб аталган" -

Таниқли олим, хариташунос Шамсиддин Камолиддин билан суҳбат

Тўлиқ видеони кўринг:
https://youtu.be/ZBKBe7shh7g?si=c3AoiERbFW5v-Kg3

TURKOY


Репост из: Ishonch.uz / Расмий хабарлар
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Кореядаги давлат тўнтаришига уриниш ортида қандай кучлар турибди?

Жанубий Кореяда айни пайтда сиёсий нотинчлик кузатилмоқда. Вазиятга Хитой ва Россиянинг таъсири борми? Таҳлилчилар Трамп даврида Жанубий ва Шимолий Кореянинг бирлашиши мумкинлигини тахмин қиляпти.

📶 Ishonch.uz’нинг шу ҳақдаги видеосини ҳозир томоша қилинг:👇

▶️https://youtu.be/b8gxI0Utubs?si=eRVtCGAigrjm3eXh

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


#мақола

Терроризм ва экстремизм – давр муаммоси

Бугунги кунда тажовузкор экстремизм ва терроризм дунёда барқарор ривожланиш ва миллатлараро тотувликка муайян таҳдидларни юзага келтирмоқда.

Дунёвий ва диний билимларнинг саёзлиги, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмасликлари ёхуд ижтимоий-моддий қийинчиликлар, турмуш даражасининг пасайиши натижасида айрим ёшларимиз экстремистик оқимлар ҳамда террорчи ташкилот ва гуруҳлар алдовига учмоқда. Уларнинг «ҳижрат», «жиҳод», «шаҳидлик», «халифаликни тиклаш» каби ғояларига кўр-кўрона ишониб, турли тўқнашув ва низо ўчоқлари бўлган Сурия, Ироқ, Афғонистон ва Покистонга бориб қолишмоқда. Бундай шахсларнинг халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этишлари, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган шахсларнинг АҚШ, Швеция, Туркия ва бошқа чет давлатларда террористик ҳаракатлар содир этишлари, терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноят содир этиб жавобгарликка тортилган шахсларнинг жазони ўтаб бўлганидан кейин яна қайта жиноятга қўл уриши мазкур иллатга қарши курашиш борасидаги ишларни сустлаштирмаслигимиз кераклигини англатади.
Бугунги кунда, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш йўналишида содир этилган жиноятларнинг кўп қисми ёшлар томонидан содир этилаётганлиги, бунга интернет орқали экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолаётганлиги сабаб бўлаётганлиги, жиноий жавобгарликка тортилган ёшлар орасида олий таълим муассасалари талабалари ҳам борлиги энг ачинарли ҳолатлардан биридир. Айрим ҳолатларда ота-оналар ўзининг вояга етмаган фарзандларига дунёвий таълим бериш ўрнига уларни бегона шахслар билан чет давлатларига чиқариб юбориш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Чет давлатларда «ҳужра» шароитида диний таълим олаётган бундай вояга етмаганлар дунёвий фанларни ўзлаштирмасдан, фақатгина диний таълим билан чекланмоқда. Бу эса етарли анъанавий диний билим ва кўникмага эга бўлмаган, ота-онаси ёки қонуний вакиллари ҳамроҳлигисиз қолаётган ёшларнинг турли халқаро террористик ва экстремистик ташкилотлар ёлловчилари ғоялари таъсирига тушиши хавфини юзага келтирмоқда.
Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаб келаётган ўлка ҳисобланади. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган.

🌐 Дунёвий демократик ривожланиш йўлини танлаган мамлакатимизда диннинг давлатдан ажратилгани, шу билан бирга, ҳамма учун виждон эркинлигининг тўла кафолатланиши, эътиқод ва диний қарашларнинг мажбуран сингдирилишига йўл қўйилмаслик, миллати, ирқи ва диний келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқароларнинг қонун олдида тенг эканлиги тамойилларига қатъий риоя қилинаётгани жамият барқарорлигининг асосий омилларидан бўлиб келмоқда.
Бугунги глобаллашув жараёнида динлар, конфессиялар, миллат ҳамда элатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, бир-бирини тўғри тушунишга эришиш нақадар зарурлигини ва айнан бу омиллар жамиятнинг тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Тинчлик ва барқарорлик эса тараққиёт ва фаровонликнинг асосий гаровидир.

♻️ Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда терроризм ва экстремизм кўринишидаги жиноятларга қарши курашиш, ёш авлоднинг бундай иллатлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, фуқаролар томонидан терроризм ва экстремизмнинг хавфли оқибатларини тўлақонли англаб етишлари учун амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга шу азиз Ватан фарзанди бўлган ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.

Ж.А.Куламетов
Бектемир тумани ИИО ФМБ ТҚКБ катта тезкор вакили, майор

https://t.me/bektemir_haqiqati


9-dekabr, dushanba dam olish kuni bo’ladimi?

Qisqa javob: ha, dam olish kuni.

📋 Batafsil javob: Mehnat kodeksining 208-moddasiga binoan, ishlanmaydigan bayram kunlari dam olish kuniga to’g’ri kelib qolsa, unda dam olish kuni keyingi ish kuniga ko’chiriladi. Jaydari tilda aytganda, bayramlar yakshanba to’g’ri kelib qolsa, dushanba kuni ham dam olish kuni bo’ladi.

Joriy yilda 8-dekabr — Konstitutsiya bayrami yakshanba kuniga to’g’ri keladi. Shu sababli dushanba, 9-dekabr kuni ham dam olish kuni, deb e’lon qilingan. Bu 2023-yil 23-dekabrdagi Prezident farmonida ham belgilangan.

Demak, besh kunliklar uchun 7, 8 va 9-dekabr kunlari (3 kun), olti kunliklar uchun esa 8 va 9-dekabr kunlari (2 kun) dam olish kuni bo’ladi.


👉 https://t.me/bektemir_haqiqati


Eng yuqori maoshli 1 800 ta bo'sh ish o'rni uchun nomzodlar qidirilmoqda

AKT vaziri Sherzod Shermatov xorijiy til biladigan kadrlarni yuqori maoshli ishga taklif qilmoqda.

U o‘zining Telegram kanalida nemis, koreys, yapon, turk va arab tillaridan birida ravon so’zlasha oladigan kadrlarga yuqori maoshli ishga taklif qilishi haqida ma’lum qildi. Bunda nomzodlar chet el kapitali ishtirokidagi IT Park rezidenti bo'lgan kompaniyalarda ishlashi mumkin bo'ladi.

Tillar kesimida bo‘sh ish o‘rinlari soni quyidagicha:

✅nemis tili — 800+ bo‘sh ish o‘rni;
✅koreys tili — 300+ bo‘sh ish o‘rni;
✅yapon tili — 300+ bo‘sh ish o‘rni;
✅turk tili — 200+ bo‘sh ish o‘rni;
✅arab tili — 200+ bo‘sh ish o‘rni.

Agar siz ushbu tillardan birini bilsangiz va ingliz tilini kamida B1 darajasida o‘zlashtirgan bo‘lsangiz, unda ushbu havola orqali ariza yuborishingiz mumkin.

Jahonning eng yaxshi ish beruvchi kompaniyalarining O’zbekistondagi ofislarida yuqori maoshli, moslashuvchan karyerangiz sari birinchi qadamni qo‘ying!

➡️Ariza yuborishhttps://forms.gle/FNcjS6ZPtZgqoDoeA

"Career Service" — talaba va ish beruvchilar uchun birinchi aloqa nuqtasi

👉
https://t.me/bektemir_haqiqati


Репост из: MA'RIFAT TARG‘IBOTCHILAR JAMIYATI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📣📣📣📣📣

Hurmatli toshkentliklar va aziz poytaxtimiz mehmonlari!

🇺🇿18-noyabr — O‘zbekiston davlat bayrog‘i qabul qilingan kun munosabati bilan joriy yilning 16-noyabr kuni soat 16.00 da poytaxtimizdagi Amir Temur xiyoboni bo‘ylab "Otliq kavaleriya paradi" bo‘lib o‘tadi.

🐴Barchangizni mazkur paradga taklif qilib qolamiz!

Rasmiy sahifalarimiz👇
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube


Репост из: MA'RIFAT TARG‘IBOTCHILAR JAMIYATI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Millat_bayrogʼi

🇺🇿Davlatimiz bayrog'ida buyuk ajdodlarimizning aqlu-zakosi, millat iftixori, yurtimizning kelajak taraqqiyoti mujassam.

🇺🇿18-noyabr —O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i qabul qilingan kun!

📚 🇺🇿 Mazkur videorolik Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi "Ma'rifat" targ'ibotchilar jamiyati tashabbusi bilan tayyorlandi.


🎨 Rassom: Elnur Egamov

Rasmiy sahifalarimiz👇
😎Telegram | 😎Instagram | 😎Facebook | 😎YouTube


#Диққат
Эртага Тошкентнинг тўртта туманида газ вақтинча тўхтатилади.

Сергели, Бектемир, Миробод ва Яккасарой туманларида вақтинча табиий газ бўлмайди.

Газ ўчириладиган ҳудудлар рўйхати:
– Сергели тумани (10:00 дан 14:00 гача)
“Хонобод” МФЙ Беруний, Соҳил ва Кичик сой кўчалардаги 835 та ерли хонадон;
“Эшонбулоқ” МФЙ Муанна, Хонобод кўчалардаги 467 та ерли хонадон;
“Садоқат” МФЙ Табаррук ва Тавалло кўчалардаги 730 та ерли хонадон;
– Бектемир тумани (10:00 дан 14:00 гача) – Кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон;
– Миробод тумани (10:00 дан 17:00 гача) – “Биродарлик” МФЙ Оқ уй кўчасидаги 55 та хонадон;
– Яккасарой тумани (10:00 дан 17:00 гача).

Якинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.👇

👉 https://t.me/bektemir_haqiqati


Noqonuniy reklama bannerlari bartaraf etilmoqda

Bektemir tumani bo'ylab “O‘zbekiston Respublikasi Davlat tili” to‘g‘risidagi va “Reklama to‘g‘risida”gi Qonunlarning, shuningdek, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 21-oktyabrdagi “O‘zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzi va mavqeini tubdan oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining davlat tiliga doir qabul qilgan qaror ijrosi yuzasidan tuman hududida o‘rnatilgan turli reklama va e’lonlar tumanda tashkil etilgan Ishchi guruhi bilan hamkorlikdagi o‘rganishlarda aniqlangan amaldagi qonunlarga zid bo‘lgan tashqi yozuvlar (peshlavha, reklama va boshqa e’lon, axborot matnlari) olib tashlanmoqda.

Bektemir tumani hokimligi Matbuot xizmati
🌐 Web-site 🌐Telegram ▶️YouTube
🌐
Instagram 🌐Facebook 💬 X


Репост из: Ishonch.uz / Расмий хабарлар
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Тошкентликлар: "Уй совуқ, болалар касал"

Қиш эшик қоқмоқда, аммо пойтахт аҳлининг уйи айни дамда иссиқми?
Ishonch.uz ушбу савол билан Тошкентда сўров ўтказди.

Кўпчилик одамлар ҳозир ноябр ойи бўлишига қарамай, ҳалитдан уйлар совуқлиги, оқибатда болалар касал бўлаётгани ҳақида айтмоқда.


▶️Батафсил лавҳада томоша қилинг: https://youtu.be/Au5WgzqvLeg?si=T8TgVLIZC3L6d-e1

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


#Диққат

⚡️Тошкентда "Отопления" 10 ноябрдан ёқилади

❗️Инсайдерларнинг айтишича, Тошкентда иситиш тизими 10 ноябрдан бошланади.

Яқинларга юбориб қўямиз

👉 https://t.me/bektemir_haqiqati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қизларнинг билим олиши, бандлиги ва даромад топишига эътиборни кучайтирмоқда

Пойтахт ҳокимлиги “Тошкент ёшларни севади” лойиҳасининг бу йилги мавсуми мутлақо бошқача ва ўзига хос ўтишини эълон қилди. Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида пойтахтда истиқомат қилувчи 1000 нафар қиз SMM соҳасига бепул ўқитилади.

Бунинг учун Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшгача бўлган қизлар 25 октябрга қадар @smaktabbot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим. Лойиҳа ҳақида ушбу каналда батафсил маълумотлар бериб борилади.

Ҳокимликнинг ташаббусини олқишлаш керак. Улар турли тадбирлар, фестивал ёки концертлар билан чекланмай, аниқ амалий ишларни қиляпти. Қизларнинг даромадли касбни эгаллашига эътибор қаратилиб, шароит яратилаётгани ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

👉 https://t.me/bektemir_haqiqati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Расман 

Роддомда суюнчи пули сўраганлар жавобгарликка тортилади!

Агар Туғруқхонада, Давлат шифохоналарида Коррупцияга (таъмагирлик, порахўрлик, СУЮНЧИ ПУЛИ) дуч келсангиз "1003" қисқа рақамига ҳабар беришингиз сўралади. Ҳабар берувчининг шахси 100% сир тутилиши кафолатланади.


Ҳабарни максимал тарқатинг, кўпчиликка етиб борсин

👉 https://t.me/bektemir_haqiqati


Diqqat!

🏠 Siz koʻp qavatli uyda yashaysizmi, unda biz Sizni eshitishga tayyormiz!

Endilikda uy-joylarga xizmat koʻrsatish sohasiga oid muammo, taklif va murojaatlaringizga uydan chiqmagan holda yechim topishingiz mumkin!

🏘 Bugun 16-oktabr kuni soat 15:00 da poytaxtimizning Bektemir va Yashnobod tumanlari aholisi uchun Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari Ozoda Joʻrayeva va boshqa mutasaddilar ishtirokida onlayn qabul boʻlib oʻtadi.

Qabul vazirlikning feysbukdagi rasmiy sahifasida jonli uzatib boriladi. Izohlarda siz tomondan yoʻllangan har bir xabar inobatga olinadi.

⚠️ Agar koʻp qavatli uyda yashasangiz bu Siz uchun yaxshi imkoniyat, oʻtkazib yubormang!

✅ Feysbukdagi rasmiy sahifamiz uchun havola
https://www.facebook.com/minstroyuz

https://t.me/bektemir_haqiqati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оздирувчи нонушта

https://t.me/bektemir_haqiqati


Toshkent shahrining savdo tarmog‘ida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?
2024- yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga ko‘ra, Toshkent shahrining savdo tarmog‘ida 12 054,4 mlrd. so‘m miqdorda qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 6,7 % ga yuqoridir.
https://t.me/bektemir_haqiqati


Bektemir yoshlari uchun yana bir xushxabar!

🎉 Hurmatli Bektemirliklar va poytaxtimiz mehmonlari.

🎉 10
-oktabr kuni soat 17:00da Bektemir tumani 1-sonli Bolalar va o'smirlar sport maktabi hududida Bektemir tuman hokimligi tomonidan “Toshkent yoshlarni sevadi!” shiori ostida taniqli san'atkorlar ishtirokida shou-konsert bo‘lib o‘tadi.

🌟 Sizni taniqli san'atkorlar ishtirokida konsert dasturida kutib qolamiz.


🗺 Manzil

Bektemir tuman
i hokimligi Matbuot xizmati
📌 Web-site  🔹Telegram 🔹YouTube

🔹Instagram 🔹Facebook


Репост из: Ishonch.uz / Расмий хабарлар
⚡️Чўлпоннинг жияни: "Тоғамга оид маълумотлар тўлиқ очиқланишини сўрайман!" (Видео)

7 октябрь куни Турон кутубхонасида "Қарамлик, қатағон ва миллат" номли умуммиллий илмий йиғин бўлиб ўтди. Йиғинга XX аср бошларидаги қатағон сиёсати қурбони бўлган шоир, жадид маърифатпарвари Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг жияни Шарифахон Мирзахўжаева ҳам ташриф буюрди. Биз Чўлпон шахсиятига оид хотиралар ва бошқа маълумотларни билиш мақсадида Шарифахон Мирзахўжаевага юзландик.

▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/ra4K24xETVA

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

Показано 20 последних публикаций.